ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Бугун нафақат ишда, балки муҳаббатда ҳам фантазияни ишга солишингиз керак бўлади. Эзгу мақсадларга етишнинг бошқача йўли йўқ. Шу йўл билан негатив эмоциялардан ҳам халос бўласиз иншооллоҳ. Қиш ҳавосини юракка яқин олманг. Сиз жилмаяверинг. Айниқса, яқинларингизга фақат баҳорий кайфият улашишга ҳаракат қилинг. Бугун молиявий муаммоларни муваффақиятли бартараф этишингиз учун қулай имкониятлар бисёр бўлади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
2 декабрда эришажак муваффақиятларингиз билан қанча мақтансангиз кам. Олқишлар ҳам ҳаддан зиёд кўп бўлиши кутилади. Фақат олқишларга андармон бўлиб молиявий соҳадаги ва муҳаббатдаги омадли лаҳзаларни ўтказиб юборманг. Агар сизга дўстлардан бири яқин ўтмишда чин дилдан кўмак берган бўлса, бугун сиз ҳам қарзингизни узиш пайида бўлинг. Меҳр-оқибат худди шундай амаллар ёрдамида орттирилади. Асабни асранг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун вақтинча бўлса-да, ошпазга айланишингиз фойдадан холи бўлмайди. Яқин инсонларни бир-биридан тотли таомлар билан сийланг. Бунинг савоби катта бўлади. Ишингизга ижодий ёндашинг. Чигал муаммоларга дуч келсангиз, юз бура кетинг. Оиласизлардан кимдир кечқурун янги даврага тушиб қолиши мумкин. Бу даврада бўла туриб романтик танишувни бошдан кечирасиз. Ўзгаларга шахсий сирларингизни гуллаб қўйишдан сақланинг. Соғлиғингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
2 декабр куни молияда ўзингизга маҳкам бўлинг. Ҳатто, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олаётганда ҳам чегирмаларга эътибор қаратинг. Жуфтингиз билан муносабатларингизда бугун баҳор фасли ҳукм суради. Лекин оиласизларга тавсия шуки, туйғуларга асир бўлиб асосий ишни ўлда-жўлда қолдирмасинлар. Бу инқирозга сабаб бўлиши мумкин. Хизмат сафаридан воз кечманг. У мартабангиз ошишини таъминлайди.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Бугун эрталаб йўл қўйилган хатоларни тузатиш ҳаракатига тушинг. Майда юмушларга беписанд қараманг. Улар ҳам ҳолига яраша сизга даромад келтиради. Ташқаридан келиб тушадиган бўлар-бўлмас маслаҳатларни қулоққа олмаслигингиз талаб этилади. Ким билан гаплашманг, хотиржамликни шиор қилиб олинг. Мабодо жанжал ҳиди сезилса, ўзингизни ола қочинг. Саломатлигингиз ҳақида қайғуришни унутиб қўйманг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
2 декабрда ўзингиз учун ўзингиз дам олиш соатлари ташкил этишингиз лозим. Қуруқ гапларга чалғиб қолмасангиз, дам олиш соатларингиз мазмунли ўтади. Рўзғордаги муаммолар жуда тез фурсатда ҳал бўлади. Хавотир олишингизга сира ҳожат йўқ. Тўғри овқатланинг. Ёғли, аччиқ ва шўр таомлардан нари бўлинг. Бугун зарарли одатлардан халос бўлишингиз учун қулай имкониятлар туғилади.