"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Мингбулоқ туманида кўчат экиш тадбири ўтказилди
Мамлакатимизда экологик муҳитни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш мақсадида амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир Мингбулоқ туманида ўтказилди.
Тадбир доирасида Мустақиллик маҳалласининг кўп қаватли уйлари атрофидаги бўш майдонларга Рақамли технологиялар вазирлиги ва Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида 300 туп манзарали кўчат ўтқазилди.
Мазкур тадбирда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳудудий шўбаси раҳбари Расулжон Холматов, Мингбулоқ тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари, маҳалла аҳли, ёшлар ҳамда нуронийлар иштирок этишди.
Ташкил этилган акция нафақат шаҳар ва қишлоқлар экотизимини яхшилаш, балки аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантиришга хизмат қилади. Шунингдек, маҳаллаларда яшил майдонларнинг кўпайиши ҳавонинг тозалигини таъминлашга, атроф-муҳитнинг янада гўзаллашишига ҳисса қўшади.
"Яшил макон" лойиҳаси доирасида бундай тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.