Мунажжимлар башорати


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Энг аниқ кунлик мунажжимлар башорати бизнинг каналимизда! Буржлар хақида қизиқарли маълумотлар ва тавсияларни кузатиб боринг.

Админ👉 @acroc

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Takrorlanmas eng avj pardasan
Qilar bòlsam, òrtanib navo...

Go‘zal xonimdan


Гўзал хоним Термиздан канал мухлисларига тухфа.

Тинглаймиз.


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

18 апрел куни иш тезлашиши учун мустақил ишлай олиш қобилиятингизни ишга солинг. Ўзингизга нисбатан тажрибалироқ ҳамкасбларнинг ҳаракатларини кўчириб олишдан тийилинг. Ҳар бир ишга, вазиятга ўз қарашингиз, бажариш услубингиз бўлиши керак. Муҳаббатда бўлғуси жуфтингизга нисбатан мулойим муносабат юритинг. У муносабатингизни арзирли баҳолайди. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Яқин ўтмишдаги омадсизликларни унутинг-да, ҳозирги вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кам мулоқот қиладиган одамларга ўзингизнинг борлигингизни билдириб қўйиш ҳам зиён қилмайди. Улар билан учрашиб, балки йирик ва мураккаб лойиҳаларга ечим топарсиз. Оилавий ҳаётингизда жанжалли лаҳзалар, мушкулотлар, чигалликлар кўзга ташланмайди. Фақат кечқурун ўзингизни ҳорғин ҳис эта бошлашингиз мумкин. Яхшилаб дам олишга ҳаракат қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

18 апрелда шахсий ҳаётингиздаги қайсидир жабҳада хулосалар қилиш зарурати туғилиши мумкин. Бусиз олдинга бир қадам ҳам ташлай олмайсиз. Молиявий соҳада позитив кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Шубҳали лойиҳаларга пул тикманг. Кимлардандир қарзингиз бўлса, бугундан қолдирмай тўлаб қўйинг. Кечқурун яқинларингиз даврасида вақт ўтказинг. Ғийбатчилардан нари бўлинг. Ва ҳеч кимга сўзингизни ҳам бериб қўйманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Эрталабдан муваффақияцизликлар таъқиб эта бошлаганини ҳис этасиз. Бунга тушкун кайфиятингиз ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Аммо ҳаммаси ўз қўлингизда. Ўзингизни ўзингиз хурсанд этиш йўлларини қидиринг. Яқин ўтмишда бажарган ишларингиз мукофотини бугун олишингиз эҳтимоли бор. Балки шу нарса кайфиятингизни кўтарар? Кечқурун ёши улуғ қариндошлардан бири сизга танбеҳ бера бошлаши кутилади. Хавотирга ўрин йўқ. Ёши улуғлар ўз яқинларига фақат яхшилик тилашади иншооллоҳ.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

18 апрел куни зудлик билан билим хазинангизни тўлдиришингиз лозим. Бу янги ишга ўтганлар учун жуда керак. Билим олиш, сафарга отланиш ва бошқа фавқулодда ҳаракатлар учун маблағ керак бўлади. Куннинг иккинчи ярмида эски танишлардан бири тўғрисида янгилик эшитасиз. Оилада рўзғор ва хўжалик билан боғлиқ муаммолар ҳам қалашиб кетган. Уларни кечқурун бартараф этишингиз талаб қилинади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Моддий жиҳатдан мураккаб вазиятларга тушишингиз кутилади. Заҳира пулларингиз бу вазиятдан чиқиб кетишингиз учун етмайди. Шунинг учун дарҳол қўшимча даромад келтирувчи иш топишингизга тўғри келади. Имкон борича қарзга ботмаслик тадбирини кўринг. Оиласизлар кун давомида романтик лаҳзаларга ошно бўлишади. Шу баҳонада бўлғуси жуфтингизни янада яқинроқдан таниш имконига эга бўласиз.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

