#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Давлат сирлари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1016-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қонун Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб маълумотларни давлат сирлари жумласига киритишнинг
ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.
✔️Шунингдек, давлат сирларидан
фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш, давлат сирлари билан боғлик бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида
юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
📝 Давлат сирлари соҳасидаги
ягона давлат сиёсати Президент томонидан белгиланади.
🏢 Давлат хавфсизлик хизмати давлат сирлари соҳасидаги
махсус ваколатли давлат органидир. 📋 Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш Ўзбекистонда махфийлаштирилиши лозим бўлган
маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади.
📚 Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тўғрисидаги
ўз қарорлари учун шахсан жавобгар бўлади.⚠️ Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг куйидаги
учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун
махфийлик грифлари белгиланади:
🔹махфийликнинг биринчи даражаси –
“Алоҳида аҳамиятли”;🔹махфийликнинг иккинчи даражаси –
“Мутлақо махфий”;🔹махфийликнинг учинчи даражаси
– “Махфий”.🗓 Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати
давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун - 30 йилдан ва
хизмат сири учун - 10 йилдан ошмаслиги керак.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot