❗️
Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайитининг аниқ кунини ҳали эълон қилмаган, лекин дастлабки тақвимга кўра, у 31 март, душанба кунига тўғри келиши кутилган эди. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда эса Рамазон ҳайити 30 март, якшанба куни нишонланиши маълум қилинди.
Агар бизда ҳам 30 март Рамазон ҳайити деб эълон қилинса, Меҳнат кодексига биноан, дам олиш куни 31 мартга кўчирилади. Шундай қилиб:
• 30 март (якшанба) – Рамазон ҳайити
• 31 март (душанба) – Байрам муносабати билан қўшимча дам олиш куни
👉
@r_kusherbayev