Миррахмат Мўминов Шахсий қарашлари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ушбу канал муаллифни шахсий кўз қарашлари

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


АҚШ Сайловлари: Мусулмонлар кимга овоз бериши керак?




АҚШ даги бугунги ҳолат. Илон Маск, массмедиа,
анти-сионист кайфиятлар.




Сиёсий Пақилдоқ

Кеча кечқурун Исроил ҳаво кучлари Эрон ҳудудига тўғрироғи Теҳрон шаҳридан ташқаридаги аҳоли яшамайдиган ҳудудга 100 га яқин ҳаво ҳужуми уюштиришди.
Ҳужум асосан ҳарбий иншоатлар ва бир қатор ҳарбий техника сақланадиган омборларни нишонга олган.

Вашингтон Пост: Исроил ўз ҳамкорлари орқали ҳужум уюштирилишидан 12 соат аввал Эрон томонини хабардор қилишган. Эрон Ислом Инқилоби Корпуси раҳбарлари аввалдан қаерга хужум бўлишини билишган.
Ҳаво ҳужуми ҳимоя тизимлари аксари ракеталарни уриб туширишган. Эрон ҳарбийларига таяниб нашириёт бу ҳужум ўзаро келишмовчиликни тугатиш ёки ҳақиқий эскалацияни олдини олиш учун, Исроил ни “қасос”ини оммага кўрсатиб шу билан бошқа ҳужум бўлмаслигини умид қилган Исроил томонини жуда хам юмшоқ, қурбонларсиз хужуми эканлигига алоҳида этибор қаратади.

Ал-Джазира: Эрон Инқилоби корпуси Исроилга қарши янги хужум қилиш истиқболини ўрганиб чиқмоқда ва Исроилга қарши хужум қилишга хам сиёсий ва хам ҳарбий эҳтимолий эскалацияга тайёр!

АҚШ Бош Котиби матбуоти вакили: АҚШ Исроилни ўзини ҳимоя қилиш хуқуқи борлиги доим тан олиб келади ва Эронга қарши жавоб хужумини яқиндан ҳавотир билан кузатди. Икки томонни бошқа бир-бирига хужум қилмаслигига умид қиламиз ва босиқликка чақириб қоламиз. Минтақада тинчлик ўрнатиш истиқболини кутиб ҳамкорларимиз билан ишлашда давом этамиз.

Пс: Нортой хар доимдек латта


Брикс ва Хитой!




Брикс ва Туркия!




Қисқа Сатрларда…

Хитой бош раҳбари Ҳарбийлар билан учрашув вақтида яқинда Хитой ўз ҳудудини ва манфаатларини ҳимоя қилиши учун урушга кириши эҳтимоли юқори эканлигини ва барча ҳарбийларни юқори жанговор ҳолатини сақлаб туриши ва унга тайёрланиши лозимлиги билдирди. Синҳуа агентлиги бир ҳафта аввал Хитойни Тайван атрофидаги машқлари оддий машқ эмаслигини ва Хитой Тайван масаласида муросасиз сиёсат олиб боришини кўрсатиш учун харакат бошлаганини билдирган эди.
Британия эса уч ой аввал Хитой Тайванга 2025 бошида хужум қилиши эҳтимоли юқори эканли ҳақида огоҳлантирган эди.

Бугун эрталаб Исроилни Сэар ҳудудида жойлашган Биби нитаяхуни уйларидан бирига дрон хужуми уюштирилгани ҳақида хабар тарқалди. У вақтда Биби у ерда бўлмаган ва бинога жиддий шикаст этмагани айтилди.

Ҳамас собиқ раҳбари Яҳё Синварни сўнги дақиқалари кўрсатилган видео Ғарб ОАВ лари ўзига хос шов шув яратди. Айниқса ўрта ва ёш қатлам орасида Яҳё Синварни ҳақиқий жангчи эканлигини ва сўнги вақтида хам душманга тик туриб ўлим қарши олгани фидойилар учун ўзига хос ўрнак бўлгани акс садо бермоқда. Яқин Шарқ бўйича Оқ уй мутахассисларидан бири Яҳё Синварни ўлдирилгани видеоси оммага тақдим қилингани исроилни энг катта хатоси бўлганини ва Яқин Шарқ ёшлари учун ўзига хос чақирув маросими бўлган, Синварни оддий ҳалқ орасида бемалол юриши, ўлим га тик боқиб қарши олгани Исроилни Ҳамас раҳбарини ертўлада яшашлиги ва оддий ҳалқ ортига беркиниши мифини яъни афсонасини йўққа чиқарганини ҳулоса қилган.

Украина тинчлик режаси Ғарб коалицияси томонидан кескин кўринишда ва бази бир раҳбарлар томонидан амалга ошмайдиган ҳомҳаёл деб қабул қилинмоқда. Украина Натога аъзо бўлсагина тинчлик бўлиши мумкин дейилган биринчи талаб амалга ошмайдиган орзу эканлиги айтилмоқда. Путин эса Россия уруш мазасини тушуниб қолгани ва керак бўлса яна ўн йил урушга тайёр эканлиги Европа томонидан ҳавотирлик қабул қилинган.


Таҳлил камина томонидан Октябрь 14 куни 2023 йили ёзилган


Украинани катта хатоси!

Сўнги исроил ва Фаластин тўқнашуви глобал дунёга янги мужда ва украина масаласидаги аниқроқ қарашни олға сурилиши учун замин яратмоқда. Исроилни Ғазога қарши ўзини ноинсоний ва вахшийларча тутиши кўплаб Украина урушида ўз сиёсатини аниқлай олмасдан ўрта йўлда туриб қолган давлптлар учун жиддий сигнал бўлиб хизмат қилмоқда!

Украина урушида исроил қисиб кутиш сиёсатини олиб борди. Зеленский қайта қайта ёлворса хам нафақат ёрдам берди, балуим санкцияга тушган россия олигархлари учун ҳимоя бўлиб хизмат қилди. Ундан ташқари ҳалқаро майдонда украинани бирон марта қўллаб қувватламади. Украина эса Зеленский дан тортиб бошқа барча экспертлару сиёсатчилар исроилни кетини ўпишга шўнғидилар, натижада Украина урушини мафкуравий кўринишда ютказишни бошлашди. Бу ҳали бошланиши, ўрта йўлда АҚШ ва глобал Ғарбни ғазабидан санкцияларидан чўчиб турган давлатлар энди улардан чўчимасликни бошлашади ва охир оқибат бошланишига беркиниб истиқболда эса очиқчасига россия томон юришни бошлашади.

Ғарб хам глобал шарқ ва европани бир қисмини исроил манфаатлари йўлида қўлдан бой берди. Бу эса авваламбор АҚШ ни минтақадаги манфаатларига жиддий путур етказади, майдонда эса АҚШ ни дўқ пўписаларига парво қилмайдиган ўзаро коллекцион кучларни юзага келишига замин яратади. Бу бир ой ёки бир йилда юз бермайди, бунинг учун йиллар кетиши мумкин аммо муз қолипи ғазода кўчмоқда! Фаластинда ким тинчлик ўрнатиб адолатни қойим бўлишига ҳисса қўшса ана уша давлат ёки куч ҳалқаро майдонда куч сифатида тан олина бошлайди. Бу эса араб давлатлари учун ўзига хос беллашув босқичини бошлайди. Аввалги статус кво минтақада энди бўлмайди, бу эса ўз навбатида Фаластин озодлиги учун курашни янги даврини бошлаб беради. Фаластин эса босқичма босқич сиёсий эвалюцион даврни босиб ўтади. Мухими исроилни яланғоч давлат эканлиги ва тан олинган биронта чегарага эга эмаслиги ва Ишид каби вахший кўринишда фаолият қилишини учинчи кучлар энди аниқ онлайн форматда кузатишмоқда!

Туркия учун эса мамлакат ичкарисида ва ташқарисида ўзаро бир мафкура яъни Туркия қудрати мафкураси доираси келишувга эриши кучаймоқда. Бу эса НАТО давлати Туркия га янги сиёсий ҳарбий қадамлар ташлашига йўл очиб беради. НАТО га аъзо давлатлар хам якка ўзи ўз ҳавфсизлигига таҳдид юзага келганда ҳарбий амалмётларни бошқа давлат ҳудудида ўтказишлик ҳуқуқини беришидан фойдаланиб кўради. Бу эса курд ишчи партиясини эҳтимолиц янги хужумлари бўлиши билан кескинроқ харакат қилишга йўл очади ва минтақадаги монархларга ўзига аҚШ га қарши дўстлик таклифини яна бир бор эслатади.

АҚШ санкцияларидан қурқиб турган Хитой ва Индия учун эшиклар очилмоқда. Уларни аниқ тиниқ позицияси бу ҳалқаро ҳуқуқларни тан олишликдадир! БМТ эса Фаластин давлати тузилиш шартлиги ҳақида резолюция қабул қилган, Кашмир эса бу каби ҳуқуқий мақомга эга эмас, уйғурлар хам Тайван хам, бу дегани Ғарбни ҳалқаро мажбуриятлар ва ҳуқуқлар ҳақидаги мусиқасини улар хам чалиб шу йўл билан Украина урушида Ғарбни мағлубиятини тезлаштиришга харакат бошланади. Араб давлатлари билан эса уларни мазлум қатлам сифатида этироф этиб дўстлик ришталарини янада мустаҳкамроқ боғлашга харакат қилишади. Бу ерда Покистонни ўрнини босишга Ҳиндистон харакат қилиб кўради, сабаби хозирги Покистон ҳукумати АҚШпараст ҳукумат ҳисобланади.

