Esseistika.uz dan repost
Бир ой аввал ёзганимдек, кеча Маргарет Атвуд билан учрашув бўлди.
2538 кишига мўлжалланган Northern Alberta Jubilee Auditorium лиқ тўлди. Биттаям ўрин бўш қолмади. Ишонинг, ёзувчи билан учрашувга ошиқиш, зални тўлдириб ўтириш, ҳатто бутун оила жамланиб келиш мумкинлигини биринчи марта кўрдим. Хоним билан канадаликлар чинакамига фахрланаркан.
1,5 соат қандай ўтди-кетди – эслолмайман. Атвуд хонимнинг юморга бойлиги, жавоблари ўткирлиги, 85 га кирганига қарамай, ҳамон тетиклиги, тиклиги лол қолдирди.
1961 йилдан шу чоққача унинг 18 та шеърий китоб, 18 та роман, 11 та нонфикшн, 9 та қисқа ҳикоялар тўплами, 8 та болаларга бағишланган асар, 2 та график роман ва шеърият, адабиётга бағишланган бир қанча танқидий мақолалари жамланмаси чоп этилган.
Менимча, одам ўзини бошқа ракурсдан (айниқса, аёллар) кўргиси келса, Маргарет Атвудни кўп ўқиши керак.
Чарос Низомиддинова
Канада