💐 УСТОЗ
Дунёни илмида яратган Аллоҳ,
Уни турли-туман безади гўзал.
Ерни обод қилсин деб сўнгра фаллоҳ,
Яралди оламда барчадан афзал.
Илмни фарз қилди, ўрганмоқ-билмоқ,
Пайғамбарлар унга бўлдилар масъул.
Шарафдир улардан меросхўр бўлмоқ,
Олимлар бу юкни қилдилар қабул.
Атадилар уни устоз, муаллим,
Ҳақ йўлга бошлаган бутун умматин
Арзийди, гар қилсак минг бора таъзим,
Адо этолмасмиз чеккан заҳматин.
Йиллаб тунларини ўтказган бедор,
Йиллаб ҳаловатин унутган инсон.
Тилагим жаннатда у бўлсин тождор,
Маърифат улашиб қилганда, эҳсон.
Қишин-ёз меҳридан тафт олган қуёш,
Иши оз бўлмаган меъмордан аъло.
Нажот илмда деб, таълимда бош-қош
Бўлган, қадрлигим, ғам чекманг, асло!
Улар ила яшар дунё абадий,
Илм саҳросида очганлар қудуқ.
Тафаккур боғини қилган маданий,
Барча устозларга қиламиз қуллуқ.
© Ҳамид ИКРОМ
Қўқон университети талабаси
🤗 БAРЧAГA УЛAШИНГ
👇 "Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг 👇
👉 https://t.me/muallimlarga
Дунёни илмида яратган Аллоҳ,
Уни турли-туман безади гўзал.
Ерни обод қилсин деб сўнгра фаллоҳ,
Яралди оламда барчадан афзал.
Илмни фарз қилди, ўрганмоқ-билмоқ,
Пайғамбарлар унга бўлдилар масъул.
Шарафдир улардан меросхўр бўлмоқ,
Олимлар бу юкни қилдилар қабул.
Атадилар уни устоз, муаллим,
Ҳақ йўлга бошлаган бутун умматин
Арзийди, гар қилсак минг бора таъзим,
Адо этолмасмиз чеккан заҳматин.
Йиллаб тунларини ўтказган бедор,
Йиллаб ҳаловатин унутган инсон.
Тилагим жаннатда у бўлсин тождор,
Маърифат улашиб қилганда, эҳсон.
Қишин-ёз меҳридан тафт олган қуёш,
Иши оз бўлмаган меъмордан аъло.
Нажот илмда деб, таълимда бош-қош
Бўлган, қадрлигим, ғам чекманг, асло!
Улар ила яшар дунё абадий,
Илм саҳросида очганлар қудуқ.
Тафаккур боғини қилган маданий,
Барча устозларга қиламиз қуллуқ.
© Ҳамид ИКРОМ
Қўқон университети талабаси
🤗 БAРЧAГA УЛAШИНГ
👇 "Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг 👇
👉 https://t.me/muallimlarga