ШИФОКОР ВА ЮРИСТ
Америкада ҳеч бир клиникага ишга кира олмаган хитойлик шифокор ўз клиникасини очиб, шифохона пештоқига: — Шифо топганга хизмат 20 доллар, шифо топмасанг, 100 доллар компенсация! — дея ёзиб қўйди. Эълонни кўрган юрист хитойликдан пул ишлаш мақсадида шифохонага кириб, таъм сезмаётганидан арз қилди. Шифокор ҳамширасига 14 чи қутидаги доридан келтиришни буюрди.
Шифокор юристнинг оғзига 3 томчи керосин томизиши билан юрист: — Тфу-у-у, бу керосин-ку! —деб бақирди.
Шифокор: — Сизнинг таъм билиш сезгингиз қайта ишга тушди, сиздан 20 доллар!
Аламда қолган юрист бир неча кундан кейин қайта ташриф буюрди ва хотирасидан шикоят қилди. Шифокор ҳамширага 14 чи қутидан дори олиб келишни буюрди.
Бемор: — У қутида керосин бор эди! – дея ҳайқирди.
Шифокор: — Сизнинг хотирангиз қайта тикланди, сиздан 20 доллар!
Аламдан куйган юрист кейинги сафар шифокорга кўзидан шикоят қилиб келди.
Хитойлик шифокор бу сафар ожиз қолганини эълон қилиб, даво топмаган беморга 100 доллар беришини эълон қилди ва 20 долларлик купюра узатди.
Бемор: — Ахир, бу 20 доллар-ку!
Шифокор: — Сизнинг кўриш қобилиятингиз тикланди, сиздан 20 доллар!
⭕️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali