суришга ёруғ хаёл йўқ
кўрарга ширин туш.
қатортол, тор хона
ва кенг юрагим
она сўзлаб берардинг эртак
эски афсона
дераза ортида
кўхна чинор чўзар қўл
ёвуз қора иблисдек
солар эди ваҳм
мен тонг қачон отар деб
пайғамбарлар тарихин
тинглаб сендан
овунардим
хусусан
пайғамбарнинг кўксини ёриб
юрагини ювишганини
поклашганини
сўнг қайта жойлашганини
такрор такрор сўрардим сендан
она чайилган юракда мудом
эзгу хаёл
пок ўйлар
ёқимли тушлар
кезинса керак.
сергели, кенг хона
ва тор юрагим билан
менга эртак эмас
ҳақиқат айтинг деб бўзлайман
она ҳозир кўксим ичида
не борлиги билмайман
эшитмай қўйганман шивирларини
агар уни ёргани келса
оқ либосли элчилар
балки топарлар қурум
на ювилади
на чайилади
фақат кулдек хонамга
сочилиб кетиши мумкин
аниф
кўрарга ширин туш.
қатортол, тор хона
ва кенг юрагим
она сўзлаб берардинг эртак
эски афсона
дераза ортида
кўхна чинор чўзар қўл
ёвуз қора иблисдек
солар эди ваҳм
мен тонг қачон отар деб
пайғамбарлар тарихин
тинглаб сендан
овунардим
хусусан
пайғамбарнинг кўксини ёриб
юрагини ювишганини
поклашганини
сўнг қайта жойлашганини
такрор такрор сўрардим сендан
она чайилган юракда мудом
эзгу хаёл
пок ўйлар
ёқимли тушлар
кезинса керак.
сергели, кенг хона
ва тор юрагим билан
менга эртак эмас
ҳақиқат айтинг деб бўзлайман
она ҳозир кўксим ичида
не борлиги билмайман
эшитмай қўйганман шивирларини
агар уни ёргани келса
оқ либосли элчилар
балки топарлар қурум
на ювилади
на чайилади
фақат кулдек хонамга
сочилиб кетиши мумкин
аниф