ҚИЁМАТДА КЎРИШАМИЗ, ИНШААЛЛОҲ УСТОЗ!
Баҳодир Исони кўргани бориб, кўролмай қайтгандим, афсус!
ЙЎҚЛОВ
Мирзо Карим
Дунё билар овозангизни,
Дардингизни билади Худо.
Лек, ким билар дарбозангизни,
Омон бўлинг, Баҳодир Исо!
Кўксингизда "Шуҳрат" нишони,
Неча шогирд келар ишониб,
Умр тилаб, айтяпман ёниб,
Омон бўлинг, Баҳодир Исо!
Қачон роҳат кўрмоқлик чоғи,
Борми ўзи юракнинг соғи,
Фарзанд доғи, набира доғи,
Омон бўлинг, Баҳодир Исо!
Чин ижодкор, зўр хайкалтарош,
Икки илҳом парига талош,
Ҳам чапани, жайдари, ювош,
Омон бўлинг, Баҳодир Исо!
Қанча эъзоз этсак, шунча оз,
Қўлингиздан тушмай қалам, соз,
Мирзоларни бахтига устоз,
Омон бўлинг, Баҳодир Исо!
http://T.me/mirzolarningmirzosi.
https://www.YouTube.com/channel/UCoRsvGN9EjQ5VZBL0iYEHQg
Баҳодир Исони кўргани бориб, кўролмай қайтгандим, афсус!
ЙЎҚЛОВ
Мирзо Карим
Дунё билар овозангизни,
Дардингизни билади Худо.
Лек, ким билар дарбозангизни,
Омон бўлинг, Баҳодир Исо!
Кўксингизда "Шуҳрат" нишони,
Неча шогирд келар ишониб,
Умр тилаб, айтяпман ёниб,
Омон бўлинг, Баҳодир Исо!
Қачон роҳат кўрмоқлик чоғи,
Борми ўзи юракнинг соғи,
Фарзанд доғи, набира доғи,
Омон бўлинг, Баҳодир Исо!
Чин ижодкор, зўр хайкалтарош,
Икки илҳом парига талош,
Ҳам чапани, жайдари, ювош,
Омон бўлинг, Баҳодир Исо!
Қанча эъзоз этсак, шунча оз,
Қўлингиздан тушмай қалам, соз,
Мирзоларни бахтига устоз,
Омон бўлинг, Баҳодир Исо!
http://T.me/mirzolarningmirzosi.
https://www.YouTube.com/channel/UCoRsvGN9EjQ5VZBL0iYEHQg