Катта бўлиш ўзига хос лой парчаларини, қолипга солиб бир хил ғиштлар ясашга ўхшайди. Бу лой парчаларидан ажойиб кўза, пишиқ тандир, болалар учун ҳуштак ёки бошқа хилма-хил буюмлар ясаш мумкин. Лекин, катталар болаларни ўзларига ўхшаб ғишт бўлишини хоҳлайдилар. Улар лой парчасини қолипга солиб , камига қўшиб, "ортиқчаси"ни юлиб олиб, қолипга мослашади ва ранг-баранг келакжакка эришиши мумкин бўлган тақдирлардан шакли, ҳажми, кўриниши бир хил зерикарли ғиштлар ишлаб чиқаришади.
Aгар, 10-12 ёшли фарзандингиз ўзини сиз хоҳлагандек тутмаётган бўлса, жиғибийрон бўлишдан аввал ўйлаб кўринг, балки унинг шунчаки ғишт бўлгиси келмаётгандир...
Сиз фақат ғиштлардан қурилган дунёда яшагандирсиз, фарзандингиз эса бунга мажбур эмас! Улар сизнинг ўлчамларингизга мослашишга мажбур эмаслар. Aсло!
Азиз Несин "Ғаройиб болалар"
@PsixoBLOGuz