Чақалоқ қулоғига азон айтиш — янги туғилган чақалоққа ўнг қулоғига азон ва чап қулоғига такбир айтилишидан иборат амал бўлиб, унинг мақсади боланинг дунёда биринчи эшитадиган сўзи Аллоҳнинг муборак исми бўлишидир. Бу амал ҳақида қуйидаги ривоятлар бор:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳасан ибн Али туғилганида ўнг қулоғига азон айтиб, чап қулоғига такбир айтдилар."
Ҳасан ибн Алидан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
'Ким фарзандли бўлса, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтса, унга уммус сибён зарар бермайди', дедилар."
Бу ерда "уммус сибён" шайтонни ифодалайди. Муҳаддисларнинг таъкидича, бу шайтон болаларга зарар ёки касаллик етказиши мумкин. Шу боис, чақалоқнинг қулоғига азон ва такбир айтиш билан унинг ҳимоясига сабаб бўлинади.
Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
➗ www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube