САҲАРХАНДА
Қуён ўрмонга нозир қилиб тайинланибди.
У типратиканни: "Тиканларинг жамоат жойида хавфли", деб қамаб қўйибди.
Қамоқхона камерасига кирса, лайлак ўтирганмиш. Типратикан унга ҳасрат қилибди:
— Қара, тиканим учун қамашди. Аслида табиатан шунақа бўлсам, мен нима қилишим керак?
Шунда Лайлак:
— Э, бу ҳеч нарса эмас! Мени ҳар йили қишда қайси даромад ҳисобига жанубга дам олгани учиб кетасан, деб қамашади... — дермиш...
* * *
Бир киши солиқ идорасига келиб, дебди:
— Менга қачон меҳнат таътили берасизлар?
Идорадагилар ҳайрон бўлиб:
— Ахир сиз бизнинг ходимимиз эмассиз-ку!? – дейишса, ҳалиги киши:
— Ҳа, лекин мен фақат сизлар учун ишлаб юрибман-да! – дермиш.
Telegram | Instagram | Youtube | Facebook