18 апрелда ўзингизни худди болаликдагидек енгил ва бахтиёр ҳис эта бошлайсиз. Бажаражак ишларингиз унумли кечиб, кетма-кет даромад келтира бошлайди. Лекин иш бажаришда фақат янгилик сари интилинг. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишга оид янги ғоялар ўйлаб топишга ҳаракат қилинг. Бу масалада таклифлар ҳам етарлича бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз, муҳаббатда икки томон муносабатларини тарозига солиб кўринг. Кўрингки, бир томоннинг вазни оғир келмасин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун турли-туман учрашувлар, кўнгил ёзиш учун мўлжалланган тадбирларни бошдан ўтказишингиз кутилади. Уларнинг барчасини чин кўнгилдан ҳис эта билиш учун маълум муддат эйфория қаърига шўнғишингизга тўғри келади. Муҳаббатда эҳтиёт бўлинг. Идеал кетидан қувманг. Алданиб қолишдан сақланинг. Ишда фавқулодда экстремал вазият юзага келиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Саломатликни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

18 апрел куни зиммангизга янги ва янги вазифалар юкланади. Уларни қисқа фурсатда адо этиб улгуришингиз зарур бўлади. Аммо ўзингиз тушунмайдиган иш топширилса, маънисини сўраб-суриштиришга уялманг. Молиявий соҳада кичик йўқотишларни бошдан кечиришингиз мумкин. Даромадингиз мўмай бўлади. Пулларни эса ҳам саломатликни тиклашга, ҳам озиқ-овқатга, ҳам сафар мақсадларига сарфлайсиз. Ишқилиб яхшиликка бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кун давомида фавқулодда танаффуслар, ёрқин ҳодисалар ва романтик танишувларни бошдан кечирасиз. Агар ҳали суюкли инсонингизни топмаган бўлсангиз, танишувлар давомида албатта бу бахтга муяссар бўласиз. Албатта идеалингиздаги инсонни топасиз. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз мўмай даромаддан умид қилаверсинлар. Баҳорнинг шифобахш қуёши сизга албатта бу даромадларни ҳадя этади. Кечқурун оилавий бўлиб таниш ёки дўстлардан бириникига меҳмонга боришингиз кутилмоқда.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

18 апрелда шахсий бизнеси борларнинг қайсидир бирига бир инсон моддий манфаати кўп бўлмиш иш таклиф қилади. Унинг ғояси асосида иш юритсангиз, ҳақиқатан катта пулга эга чиқишингиз ҳақиқатдан узоқ эмас. Кун давомида бажарган ишингиз учун мукофотлар, тақдирлашларга эришасиз. Айримлар лотерея ўйнаб катта пул ютиб олиши ҳам эҳтимолга яқин. Хусусий мулк олди-сотдиси билан боғлиқ муаммолар фақат ҳуқуқшунос ёрдамидагина ижобий ҳал бўлади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Куннинг биринчи ярмида кўпроқ ўзингизга, ташқи кўринишингизга эътибор қаратинг. Атрофдагиларни танқид остига олиш фикридан нари бўлинг. Танқидларингиз катта жанжалларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Молиявий муаммоларни бартараф этишда олдин пухта тактика ўйлаб топинг. Кейин шу тактикага суянган ҳолда амалий ишга ўтинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Тўғри овқатланинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, атмосферада давом этаётган магнит бўронларидан эҳтиётингизни қилинг.


🎸 Севимли мусиқангни бир лахзада топиб берувчи бот!


Термизлик Гўзал хонимдан тухфа


Сен нечун кетдинг? Мен нечун кетказдим?....

Тинглаймиз.




Klassikani ham eshitib turaylik.

