Савдо дўконлари янги эгасини топиши мумкин.
Қарз бу — масъулият, демак. У қарз берувчи ва шуни олувчига ҳам баб-баробар тегишли. Ҳар иккала томон ҳам шуни ҳис этмаса, албатта, мулкидан ажралиб қолиши мумкин.
t.me/mibjizzax
Қарз бу — масъулият, демак. У қарз берувчи ва шуни олувчига ҳам баб-баробар тегишли. Ҳар иккала томон ҳам шуни ҳис этмаса, албатта, мулкидан ажралиб қолиши мумкин.
Хусусан, Судларнинг "Г.А.Т" МЧЖ ҳисобидан ундирувчи банк фойдасига 511 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Зомин туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли барча мол-мулкларига ва ҳисоб рақамларига тақиқ ўрнатилган. Қарздорликни ўз вақтида тўлаш юзасидан жамият масъуллари бир неча бор огоҳлантирилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли гаров мулки ҳисобланган нотурар бинолар хатлав олинди.
Жамият раҳбарлари шартнома шартларини бажариб, зиммасидаги қарздорликни тўлаб борганида, ортиқча ҳаракат ва харажатлар бўлмас эди. Келгусида ушбу мулк электрон-онлайн савдоларида сотилиб, савдодан тушган пулдан мавжуд қарздорликлар қопланади.
t.me/mibjizzax