Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"ЎЛМАЙДИГАН" ОДАМЛАР
Мирзо КАРИМ шеъри,
Қодиржон Аҳмедов ижроси.
Зару дунёга тўйинг,
Жаноблару мадамлар!
Ўлимни эслаб қўйинг,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Юраклари тор экан,
Манману кибор экан,
Бу дунёда бор экан,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Ебу ялаб тўймайди,
Юлиб, талаб тўймайди,
Мискинларни суймайди,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Пулга сотар дўстини,
Шилар ғариб пўстини,
Ёлғон дунё "Устуни",
"Ўлмайдиган" одамлар!
Қўлда тутар осмонни,
Алдаб, ютар шайтонни,
Танимайди Раҳмонни,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Худо ўзи билади,
Бир кун ҳамма ўлади,
Сизга раҳмим келади,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Умр дарё қуриш бор,
Баридан юз буриш бор,
Сироталда туриш бор,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Келинг, бир жон бўлайлик,
Азиз инсон бўлайлик,
Насиб этсин, ўлайлик,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Сизга шеър битдим, ўқинг,
Бир нафас ўйга чўкинг,
Майли Мирзони сўкинг,
"Ўлмайдиган" одамлар!
"Ўлмайдиган" одамлар,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Ҳаттоки, дўстига дўст,
Бўлмайдиган одамлар!
http://T.me/mirzolarningmirzosi
Мирзо КАРИМ шеъри,
Қодиржон Аҳмедов ижроси.
Зару дунёга тўйинг,
Жаноблару мадамлар!
Ўлимни эслаб қўйинг,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Юраклари тор экан,
Манману кибор экан,
Бу дунёда бор экан,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Ебу ялаб тўймайди,
Юлиб, талаб тўймайди,
Мискинларни суймайди,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Пулга сотар дўстини,
Шилар ғариб пўстини,
Ёлғон дунё "Устуни",
"Ўлмайдиган" одамлар!
Қўлда тутар осмонни,
Алдаб, ютар шайтонни,
Танимайди Раҳмонни,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Худо ўзи билади,
Бир кун ҳамма ўлади,
Сизга раҳмим келади,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Умр дарё қуриш бор,
Баридан юз буриш бор,
Сироталда туриш бор,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Келинг, бир жон бўлайлик,
Азиз инсон бўлайлик,
Насиб этсин, ўлайлик,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Сизга шеър битдим, ўқинг,
Бир нафас ўйга чўкинг,
Майли Мирзони сўкинг,
"Ўлмайдиган" одамлар!
"Ўлмайдиган" одамлар,
"Ўлмайдиган" одамлар!
Ҳаттоки, дўстига дўст,
Бўлмайдиган одамлар!
http://T.me/mirzolarningmirzosi