Ruhni tinchlantiradi




ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз молиявий жиҳатдан анча оғир кечади. Баъзиларнинг даромадини раҳбарлар қисқартириб қўйиши, шунинг оқибатида кайфиятингиз тушиб кетиши, янги иш жойи излашга тушиб кетишингиз мумкин. Ҳодисалардан фожиа қидирманг. Кўнгилсизлик пайдо бўлса, уни олдин яхшилаб таҳлил қилинг. Оиладаги ташвишли лаҳзаларни ҳам яхши гап, соф кўнгил билан бартараф этишга ҳаракат қилинг. Шунда қариндошлар билан орангизда жанжал келиб чиқмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

17 апрел куни турли тўсиқларга дуч келишингиз эҳтимолдан холи эмас. Аммо мақсадга етишнинг бундан бошқа йўли йўқ. Бардош қилинг, матонат кўрсатинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, эски қадрдонлардан бири муолажанинг бошқачароқ турини таклиф этиши мумкин. Албатта текшириб кўриш керак. Кечқурун оилангизда қандайдир кичик байрам ташкил этилиши мумкин. Байрам баҳонасида кайфиятингизни кўтариб оласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун сизни кўплаб музокаралар, ёзишмалар ва янги танишувлар кутиб туради. Буларнинг барчаси кун давомида сафарга отланганингиздан кейин йўлда содир бўлади. Ижод кишиларидан кун бўйи хонадан чиқмасдан меҳнат қилишлари талаб этилади. Фақат шундай қилингки, ҳеч ким сизга халал бермасин. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошдан кечиришади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутиб қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатликни асранг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

17 апрел куни қувонч ҳам, қайғу ҳам баравар йўлингизда кўндаланг бўлади. Шунинг учун иккиси орасидаги масофани тўғри сақлашга ҳаракат қилинг. Кайфиятингизни ҳам балансда ушланг. Жамоат ишларини адо этишда омадга эришасиз. Лекин моддий аҳволингизни яхшилашда мушкулотлар мавжуд. Бунга харажатларни кўпайтириб юборишингиз сабаб бўлса керак. Харидларда тежамкор бўлинг. Пулингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун куннинг биринчи ярмида нафақат тадбиркорлар, балки машҳур инсонлар билан ҳам учрашиб танишишингиз кутилади. Кунингиз қувончларга ва фойдали лаҳзаларга бой бўлади. Лекин кимдандир қасд олиш, ёки кимгадир ҳасад қилишни хаёлингизга келтира кўрманг. Шу заҳоти муваффақияцизликка учрайсиз. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эҳтиёт бўлинг. Сиз борадиган йўллар нотекис. Арзимас хато туфайли ҳам борингизни бой бериб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошлардан ёқимли хабар эшитасиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

17 апрелда омадлар денгизида суза бошлайсиз. Яхшики, сузишни яхши биласиз. Шу истеъдодингиз мартабангиз ошишида қанот вазифасини ўтайди. Кўнгли қоралар билан мулоқот қилмаганингиз маъқул. Улар сизни йўлдан адаштиради. Оилавий ташвишларингиз ҳам оз эмас. Уларни йўқ қилишда жами истеъдодингизни намойиш этишингизга тўғри келади.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун хафтанинг чоршанба куни олдингизга буюк мақсадларни қўйинг ва шу мақсадлар сари олға боринг. Лекин эски лойиҳаларни ҳам ташлаб қўйманг. Башарти шахсий муаммоларингиз йиғилиб қолган бўлса, уларни бартараф этиш йўлида жон олиб жон беринг. Молиявий муаммоларга қўл урган пайтингиз фақат иш сифати ва даромад ҳақида ўйланг. Куннинг иккинчи ярмида шахсий иш билан қўшни қишлоқ ёки шаҳарга бориб келишингиз зарур бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

