Қарздорликдан тушган маблағлар, ундирувчиларга тақсимот асосида берилади
Жорий йилнинг 22 январь куни YouTube тармоғида фуқаро Н.Убайдуллаева раҳбарлик фермер хўжалиги фойдасига қарздорлик ундириб берилмаётганлиги баён қилинган.
Мазкур мурожаат ўрганилганда, фуқаро Н.Убайдуллаева раҳбарлик қилаётган “УЗЗ Умиджон” фермер хўжалигига нисбатан Самарқанд вилоят Давлат солиқ инспекцияси томонидан 45 млн. 926 минг сўмлик солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Пайариқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорлик суммалари тўлаб берилмагач, фермер хўжалигининг барча мол-мулкларга тақиқлар ўрнатилиб, DAMAS русумли автотранспорт воситаси жарима майдончасига қўйилган ва 57 млн 15 минг сўмга баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдоларида сотилган ва тушган пул маблағлари фермер хўжалигининг солиқ ва давлат божларидан бўлган қарздорлиги учун ўтказилган (сотувдан ортган маблағ фермер хўжаликка қайтарилган).
Бундан ташқари, Пайариқ туманлараро Иқтисодий судининг қарздор “Payariq Klaster” МЧЖдан ундирувчи “УЗЗ Умиджон” фермер хўжалигининг фойдасига 185 млн. 995 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 05.07.2024 йилда келиб тушган ва қарздорнинг банк ҳисоб рақамига банд солинган.
Шунингдек, қарздор корхонага тегишли “NIVA” русумли транспорт воситасини бегоналаштиришга оид чеклов ўрнатилиб, қидирув эълон қилинган.
Бундан ташқари, “Payariq Klaster” МЧЖдан Солиқ, давлат божи ва юридик шахслар фойдасига жами 83 та 41 млрд 604 млн сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд.
Қарздордан ундирилган пул маблағлари қонун талабларига кўра, биринчи навбатда давлат бюджети олдидаги қарздорлиги қоплангандан сўнг ундирувчилар ўртасида тақсимлаб берилади.
Маълумот ўрнида, хабарда келтирилган Қамаши туманида фаолият олиб борувчи фермер хўжалик раҳбари Д.Бердиевнинг кластер корхонада мавжуд бўлган 131 млн сўмлик маблағини ундириш ва уни солиқ қарздорлигига йўналтириш масаласига оид ижро иши Бюро органлари иш юритувчига келиб тушмаган.