Айтишларича, 10 трлн сўмнинг тақдирини бирор савол бермасдан, 10 дақиқага қолмай осонгина ҳал қилиб юборишга қодир суперпарламентимиз мактаб дарсликлари учун ижара тўлови масаласида “сўнгги дақиқаларгача қаттиқ курашиб”, унинг қайта тикланмаслигига эришганмиш.
Қизиқ. Нимаси қизиқки, масалан, “Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров мактаб дарсликлари учун ижара тўлови қайта тикланишига у ва унинг партияси қарши эмаслигини айтганига ҳали бир ҳафта ҳам бўлгани йўқ. Иккинчидан, Супер Мажлис 10 трлн сўмнинг тақдирини 10 дақиқага қолмай ҳал қилганини ҳамма кўрди, лекин дарсликлар бепул бўлиши борасида талашганини ҳеч ким кўргани йўқ, ҳатто ўқигани ҳам йўқ, бугун ҳам ўқимаяпти - янгилик манбаси сифатида собиқ депутат чиқяпти.
Менинг хотирам ҳам, афсуски, борган сари балиқларникига яқинлашиб боряпти, хотираси ҳали анча-мунча яхши дўстларимизнинг айтишича, учинчидан, Янги Ўзбекистонда дарсликлар ижараси биринчи марта бепул деб эълон қилинганида, буни собиқ ё амалдаги депутатлар эмас, балки давлатнинг катта-катта раҳбарлари овоза қилган экан. Яъни, юзлаб эмас, минглаб эмас, миллионлаб одамлар ҳаётига таъсир қилувчи бу воқеа аслида “битмас-туганмас сиёсий очко манбаи” ва бу очкони ишлаш ҳуқуқи бирор депутатга бериб юборилмаса керак.
Ҳали тасдиқланиб-тасдиқланмаган сўнгги янгиликлар менга арман радиоси ҳақидаги эски латифани эслатяпти:
Ҳа-я, айтиб қўяй - дарсликлар ўқувчиларга бепул тарқатилиши керак. Мен дарсликлар ижараси пуллик бўлишига қаршиман.

— Шахматчи Петросян лотереядан минг сўм ютиб олгани ростми?
— Рост, фақат шахматчи Петросян эмас, балки “Арарат” футболчиси Акопян ва минг эмас, балки ўн минг ва сўм эмас, балки доллар ва лотереяда эмас, балки қиморда ва ютган эмас, ютқазган.