17 апрел куни молиявий масалада кимлардир сизга фириб бериш илинжида ҳаракатлар содир этиши мумкин. Ҳушёрликни қўлдан берманг. Бу йўлда бироз таваккал қилиб кўрсангиз ҳам зиён қилмайди. Илм йўлида изланишлар олиб бораётган шахсларни бугун кечки пайт муваффақиятлар кутиб туради. Оиласизларга маслаҳат шуки, муҳаббатда ечимини топмаган жумбоқлар бўлса, шундайлигича қолдиринг. Бугун улар сизга муваффақият келтирмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Оила қурмаганларнинг айримлари куннинг биринчи ярмида янги романтик танишувни бошдан кечиради. Аслида бу одам билан шунчаки дўст бўлиб қолиш мумкин деб ўйлайсиз. Лекин иш романтикага етиб боришига гувоҳ бўлгач, ҳаммасини тушуниб етасиз. Иш бўйича янги ихтиролар учун ҳали вақт етмади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда хотиржамликни биринчи ўринга қўйинг. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун кунни моддий аҳволингизни янада мустаҳкамлашдан бошлайсиз. Даромаддан ташқари, баъзиларнинг лавозими ошиши, айримлар хорижга хизмат сафари билан жўнаб кетиши ҳам эҳтимолга яқин. Ҳар бир масалага хотиржамлик билан муносабат билдиринг. Ахборот тарқатиш билан шуғулланувчи дўстларимиз фаолликни оширишлари керак бўлади. Рўзғор ташвишларини ҳам эътибордан четда қолдирманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида молиявий аҳволингиз яхшиланишида муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган инсон билан танишишингиз кутилмоқда. Фақат сукут сақлаш билан чекланманг. Муаммоларни ўзингиз кўндаланг қўйинг. Шунда ўша инсон сизга ёрдам қўлини чўзади. Шахсий ҳаётда ҳам сезиларли ҳаракатлар содир этмасангиз мақсадга етишингиз мушкул кечади. Жуфтингиз, бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар мустаҳкам бўлиши учун ён беришни билинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

17 апрелда йўқотишлар кам, даромад кўп бўлиши учун интилинг, имкон топинг, изланинг, ҳаракат қилинг. Иш қизиқарли бўлса-ю, даромадининг мазаси бўлмаса, бу ишдан не наф. Эзгу мақсадлар сифатида келажагингизни ҳам порлоқ эта олувчи мақсадларни тан олинг. Кун давомида ўзингизга ҳам алоҳида вақт ажратинг. Иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг. Қон босимингиз безовта қилса, дарҳол чорасини кўринг.




😔Севмай яшаш ҳам ўзига хос азоб.

Тинглаймиз.


🔹 Psixologik test

Faqat 10% aqlli odamlargina topa oladi ❗

⁉️ Siz topa olasizmi. Ot qaysi tomonga qarab turibdi.


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

16 апрел куни шахсий ҳаётда керагидан ортиқ эркинлик ва мустақилликни хоҳлаб қолишингиз мумкин. Аммо билиб қўйинг, ёлғизлик фақат худогагина хос. Инсон оила билан бахтли ва хотиржам бўлади. Омад ҳам оиласи борларни танлашини унутманг. Ишда тажрибангизга суяниб, қалб амрига қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Даромад кетидан қувманг. Кечқурун ёши улуғ қариндошлардан хабар олинг. Соғлиғингизни парвариш қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Манфаатларингизга зид воқеа ва юмушларни бир четга суриб қўяверинг. Фақат ўзингиз танлаган, тўғри деб ҳисоблаган йўлдан боринг. Ёлғон ва фисқу фасодни ўзига қурол қилиб олган бандалардан нарироқ бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида болаликдаги дўстингиз билан тасодифан учрашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бугун ҳеч қанақанги сафарни режалаштирманг. Кечқурун овқатланишда синчковликка амал қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

16 апрел куни ўзингиз сезмаган ҳолда умуман янги давра, шундай вазиятларга тушиб қолишингиз кутилади. Хизмат юзасидан сафарга чиқишингиз ҳам мумкин. Бу сафар сиз учун унумли ва қувончли кечади. Куннинг иккинчи ярмида эса баъзиларда ижодкорликка алоҳида қобилият борлиги маълум бўлиб қолади. Агар бу қобилиятингиз мустаҳкамлигига ишонсангиз, сира иккиланмасдан шу соҳа бўйича қўшимча иш қидиришингиз ҳам мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

16 апрел куни ўта сершовқин даврага тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Яхшиси, бу даврани дарҳол тарк этинг ва ёлғиз қолишга ҳаракат қилинг. Йўқса ким биландир орангизда жанжал юзага келиши мумкин. Туйғуларингиз ҳам бугун жиловлаб тўхтатиб бўлмас даражада. Шунинг учун уй шароитида дам олинг. Кун давомида тақдирнинг ҳар бир белгисига алоҳида эътибор қаратинг. Айрим дўстларимиз интернет сайтларида ажойиб бир инсон билан танишишлари кутилмоқда.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

16 апрел куни қаердандир ғойибдан қарама-қарши жинс вакилларига нисбатан қалбингизда қўшимча меҳр товланади. ҳатто шу меҳр баҳона улар учун каттагина пул сарфлашингиз ҳам ҳақиқатга яқин. Тадбиркорлар эса куннинг иккинчи ярмида хайрия мақсадлари учун маблағ ажратишади. Бу ҳамкасблар ва дўстлар олдидаги ҳурматингизни бир неча поғона юқорилатиши тайин. Эсда тутинг, сизни ҳасад қилувчилар, сўққабош бўлиб қолиб кетишингизни кутаётганлар керагича топилади. Уларга қасдма-қасд бўлса-да, бир сония ҳам ёлғиз қолманг. Шунда улар аламидан куйиб ўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Балиқ буржида туғилганлардан кимлардир дўстлар кўмагида маоши ҳам, нуфузи ҳам юқори иш топишларини юлдузлар башорат қилишган. Оила қурмаганлар кун давомида ўзига ёқадиган инсон билан танишишади. Молиявий аҳволингизнинг қай даражада яхшиланиши бажараётган ишингиздаги унумга боғлиқ. Кечқурун жанжалкаш ва ғийбатчилар даврасига тушиб қолишдан сизни худонинг ўзи асрасин!


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 16 апрел куни ҳаётнинг барча оғирликлари сизнинг елкангизга тушиши мумкин. Улар сизни шу қадар қаттиқ чарчатадики, кечқурунга бориб ўта ҳолсиз ҳолатда қоласиз. Бугун таваккалчилик, ёлғонлар ва ноқонуний ҳаракатлар содир этишдан сақланинг. Акс ҳолда сизга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Муҳаббат бобида нимаики ният қилган бўлсангиз, бугун ўша ниятларингизга худонинг ўзи етказади. Фақат саломатлигингизни ўзингиз ташқи хавфлардан ҳимоя қилишингиз шарт.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Оила қурмаганлар бугун ишга ҳам, шахсий ҳаётдаги муаммоларга ҳам қўл силташади-ю, ўзларига жуфт қидириш пайига тушишади. Аммо юлдузлар бу қарорингизни ёқлашмаяпти. Кисса бўм-бўш ҳувиллаб қолмаслиги учун ҳеч бўлмаса ярим кун ишлашингиз лозим экан. 16 апрел куни хизмат сафарига бориш ва янги танишувлар муваффақиятли кечади. Лекин жаҳдингизни жиловлай олмасангиз, кун давомида кимлар биландир жанжаллашишгача боришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

