Mingbuloq.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Мингбулоқ тумани ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали

Веб-сайт: mingbuloq.uz
Facebook: https://www.facebook.com/mingbuloq.hokimligi
Youtube: https://www.youtube.com/@mingbuloqhokimligi
Мурожаат учун:👉 @murojaat_mingbuloqBot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Inson" ijtimoiy xizmatlar markazlari psixologlari tomonidan 2024-yilda  ko‘rsatilgan xizmatlar #sarhisobini taqdim etamiz

👮‍♂️ 2024-yilda psixologlar tomonidan Respublika bo‘ylab 36 343 nafar ijtimoiy himoyaga muhtoj aholiga xizmat ko‘rsatildi. Bularning ichida 6833 nafar voyaga yetmaganlar va 29 510 nafar katta yoshdagilar o‘z muammolari bo‘yicha psixologlardan maslahatlar olishdi.

Xizmatlardan foydalanganlar orasida ayollar ( 29 946 nafar) soni  erkaklarga (6397 nafar) qaragnda ko‘proq bo‘lganligi kuzatildi.

Ushbu xizmatlar mamlakatning barcha hududlarida amalga oshirilib, fuqarolarning ruhiy holati, ularning yordamga bo‘lgan ehtiyoji har tomonlama tahlil qilindi. Xizmatlardan foydalanganlar orasida turli yoshdagi va turli holatdagi fuqarolar mavjud bo‘lib, ularning muammolariga alohida yondashuv orqali yechim topildi.

Psixologik yordam olish uchun tumaningizdagi "Inson" ijtimoiy xizmatlar markaziga yoki ijtimoiy xodimga murojaat qilishingiz mumkin. Sizning murojaatingiz maxfiyligi ta’minlanadi.


🟢Ijtimoiy himoya milliy agentligi Namangan viloyati boshqarmasi matbuot xizmati


Ғаллачилик бўйича ўқув семинари ўтказилди

Бугун туман маданият марказида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан Мингбулоқ ва Наманган туманларида фаолият юритаётган ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари учун кенгайтирилган ўқув семинари ташкил этилди.

Семинар давомида фермерларга ғаллачилик соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган агротехник тадбирлар ҳақида тушунчалар берилди. Хусусан, ғалла парвариши, суғориш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда зараркунандаларга қарши қўлланиладиган кимёвий воситалардан тўғри фойдаланиш бўйича аниқ тавсиялар тақдим этилди.

Тадбирда ғалла етиштириш жараёнида юзага келадиган муаммолар, уларнинг ечимига оид илғор тажрибалар ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, суғориш тизимини яхшилаш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида илмий ёндашувларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Семинарда қатнашган фермерлар кўтарилган мавзуларнинг долзарблигини эътироф этиб, амалий машғулотлар уларнинг иш фаолиятига катта фойда келтиришини таъкидлашди. Тадбир якунида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, бундай семинарлар соҳадаги фермерларнинг билим ва кўникмаларини янада оширишга хизмат қилади ҳамда ғаллачилик соҳасидаги ҳосилдорликни янада юқори даражага олиб чиқишга кўмаклашади.


#Давлат_дастури_лойиҳаси_муҳокамада

⚡️Давлат фуқаролик хизматидаги раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни мақсадли тайёрлаш тизими йўлга қўйилди


▫️Хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллиги ва давлат бошқарувида қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштироки мамлакат тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга.

Дарҳақиқат, хотин-қизларнинг ўз зиммасидаги вазифалар ижросига масъулият билан ёндашиши, улардаги ишчанлик салоҳияти, мулоқот кўникмалари, тезкор ва қатъиятлик билан қарор қабул қила олиш маҳорати, бу жараёнларда бошқа инсонлар фикрларини ҳам инобатга олиб, хулоса қила олиш хусусияти – давлат хизматида уларнинг ўзига хос ўрин тутишини намоён қилади.

Шу туфайли, давлат бошқарувида хотин-қизлар салмоғини ошириш, хусусан, салоҳиятли раҳбар аёллар корпусини шакллантириш – давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш кун тартибидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

▫️Батафсил


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Axborot 24 | Parrandachilikda istiqbolli yo`nalish


Бугун, 21 январь куни Мингбулоқ туманидаги "Нуронийлар маскани"да семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси И.Нажмиддинов, жамоатчилик кенгаши аъзолари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ва тарғибот гуруҳи вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда Президентнинг 2024 йил 24 декабрь куни ўтказилган видео селектор йиғилишида берилган топшириқнинг мактабларда таълим-тарбия жараёнига оид банди ижроси муҳокама қилинди.

И.Нажмиддинов томонидан вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🥇 Олимпияда ва Жаҳон чемпиони Баходир Жалолов мол-мулкларини фақат Қўриқлаш бош бошқармасига ишонади!

💪 Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ҳар қандай вазиятда уйингизни ўз назоратига олади. Энди хавотирга ўрин йўқ. Профессионал қўриқлаш хизматимиз албатта ишончингизни оқлайди.

🔐 Зеро, асосий мақсадимиз ҳар бир мижозимизнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш!


Батафсил маълумот 📞1131 рақами орқали


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Hurmatli fuqarolar!
Xonadoningiz xavfsizligini va mol-mulkingiz daxlsizligini tajribali 💪 Qoʻriqlash xizmatiga ishonib topshiring.

Hoziroq 📞1131 raqamiga qoʻngʻiroq qiling va batafsil ma'lumot oling.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Videomurojaat

❗️Farzandlaringizni turli buzg‘unchi g‘oyalar ta’siridan asrang


🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati



9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.