Глобал Шарқ ушбу юзага келган буҳронда биринчи марта очиқ АҚШ манфаатларига қарши коалиция тузиш сиёсий фурсат остонасида туришибди. Улар билан бир ярим миллиярд Мусулмон ҳалқлар ва яна уч миллиярддан ортиқ Осиё давлатлари туришибди. Бу ерда Россия вазиятдан максимал фойдаланиб қолишга харакат қилади. Айнан шу мақсадда Хамас ортмда россия турибди деган фейкларга кенг урғу берилмоқда, аслида Россияни ушбу ишларга алоқаси йўқ деб ишонаман.

Энг катта хатони эса Украина қилди! Исроилни қуллаши энди унга жуда хам қимматга тушиши мумкин! АҚШ украина ёрдамини камайтиришни бошлаши учун исроилни баҳона қилиши ва россия билан музокара бошлашга мажбур қилиши имкони пайдо бўлмоқда!

Пс: Украинани мазлум сифатида ёнини олиб келдим, энди эса…..


BRICS ҳақида қисқача!






Ушбу Пост камина томонидан бир йил аввал, Ҳамас хужумидан бир кун ўтиб ёзилган эди. Сиёсий таҳлил!


Сиёсий вакум бошланиш арафасида…

Исроилга қарши уюштирилган кечаги хужум оқибатлари глобал сиёсат учун ҳали кўп бош қотирма бўлади. Буни асосий сабаби Глобал Ғарб эртакой исроилдан анча чарчади. Ушбу чарчаш биринчи навбатда Украина уруши ортидан келиб чиққан сиёсий гипертонация ёки ўзаро ўзгача манфаатлар даври келганини катта давлатлар билан ўрта давлатлар орасида кескин бурилиш арафасида турганлиги билан боғлиқдир!

Сиёсий деформация у ёки бу даврдаги умумий назорат қилиб бўлмайдиган воқеалар сабаб юз беради. Биринчи, Иккинчи жаҳон уруши ва совет хукуматини қулаши шундай деформацияга олиб келди. Йиллар давомида давлатлар ўзаро келишув ёки қабул қилинган ўйин қоидасига амал қилишликдан бошқа йўл йўқдек мажбурланган сиёсат олиб боришга маҳкум эдилар. Ушбу мажбурлаш ҳимоя воситаларига катта умид беришлик билан уларни ушбу мажбурлик аслида ҳамкорлик эканлигига ишонтириш сиёсати бўлди!

НАТО! Ушбу ташкилот ўрта ва майда давлатларни ҳимояси ўлароқ тақдим қилинган бўлсада, аслида ўзгача йўналишдан юришликни ирода қилган давлатларни қўрқитиш воситаси ёки аксинча ёвуз ва золим душманга қўшни бўлган давлатларга хотиржамлик ато қилиши мумкин бўлган ҳарбий-сиёсий ресурс ўлароқ кўрилди.
НАТО ўз даврида фақат икки марта ўзи аъзо бўлган давлатлардан ҳарбий ёрдам сўради. Бу Балкан инқирози ва Авғонистон уруши!
Қизиқ томони НАТО ни азалий рақиби Россия ушбу икки жараёнда иштирок этди, бу иштирокини эса ўз манфаатлари йўлида ишлатишга харакат қилди, аммо НАТО тизими айнан Россия ни азалий душманона сиёсатидан ҳимоя қилиш тизими эканлигини содда ҳалқлар тушунмадилар. Украина, Грузия, Озарбайджон ва Ўрта Осиё давлатлари Авғонистон урушида АҚШ томонида иштирок этишди, уларни базилар НАТО га аъзоликдан умидвор бўлишди, аммо НАТО Россия билан ҳарбий тўқнашувга кирмаслик учун ушбу илтимосларни қабул қилмади.

АҚШ бошлиқ глобал Ғарб йиллар давомида икки ўйинчи Россия ва Хитой ни бош рақиби сифатида кўрди. Хитойни молиявий рақиб, Россияни эса ҳарбий рақиб деб кўриб келди, аммо Россияни Украинага хужуми Сиёсий Деформация ҳавфини юзага келтирди.

Исроил га қилинган хужум бугун ёки кеча амалга оширилмади, ушбу ҳужумга яъни Хамасга ушбу ҳужумни уюштиришда ёрдам берган кучларни мутлоқ сиёсий қараши ўзгариб бораётгани натижасида амалга оширилди деб биламан. Бу биринчи навбатда минтақадаги йиллар давомида Исроил томонидан қўшниларига нисбатан қилинаётгаг адолатсиз қўпол муомала, ўзини эркатой давлат сифатида ҳалқаро қонунларни хам менсимасдан хохлаган ишини қилиши охир оқибат АҚШ олий сиёсатида хам акс садолар бера бошлади. Буни асосий сабаби албатта Украинадир!

