Mr Abrarov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


• Ijtimoiy hayot
• Siyosiy va tahliliy
• Xorij ma'lumotlari
• Bo'layotgan voqealarga izoh
• Ishonchli manbalar
YouTube kanal👇
https://youtube.com/c/ABRAROV

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Xalqimiz ajoyib-de mashalloh.
Alloh barakot bersin


👉 @MrAbrorov


👉 @MrAbrorov


Ғайрат Дўстов ҳақида.

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев эса оғзи шалоқ амалдорлар битта узр билан қутулаётган вақтда, ботинкаси тешик оддий бир халқ вакили қамаб қўйилишини адолатдан эмас, дея баҳолаган.

«Агар халқ адолатни ҳис қилса, жуда кўп муаммоларга сабр билан чидай олади. Тўғри, муаммолардан норози бўлиб, эътирозини баралла айтадиганлари ҳам кўп бўлиши табиий, чунки халқ бу яхлит тана эмас, 37 миллион хил инсондан таркиб топган. Аммо гапириб-гапириб, барибир муаммоларга сабр қилишда, тишини-тишига қўйиб, турмуш ташвишлари билан ўралашишда давом этаверади. Ахлоқсизликка ўтмайди. Дардини айтиб, сал енгиллашиши мумкин, чунки бу жиноят эмас.

Аммо халқ адолатни ҳис қилмаса, ҳар қадамда адолатсизликни кўрса, унда бу ёмон. Бунақада таранглашган асаблар ахлоқ чегарасини кесиб ўтади, оқибати кафолатланмаган.

Оғзидан шоди кириб, боди чиққан ҳокимлар битта узр билан қутулса, ўз ваколати доирасидан чиқиб, қонунларга тупуриб қўядиган айрим масъуллар оддий огоҳлантириш билан чеклансаю, лекин узоқ вақт метанда навбат кутиб, энди навбати келганда «заправка» ёпилиб қолганидан фиғони кўкка чиққан, ботинкаси тешик оддий бир халқ вакилини қамаб қўйишса, бечора Янги йил байрамини оила даврасида эмас, панжара ортида кутиб олса, бунда халқ адолатсизлик кўради. Ва бу адолат ҳам эмас, албатта.

Йилни катта хато билан бошладик. Афсус, минг афсус. Зиғирчалик фойдаси бўлмаган, аммо халқнинг давлатга бўлган ишончи нуқтайи назаридан жуда катта зарар олиб келадиган ушбу ташаббус кимдан чиққани билмайман. Аммо бу хатонинг ўрнини қоплаш учун жуда кўп иш қилиниши кераклигини аниқ биламан», — дейди ҳуқуқшунос.

Сурат "Habikatura"дан...


Abduvohid Atametov©️



👉 @MrAbrorov


#Xayriya

Сирли равишда Abdurakhmon Tashanov ни карталарини соат 17:30 ларда блокка тушиб қолган. Банк билан боғланишга уринишяпти, лек ҳамма дам олишда.
Шу вақтга қадар картага 24 млн сўмга яқин маблағ йиғилибди.
Эҳсон эгаларидан Аллоҳ рози бўлсин!©️

9860 0201 0953 0491
Abdurahmon Tashanov



👉 @MrAbrorov


👉 @MrAbrorov


Onaizor va nogiron farzandlar qarg'ishi urmaydimi deb o'ylaysiz?


👉 @MrAbrorov


G'ayratga 15 sutka bergan JIB Bektemir tumani sudyasi, Durdona Dadaxonova.


👉 @MrAbrorov




👉 @MrAbrorov




Метанга куну-тун навбатда туриб совуқ суягидан ўтиб кетган, оиласидаги ногирон ва кичик фарзандларини боқишга қийналган, ва охири дарди оғзидан отилиб чиққан бир мазлумни олиб бориб қамаш шартмиди? Куч тизимлари учун - ҳа, шарт. Чунки улар бундай мазлумлардан ўлгудек қўрқишади. Уларни ҳимоя қилиш эмас, овозини ўчириш - де факто асосий вазифа. Араб баҳорини келтириб чиқарган одам ҳам оддий ялангоёқ тунислик кўча тужжори эди, у ҳам адолатсизлик ва ночорликка чидай олмай ўзига ўт қўйган ва унинг олови қарийб бутун араб дунёсини ўз домига тортганди.

