Ўтган йил давомида хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз Ўзбекистонга жами 14,8 млрд доллар маблағ юборишган.
Бу рақам катта аҳамиятга эга, чунки ўтмишда бутун халқ боши эгилиб терган пахта экспортидан ҳам давлатга бу даражада валюта кирмаган. Демак, меҳнат мигрантлари мамлакат иқтисодиёти учун жуда муҳим ўрин тутяпти. Шу боис, бу йўналишга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Ҳозирги кунда миграция масаласи давлат сиёсати даражасига чиқиб, дунёда ҳеч бир аналоги йўқ – Миграция агентлиги тузилган. Қолаверса, бу агентлик ҳукумат қошида фаолият юритяпти.
Бугун Миграция агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ишлаб чиқилган «Japan Career Portal» платформаси ишга туширилди.
Бу платформа JICAнинг Марказий Осиёдаги биринчи лойиҳаси бўлиб, ўзбекистонликларга Японияда ишлаш, ўқиш ва яшаш имкониятлари ҳақида ишончли ва тўлиқ маълумот берадиган универсал платформа бўлиб хизмат қилади.