Исроилни асосий дўстлари Туркия, Миср, Саудия, Холидж давлатлари доҳил давлатлар хам Исроилни бугунги сиёсатида чарчашди вп ўз манфаатлари йўлида илғорроқ ва кескинроқ харакат қила бошладилар. Саудлар эса Исроилга АҚШ қарамоғидан чиқишлик учун ҳамкорлик хам таклиф қилди. Сўнги ўрнатилган дипломатик “дўст”лик ортида хам Хитой ва Туркия турганлиги айтилади. Муҳими Араб давлатлари хам эндиликда ўз сиёсий амбицияларини амалга оширишни бошлашди. Ушбу харакатларга эса асосий турки Қатар бўлди.

АҚШ давлат котиби Блинкин бугун Исроилга қарши ҳужумда Эрон турганлиги ҳақида АҚШ дп маълумот йўқлигини айтди. Ўзи умуман АҚШ ОАВ лари Исроил ҳужумида қандайдир совуққон муносабатда бўлаётганликлари кузатилмоқда. Сиёсатчилар хам Аналитиклар хам Исроилни айби борлиги аммо бу каби ҳужумни қоралашлигини айтишмоқда!

Давоми бор…


Қисқа сатрларда…

Исроил Бош Ҳарбийси: Биз Эронга қилиниши зарур бўлган (энди зарур га тушибди) ҳужум ва уни оқибатлари ҳақида Вашингтон билан музокара олиб бормоқдамиз!
(Ҳалқ тилига таржима қилинса, хозирча духимиз етмаяпти) деб турса, Нетаянҳу ҳалиям катта гапиришда давом этмоқда.

Эрон Ташқи Ишлар вазири: Эрон Ислом Республикаси яҳудлар томонидан ва уларни қўллаб турган бошқа давлатлардан келадиган хар қандай хужумга тайёр! Ундан ташқари ўзларини турли баёнотлари билан омма олдида мақтанаётган сионист кучлар ва уларни раҳбарларига эслатиб қўйиш лозим, бизни ракеталар нафақат сизлар босиб олган ерларга балким пойтахт тел-авивни энг чуқур ерларига етиб боради, нафақат етиб боради балким у ерларни ёндиради. Ундан ташқари 12 ҳил кўринишдаги ҳарбий хужумларни режасини кераклик жойларга тақдим қилдик.

АҚШ: Исроилни Эронга ва уни ядро иншоатларига қилиниши эҳтимоли ўз навбатида Исроил келажаги учун энг хатарлик ва ҳалокатлик бўлиши мумкин. Ўйлайманки расмий Тел-Авив ўз кучлари ва имкониятларидан тўғри фойдалана олади. АҚШ Исроилни ҳимоя қилишига ёрдам беришда давом этади, аммо зинхор ушбу урушда тўғридан тўғри қатнашмайди!

Британия Ҳарбий Разведкаси Гардианга берган маълумотларига кўра Эронда айнди дамда 7000 дан ортиқ ўрта ва стратегик русумдаги балистик ва қанотлик қитъалараро ракеталарга эга. Эронда шунингдек 1500 га яқин Фаҳад-3 оғирлиги 1000-1300 кг лик баллестик ракеталари бор ва улар билан Исроилни 47% ҳудудини 80% дан ортиқ вайронагарчилик қилиш кучига эга. Бу каби эҳтимолий хужумда эса 25,000 дан 40.000 гача Исроиллик ҳалок бўлиши мумкин. Исроил даги инфра тузилма ва уйларида эҳтимолий хужумдан сақланиш тизими бўлгани учун хам вайроналар ва қурбонлар сони бу каби ҳужумлар учун минимал ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз 1945 йили Германия Дрезден шаҳрига ёғдирилган бу каби оғир бомбалар 450.000 немисни йўқ қилиб бутун шаҳарни вайрон қилган эди.

Исроил ўзини қандай ҳимоя қила олиши истиқболда савол остига олиниши мумкин. Гап шундаки Исроил ўз тарихида ҳали бу каби оғир ва стратегик қуроллардан зарбага учрамаган, магар бир ҳафта аввал учради, унда хам Эрон томони бази баллистик ракеталар ичидаги портловчи қисми атиги 25% бўлганини ва шу сабаб вайроналар бўлмаганини билдирган.

Пс: кўринишидан Эронда ядро қуроли борга ўхшайди ва бу ҳақида АҚШ сўнги лаҳзада Вашингтонни огоҳлантирган кўринади.




Бугун 7 Октябрь
Исроил, Ҳамас, АҚШ, Бойкот!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.