Мингбулоқнинг "Ўзгариш" маҳалласида янги ва замонавий клиника фойдаланишга топширилди. Бу тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Азизбек Абдусаломов ҳамда маҳалла аҳли иштирок этди.
Клиника замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, аҳолига бир неча йўналишда сифатли тиббий хизмат кўрсатади. Хусусан, қуйидаги йўналишларда хизматлар кўрсатилади:
Педиатрия: болаларнинг саломатлигини назорат қилиш ва даволаш;
Игнатерапия: табиий ва самарали даволаш усуллари;
Кардиология: юрак-қон томир тизими касалликларини даволаш;
ЛОР (отоларингология): қулоқ, томоқ ва бурин касалликлари бўйича муолажалар;
Эндокринология: эндокрин тизим муаммоларини аниқлаш ва даволаш;
Урология: буйрак ва сийдик тизими касалликларини даволаш;
Лаборатория таҳлиллари: замонавий диагностика учун кенг имкониятлар;
Физиотерапия: реабилитация ва тикланиш учун самарали муолажалар.
Янги клиника аҳоли учун тиббий хизматларни янада қулай ва самарали қилиши кутилмоқда. Бу марказ нафақат хизматлар сифатини оширади, балки тиббий кўмак олишни ҳам тез ва осонлаштиради.
Бу каби янги тиббиёт муассасалари аҳоли фаровонлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Маҳалла аҳли янги клиникани катта қувонч билан қарши олди.