⚡️
Ҳаммасига вақт топади Муаллимлар!
Ишдан келиб сигир соғар кўрғонида,
Овқати ҳам қайнаб турар қозонида,
Ховлисини супуради озонида,
Ҳаммасига вақт топади қилиб жазим,
Муаллима устозларим сизга таъзим.
Дарсдан ортиб чопиқ қилар ерларини,
Артишга вақт йўқ ,манглайда терларини,
Усти бошин кир килмайди эрларини,
Ҳаммасига улгуради қилиб жазим,
Муаллима устозларим сизга таъзим.
Оч қўймайди товуқ ,ўрдак ,каптарларин,
Ора сира йўқлаб қўйар сингилларин,
Ярим тунда текширади дафтарларин,
Ҳаммасига вақт топади қилиб жазим,
Муаллима устозларим сизга таъзим.
Юмушлардан ортиб ҳуснин тузатади,
Балаларин боғчасига кузатади,
Ўғил уйлаб ,қизларини узатади,
Ҳаммасига улгуради, қилиб жазим,
Муаллима устозларим сизга таъзим.
Семинарлар ўтказади мактабида,
Эзгу ишлар ёзилган ул, матлабида,
Табассум ҳам аримайди гул лабида,
Ҳаммасига вақт ,қилиб жазим,
Муаллима устозларим сизга таъзим.
Гул баргида ялтираган шона улар,
Калби куёш, кўнгли заррин дона улар,
Улар сингил ,улар опа ,она улар,
Улар буюк азизлар бир солинг разм,
Муаллима устозларим сизга таъзим.
© ХУРШИД КАРИМ
👉
https://t.me/muallimlarga