ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
24 декабр куни кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши кутилмоқда. Бу аҳволда саломатлигингизга путур етиши ҳеч гап эмас. Кайфиятни кўтаришга ҳаракат қилинг. Иш ва шахсий ҳаётда муваффақиятлар кутади. Фақат кайфиятни яхшиласангизгина бу муваффақиятлар татиши мумкин. Ана шунда керак бўлса тоғларни толқон қилар даражага етасиз. Тадбиркор бўлишни орзулаб илк қадам қўйганларнинг ҳам ишида унум кўзга ташланади. Фақат ҳужжат тўғрилаш амалларини бажаришда оёқдан қолмасангиз бўлди.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугун сиз сабр қилиб майда-чуйда ва зерикарли ишларни бажаришга мажбурсиз. Танадаги кучни ва имкониятларни катта ишлар учун асраб қўйинг. Тез орада ўша ишлар ҳам юз кўрсатади. Шахсий ҳаётда позитив кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Бусиз яқинларингиз билан орангизда жанжаллар, баҳслар пайдо бўлиши турган гап. Кечқурун жуфтингиз билан ҳам айтишиб қолишингиз эҳтимоли бор. Эмоцияни назоратда ушланг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
24 декабрда анчадан бери якунланмай келган бир ишни ниҳоят охирига етказасиз. Табриклаймиз! Бу муваффақият билан худо хоҳласа ҳамкасбларингиз ҳам алоҳида қутлашади. Молиявий масалада омадингиз чопмайдиган бўлиб турибди. Агар сукут сақлашда давом этадиган бўлсангиз, янги йил байрамида пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Бошлиқларга алоҳида тавозе билан мурожаат қиласиз шекилли. Зора инсоф бериб сизга моддий жиҳатдан ёрдам кўрсатиб юборишса.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Бугун молиявий муаммоларни бартараф этиш жараёнида умуман қийинчиликка учрамайсиз. Агар кимлардандир олган қарзларингизни, солиқларни тўлаб қўйган бўлсангиз, яна яхши. Жуфтингиз билан орангизни тўсиб турган булутлар ҳам бугун тарқалиши кутилмоқда. Фақат бунинг учун пича тер тўкишингизга тўғри келади. Бардош ва мулойимлик ўзаро муносабатларда асосий ўринни эгаллайди. Кечқурун янги бир даврага тушиб қолишингиз мумкин. Лекин бу даврада дам олиш онларингиз жуда гўзал кечади.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Режаларни пухталаб олган бўлсангиз, кунингиз кўнгилдагидек кечиши тайин. Ҳар бир вазифани чин кўнгилдан, азарт билан адо этинг. Шахсий ҳаётингиздаги бир-биридан ёқимли лаҳзалар сизга фақат позитивлик ҳадя этади. Оила қурмаганлардан ким яқиндагина биров билан танишиб, романтик муносабатларни бошлаган бўлса, фавқулодда қўнғироқ ва ширин суҳбатлар янада романтикроқ кечади. Саломатликни, асабни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Бугун йирик лойиҳаларни қойиллатишда куч ва имкониятларингиз етарли бўлмайди. Шу сабабли вақтинча майда юмушлар билан чекланиб туришингизга тўғри келади. Ҳатто, жанжаллашиб қолган бўлсангиз ҳам жуфтингизни бировларга зинҳор ёмонлай кўрманг. Чунки одамлар сизга маънан ёрдам бермайди. Аксинча орқаваротдан туриб устингиздан кулишга ярайди холос. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетадиганлар учун сафар омадли ўтади. Моддий манфаат кафолатланади.