УЙДА ҚАНДАЙ ҲАЙВОНЛАРНИ БОҚИШ МУМКИН?
#ҳалол_ҳаром
❓ CАВОЛ: Уйда ит боқиб бўлмаслигини биламан, шунга кўра мушук ва бошқа ҳайвонларни боқиб бўладими, бирор зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча гўшти ҳалол бўлган ҳайвонлар ва паррандаларни уйда боқиш мумкин. Гўшти ҳаром бўлган ҳайвонлардан эшакни улов сифатида, Ов қушларини ов қилиш мақсадида боқиш мумкин. Мушукка келадиган бўлсак, уйда мушук боқишнинг зарари йўқ. Саҳобалар разияллоҳу анҳумнинг ҳам мушук боққанлари ва бунга пайғамбаримизнинг муносабатлари ҳақида ҳадисларда баён қилинади. Масалан улуғ саҳобалардан Абдураҳмон ибн Саҳл разияллоҳу анҳу мушукларни яхши кўриб, боқиб юрганлари учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан «Абу Ҳурайра» деган куняни олганлар, яъни «мушукчанинг отаси» деган маънода кунялаганлар. Бошқа бир ҳадисда Кабша бинти Каъб ибн Молик разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
أن أبا قتادة دخل عليها قالت فسكبت له وضوءا - قالت فجاءت هرة تشرب فأصغى لها الإناء حتى شربت قالت كبشة فرآني أنظر إليه فقال أتعجبين يا بنت أخي فقلت نعم قال إن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال إنها ليست بنجس إنما هي من الطوافين عليكم
яъни: “Абу Қатода (уйимизга) кирди. Унга таҳорат суви қуйиб бердим. Бир мушук келиб, сувдан ичмоқчи бўлди. Абу Қатода эса идишни энгаштириб, ичиб олиши учун тутди. У қараб турганимни кўриб: “Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?” деди. Мен: “Ҳа”, дедим. У: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар, деди” (Имом Термизий ривояти).
Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, уйда боқилаётган ҳайвонлар, паррандаларга зинҳор (бир-бирлари билан уриштириб, оч қолдириб, баъзи аъзоларини кесиб, ғайри одатий муносабатда бўлиб) зулм қилмаслик керак. Зеро, зулмнинг ҳар қандай тури ҳаромдир.
Хулоса қилиб айтганда, уйда ҳайвонларни боқишда шариат кўрсатмаларига амал қилиш лозим. Агар зарурат бўлса зарурат миқдорича боқиш жоиз. Уларга эътибор билан қараш ва зулм қилмаслик талаб этилади Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
➗ www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube