Сиз, шубҳасиз, биласиз, фалсафий фикр юзага келган илк шакл - бу шахснинг ёки шахсиятнинг нажот топиш фалсафаси. У шундай тахминга асосланган: биз туғиладиган, аниқроқ айтсак, туғилган ҳаёт (ахир, биз тасодиф туфайли туғилганмиз, чунки биздан туғилишни хоҳлайсанми, деб сўрашмаган, агар хохласак - қаерда ва қачон) шундай кўрилганки, бунда нажот топишга тўғри келади. Яъни қандайдир алоҳида йўлни босиб ўтиш, ўзинг билан нимадир қилиш лозим бўладики, шояд кундалик, одатий ҳаётнинг гирдобидан қутулиб чиқсанг, зеро, у ўз-ўзича маънисиз, тасодифий, бетайин такрорланаверадиган ва қадимгилар айтганидай "туғилиш чархпалаги"дир. Агар сен туғилсанг-у, тириклигингда нажот топмасанг, унда сен мудом қайта ва қайта туғилаверасан.
Гуржи олими Мераб оғанинг юқоридаги маърузасидан.
Аниф яна бир руҳдошини топди 🧚♀
Гуржи олими Мераб оғанинг юқоридаги маърузасидан.
Аниф яна бир руҳдошини топди 🧚♀