16 апрел куни санъат ва сиёсат соҳасида иш юритувчиларнинг куни туғади. Сиз бугун нафақат касбингиз доирасида янги чўққиларни забт этишингиз, балки бирдан машҳурлашиб кетишингиз ҳам мумкин. Куннинг иккинчи ярмида янги дўстлар орттиришингиз, янги ишга таклиф этилишингиз ва тадбиркор бўлсангиз, янги лойиҳаларга қўл уришингиз кутилади. Эртанги кунга бўлган ишонч эса сизга муваффақиятнинг янги йўлларини очиб беради.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ихтирочилик қобилиятингиз ҳам борлиги маълум бўлиб қолади. Фақат шу йўл билан сизга орқаваротдан ҳасад қилувчиларнинг тилини тийдира оласиз. Шу йўл билангина обрўли, бадавлат инсонлар эътиборига туша оласиз. Куннинг иккинчи ярмида кутилмаганда хизмат сафарига отланишингиз зарур бўлади. Бу сафар сизга ҳам даромад, ҳам ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Арслон буржи вакилларининг баъзилари айнан 16 апрел куни суйган инсони билан қонуний никоҳдан ўтишни режалаштирган. Бу маросим муваффақиятли кечади. Сизлар бир-бирингиздан бир умр айрилмайсиз ва бахтли ҳаёт кечирасиз. Бугун жисмоний зўриқишларга йўл берманг, спиртли ичимликлар истеъмол қилманг. Соғлом турмуш тарзига амал қилмасангиз, кечқурун кучли бош оғриғи ва ҳолсизликдан азобланишингиз ҳеч гап эмас.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузларнинг башорат қилишларича, сиз 16 апрел куни ўта муҳим бир ишни муваффақиятли якунлаб, ўша заҳоти арзирли даромадни қўлга киритасиз. Иш жойингизда куннинг биринчи ярми одатдагидек оғир ўтиши кутилади. Сизга қадрдонлар, сизни қадрдон деб билувчиларни ҳам бугун ёдга олиб, ҳеч бўлмаганда, телефон орқали ҳол сўраб қўйсангиз, зиён кўрмайсиз. Бугунги кун олис сафар ва янги уйга кўчиш учун муваффақиятли кечмайди.


⭐Қалбингизга яқин олган инсонингизга юборинг.

Ёки биргаликда тингланг.

Ҳайрли кеч.


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Танишми, дўстми, ҳамкасбми, қўшними, бугун суҳбатда шахсий фикрингизни устун қўйишга уринмаганингиз маъқул. Бекорга душман орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Бугунги кун янги иш қидириш ёки топиш учун ноқулай кечади. Оила қурмаганлар ҳам 15 апрел куни жуфт танлашда адашишлари турган гап. Шунинг учун бугунги ишни эртага қолдиринг, афсусланмайсиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кимки сизга яқиндан кўмак ва маслаҳат беришдан қочмаса, ўша билан бугун муносабатларни янада мустаҳкамлашингиз лозим бўлади. Ҳасадгўй ва ғийбатчилар куннинг иккинчи ярмида сизни синаб кўриш ниятида қайсидир масалада ёрдам сўраши мумкин. Бош тортинг ва улар учун беҳуда вақт сарфламанг. Шахсий ҳаётда рашк устун келишига йўл қўйманг. Кечқурунга яқин иш юзасидан у қадар олис бўлмаган манзилга сафар қилишингиз кутилади. Бу сафар сизга ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун асосий вақтингизни уй юмушларини бажариш учун сарфланг. Кун давомида уйингиздагиларнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Пул масаласида қаттиқ киришмасангиз, кўзланган даромаддан қуруқ қоласиз. Яхшиси, қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Шунда сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Суюкли инсонингизнинг кўнглига зинҳор бугун озор етказманг, гуноҳга ботасиз. Чунки у сизни осмон-у ердан-да кучлироқ севади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

15 апрел куни кўзларингиз билан кўриб гувоҳ бўладиган вазиятлардан юз ўгирманг. Сабаби, бу вазиятлар сизнинг келажагингиз билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бугун тадбиркорлар янги шартномалар тузишдан воз кечганлари маъқул. Олис сафарга чиқиш, танишлар билан соатлаб телефон орқали суҳбатлашиш муваффақияцизлик келтиради. Соғлиғингиз кейинги пайтларда қалқиб турганини тан олинг-да, зарур муолажаларни олиш ҳаракатига тушинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