Ғайрат Дўстовнинг қамалиши мамлакатдаги адолатсизликнинг чўққисини англатади. Бу адолатсизлик олдида ҳар қандай хайрия бир тийин.

Ғайратнинг ўша жўшқин видеосидаги нутқи, сўзларни тўғри топиб гапириши, сиёсий ва иқтисодий билимига қойил қолгандим. Агар у адолатли жамиятда, инсон қадрланадиган, тенглик таъминланган мамлакатда яшаганида балки кўплар ўрнак оладиган зиёли бир одамга айланарди ва ўзидаги интеллектуал салоҳиятни тўла юзага чиқарган бўларди.

У - барибир, қаҳрамон.


Ibrat Safo©️



👉 @MrAbrorov


Netanyaxuga prostata saratonining 3-bosqichi tashxisi qo'yilgan.

▪️Netenyaxu operatsiya qilinadi.


P/S. Alloh bu nokasga alamli azob bersin!



👉 @MrAbrorov


МУНОСАБАТ

Ўзбекистон матбуотида айтилмайдиган, жимгина ўтиб кетиладиган мавзу ҳақида ҳеч бўлмаганда ижтимоий тармоқларда ёзишга ҳаққим бор☝️

Кремлнинг қўшни мамлакатларга ва иттифоқчиларига бўлган муносабати ҳали ҳам эски мустамлакачилик онгида давом этаётгани яққол кўринмоқда.

Қардош Озарбайжон Республикасининг Президенти Илҳом Алиевнинг бугунги интервюсида Ўрисхонанинг хатоси ва жинояти жуда аниқ кўрсатилди.

Ўрисхона раҳбариятининг Озарбайжон самолёти Чеченистон осмонида урилганидан кейинги уч кун ичида виждонсизларча сукут сақлаши, Ўрисхона ҳукуматининг расмийлари томонидан турли хил аҳмоқона версияларни илгари суриб, жиноятни ёпишга ҳаракат қилишлари нафақат озарбайжон халқини, балки бутун дунёни ғазаблантирди.

Россия Федерациясининг Грозный шахри осмонида зенит ракеталари билан урилган Озарбайжон самолети масаласи бўйича ўз гуноҳини тан олиши, вақтида узр сўраб буни жамоатчилик олдида билдириш ўрнига, уч кун давомида майновозчилик намоён қилинди.

Ўрис давлатининг ва пропагандасининг ўзини тутиши ақлга сиғмайдиган даражада виждонсиз эканлиги олдиндан хам маълум эди. Лекин, умуминсоний тушунчаларга бунчалик даражада қарши бўладиган ҳаракатларни кутмаган эдик.

Чеченистон аэропортида муаммо бўлган бўлиши мумкин. Минтақада 8та халқаро аэропорт мавжуд:
Адигей, Ростов, Махачкала, Ингушетиа, Кабардино-Балкария, Осетия, Краснодар ва Ставропол аэропортлари ишлаб турган эди.

Бундан ташқари, Кавказда 23та ҳарбий аэропорт мавжуд.

Масалан, Чеченистондан 190км узоқликда Тбилиси аэропорти ҳам мавжуд.

Агар зудлик билан ўз вақтида самолёт шу аэропортларнинг бирида қабул қилинганда эди эҳтимол бегуноҳ инсонлар ҳаёти қутқариб қолиниши мумкин бўларди. Афсуски бундай бўлмади.

Озарбайжон Республикасининг самолёти Ўрисхона ракеталари билан ҳужум қилинганини яшириш учун Қозоғистонга юборилгани ва шу йўл билан Каспий денгизида чўкиб кетиши оқибатида жиноят изини яширишга ҳаракат қилинганини кўриш мумкин. Бу эса Ўрисхонанинг навбатдаги ҳарбий жинояти ҳисобланади.

Расмий шаклда Ўрисхона билан дўст мамлакат деб ҳисобланган Озарбайжонга нисбатан ўрис матбуоти ҳар хил чалғитувчи ҳаракатлар қилгани кўриниб турибди.

