Танловга
“ТЎРТТА ҚЎЙ”
Ҳажвия
– Пул кимники? Уники! Хоҳласа қўй олади, хоҳламаса мол олади! Ёки ҳеч нарса олмай ж-е-е-е-е-б жотади! Унинг пул топишига ёрдам бериб қўйган жойингиз борми?!
Менга қишда қизил қор ёғибди дейишса ишонаман. Абдурайимнинг сигири қўчқор туғубди деса ҳам ишонаман. Аммо язна (почча) деган мавжудот хотинининг уруғи билан апоқ-чапоқ бўлиб, туғушганларидан ҳам зиёда бўлиб кетган, деб айтишса, кечирасиз-у бу гапга ўлсам ҳам ишонмайман! Бўлмаса 5 йил муҳожирликда юриб уч-тўрт сўм пул ишлаб қайтган қайнимга пулини қандай ишлатса тезроқ кўпайишини маслаҳат берганимда хотинимдан шу гапларни эшитиб ўтирармидим. Аксига олиб бу қайни ука дегич ношуд қора терга ботиб йиллаб тўплаб келган пулини нима қилди денг? Йигирма бош қўй олди!
Бу ҳам майли, қайни дегани қозонга солиб қирқ йил қайнатса қони қўшилмайдиган бир нарса. Аммо жон жигарим – амакимни қилган қилиғини кўрмайсизми? Камбағалнинг қўлига бир сўм тушмасин экан-да! Эккан пиёзи 10 йил деганда бир марта мўмайроқ пул бўлган пайтда пулларини банкка қўйиш, кичиккина дўконми, ошхонами очиш ҳақидаги берган маслаҳатимга амал қилмай у ҳам бир сурув қўй олди!
Мана шу воқеалардан фиғоним фалакка чиқиб юрган бир пайтда яхшиямки дўстим Алишер улфатчиликка чақириб қолди. Дўстимнинг укаси кўп йиллик урунишлардан сўнг ваниҳоят Американинг “сентири”га ишлагани кетганди. Борганидан яхши ўтлоққа жойлашиб олган шекилли бугун акасига ўн-ўн беш дона “кўки”дан юбориб, таниш-билишларни чақириб Худойи қилиб юборинг деб тайинлабди. Шу сабабли ҳам дўстимнинг уйида роса яйрадик. Зиёфат тугагандан сўнг эса астойидил яхшилик қилиш мақсадида дўстимга ҳам қолган пулларни нимага ишлатиш бўйича фойдали маслаҳатларимни бердим. Аммо у берган маслаҳатларимни биттасини ҳам инобатга олмади. “Сен ҳам бошқаларга ўхшаб қўй олмасанг керак ҳарҳолда?!” деб сўраганимда эса, у менга шундай деб жавоб қайтарди:
– Қўй олиб эсимни жепманми?! Қайси аҳмоқ шу замонда топган пулини майда-чуйда қўзига сарфлайди?! Ҳозир пулнинг бари ҳўкизда! Бу пулларга оғилхонани тўлдириб буқа оламан!
Ўзингиз айтинг, уларнинг шу ишларидан ранжимай бўладими? Ўқиган, олий маълумотли инсон сифатида қишлоқдошларимни қўй-қўзидан қутқара олмасам кейин виждончам қийналиб юрмайдими? Ахир мен ҳам кўп йиллардан бери шу қишлоқнинг тузини жалаб катта бўлган жигит бўлсам! Аксига олиб миямда ортидан триллионларни эргаштириб келадиган “ғиж-ғиж” бизнес ғоя бўлса-ю, чўнтак Ойша холанинг айвонидай очилиб ётса, кишига баттар алам қилар экан!
Шундай кунларнинг бирида қишлоғимиздаги зиёли деб билганим мулла бобонинг пешонасига ҳам бахт қуши қўниб қолди. Ҳокимиятдагилар унинг қишлоқдаги обрў-эътиборини инобатга олган ҳолда медал билан тақдирлаб, медалга қўшимча равишда бир дунё мукофот пули ҳам ажратишди. Мен эса бундан қувониб, ниҳоят маслаҳатимга амал қиладиган одам топилганидан хурсанд бўлиб мулла бобонинг олдига югурдим. Унга пулларини банкка топшириб, икки карра кўпайтириб олиши мумкинлигини маслаҳат бердим.
– Астағфируллаҳ! Тавба, денг жигар, тавба денг! Банкнинг пули рибо-ку! Кредит ҳаром! Рибо – ҳаром! Мендек одамга шундай ҳаром ишни қилишга маслаҳат бергани уялмадингизми, биродар?! Мен ҳали шу ёшимгача томоғимдан гуручнинг бир донасича ҳаром луқма ўтказмаганман! – деди мулла бобо мендан ранжиб. Унинг бу гапидан мен ҳам ранжидим. Одамларга яхшилик ёқмайди ўзи. Томоғидан битта гуруч донасичалик ҳаром нарса ўтмаган эмиш! Кошки, чўнтагида бир сўми йўқлигидан бутун бошли суннат тўйни кредитга қилган Нажим домланинг тўйидаги қозон-қозон ошни бир дона гуручи қолмагунча еб тугатганини кўрмаган бўлсам! Бу тўйни кредитга қилинганлигини эса Тошмат кар ҳам эшитганди!