15 апрел куни бошлаган ишларингиз муваффақиятли якун топади. Шу даражада муваффақият қозонганингиз ўзиингизга ҳам жуда ёқимли туюлиб кетади. Артистона йўл тутсангиз, жуфтингиз билан бугун келишмовчиликларни бошдан кечирмасдингиз. Саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун витаминга бой меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Кечқурун вақтингизни суюкли инсонингизга бағишланг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Қандай ишга қўл урманг, сиздан шошилмаслик, тартиблилик талаб қилинади. Айниқса, гап пул ҳақида борса, эҳтиёткорлик зиён қилмайди. Арзимас хатоингиз ҳам сизга бир қучоқ кўнгилсизлик келтириши мумкин. Тижоратчи бўлсангиз, рақобатчилар қаршисида уларга нисбатан ўзингизни ожиз кўрсатманг. Оила қурмаганлар кечқурун ниҳоят идеалидаги инсон билан учрашиб, ёқимли лаҳзаларни бошдан кечиришади. Кун бўйи бош оғриғи ва гриппдан азобланишингиз эҳтимоли бор.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Афсуски, 15 апрел учун кеча тузган режаларингиз амалга ошмаслиги мумкин. Бунга сабаблар кўп, аммо ташвиш чекманг. Ҳар вазиятнинг, ишнинг, воқеанинг ўз кун-соати бор. Бугун яқин инсонингиз билан муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи амалларни содир этинг. Дўстларнинг камчиликларини сезиб қолсангиз, дарҳол огоҳ этинг. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида янги ишга ўтиш ҳаракатига тушиши ёки ҳозирги жойида янги лавозимга эга бўлиши кутилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун куннинг бошланиши сиз учун оғирроқ кечиш эҳтимоли йўқ эмас. Бироқ кечқурунга бориб барчаси ўз изига тушади. Шахсий ҳаёт масаласида хаёлпарастликка берилмай, амалда ҳаракатлар содир қилишингиз тавсия этилади. Молиявий аҳволингиз кечқурунга бориб албатта яхшиланади. Соғлиғингизни назорат остида ушлаш ёдингиздан кўтарилмасин. Куннинг иккинчи ярмида мабодо ўзингиз таниган ҳасадгўйлар билан рўбарў бўлсангиз, гапни қисқа қилишга ўтинг. Ички сирларингизни асло уларга айтманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

15 апрел куни сизни яхшилик ва ёмонлик баравар таъқиб этади. Агар ҳаётга реал назар билан боқа олсангиз, ёмонликлар чекиниши табиий ҳол. Ташқи кўринишингизга ўзгартиш киритиш вақти етди. Янги кийимлар сотиб олишни бугундан қолдирманг. Куннинг иккинчи ярмида сизни янги ва фойдали танишувлар кутади. Бу танишувлар сизга бир дунё қувонч ҳадя этиши эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун саломатлигингиз панд бериб, бўқоқ ва буйрак масаласида муаммолар пайдо бўлиши кутилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун атрофда бўлаётган ҳар бир воқеа-ҳодисага синчков назар билан боқинг. Ҳеч кимга ҳеч бир мавзуда ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Барибир ҳеч нарсани ўзгартира олмайсиз. Тижорат соҳасида ишлайдиганлар 15 апрел куни кутилган даромадга эриша олмасликлари мумкин. Баъзилар жуфти ёки бўлғуси жуфти билан аразлашиб юрган бўлишса, бугун ярашиш учун қулай фурсат туғилади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

15 апрел куни арслон буржи вакиллари ҳаёт саҳнасида фақат тингловчи ролини ижро этишса, нур устига аъло нур бўларди. Муҳаббат бобида оила қурмаганлар вазиятни шошилтирмасинлар, акс ҳолда ўзингизга ортиқча кўнгилсизлик орттириб олишингиз мумкин. Моддий жиҳатдан белни бақувват қилишда қатъиятлилик жуда зарур. Кейинги кунларда кўрган даромадингизни хомчўт қилиб, қарзларингиз бўлса, бугун албатта қайтаришингиз зарурлигини юлдузлар маслаҳат беришмоқда.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Юлдузлар бугун сизга яқинларингиз шахсий ҳаётига аралашмаслигингизни маслаҳат беришган. Бу ишингиз кутилмаганда орадаги муносабатларга путур етказиши мумкин. Овқатланиш қоидасига қатъий амал қилинг, бугун овқатдан заҳарланишингиз хавфи бор. Спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан очиқчасига воз кечинг. 15 апрел олис сафарга чиқиш учун жуда хайрли кечади. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиш эҳтимоли бор.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.