Бундай масалаларга нисбатан стратегик жихатдан ҳамкор давлатлар халқаро ҳуқуқ меъёрларига кўра расмий муносабатни ўз вақтида зудлик билан амалга ошириб, керакли бўлган тадбирлар ва қадамларни дипломатик йўллар билан ифода қилиши шарт эди. Афсуски бу воқеа юз бермади.

Фалокат юз бергандан сўнг, уч кун ичида Ўрисхонадан аҳмоқона версиялардан бошқа ҳеч нарса эшитилмади. Буни бутун жаҳон кузатиб турди.

Лекин, Озарбайжон расмий идоралари сабр билан ўз стратегик ҳамкоридан дипломатик назокат кутиб турганини хам бутун дунё кузатиб борди.

Шундай қилиб, Россия ҳақиқат олдида ўзининг уйдирилган сунъий иддаоларидан воз кечмаслигини, ҳаттоки ўзининг стратегик ҳамкори бўлган давлатга ҳам қарши ҳаракатларни амалга ошириши мумкинлигини ва буни хато сифатида бўйнига олмаслигини ҳам кўрсатди.

Дипломатик муносабатлар орқали узр сўрашда кечикишининг ва уруш ҳолатида бўлишига қарамай ўз ҳаво маконини фуқаролик самолётларининг парвозлари учун ёпмаслигининг оқибатини яқин кунларда Россия яхши хис қила бошлайди.

Озарбайжондан Россиянинг 10та шаҳрига парвозларнинг тўхтатилиши ортидан Исроил, Қозоғистон, Туркия, Туркманистон, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва бошқа мамлакатларнинг турли авиакомпанияларининг Россия шаҳарларига парвозларни вақтинча ёки муддатсиз тўхтатиши бир томондан Озарбайжон билан ҳамжиҳатлик намунаси сифатида баҳоланса, бошқа томондан эса Россияга берилган инсонийлик дарси хисобланади.

Дунёнинг турли мамлакатлари томонидан Озарбайжон бошлаган ушбу эстафета кампаниясига қўшилиши ва Россияга парвозларни тўхтатиши мумкин.


Shuhrat Barlas©️



👉 @MrAbrorov


Ahmad Shara:

▪️Suriya xalqi oʻzini o'zi qutqardi.

▪️Men o'zimni Suriyaning qutqaruvchisi sifatida ko'rmayman.



👉 @MrAbrorov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Rus askari zararsizlantirmoqchi bo‘lgan minaning portlashi oqibatida hayotdan ko‘z yumdi.


👉 @MrAbrorov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Sharmandalikdan boshqa narsa emas.
Tarixi, urf-qadriyati yo'q millatga aylandik.

👉 @MrAbrorov


Jo'loniy: Inshalloh butun Suriyani olamiz.



👉 @MrAbrorov


Иқтибос

Икром Шариф ёзади: "Бу сартарош умри бўйи бу қадар қиммат бошни ушламаган ва ушламайди ҳам…

Шайхим ёзади: "Суратда: "Ҳайъат Таҳрири Шом" етакчиси, кўплаб мамлакатларда, хусусан, Ўзбекистонда террорчи деб кўриладиган, аслида эса 2011 йилдан бери Асад зулмига қарши курашиб келаётган, айни кунларда уни ағдариб, Сурияда ҳокимиятни қўлга олган Абу Муҳаммад Жўлоний (Аҳмад Аш-Шаръ).

Айтганча, унинг боши ҳақиқатда ҳам қиммат: ўз вақтида АҚШ унинг жойлашган ери ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилган ва бу гап ҳали ҳам кучида турибди".

Шайх ёзган текстни мактаб дарслигига киритиш керак, масалан тарих ва она тили фанига. Тарихий факт ва бир гапда олтита вергулдан тўғри фойдаланиш учун қўлланма сифатида...


Abduvohid Usta©️



👉 @MrAbrorov


Odam qariganda hamma narsa deb valdirayverarkan)


Putin: Rossiya Suriyadan 4 ming eronlik jangchini evakuatsiya qildi.



👉 @MrAbrorov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.