Ватанимиз тарихидаги 5 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
1514 йил (бундан 510 йил олдин) – Астрободдан 8 фарсах масофада жойлашган Оқ Машҳад деган жойда темурийзода Муҳаммад Замон Мирзо ва унга қарши хожа Музаффариддин бошчилигида юборилган қизилбошлар ўртасида шиддатли уруш бўлди. Икки кун давом этган бу жангда Муҳаммад Замон ва унинг иттифоқчилари мағлубиятга учради. Шаҳзода билан бириккан хуросонлик амирлар ўз юртларига қочиб кетдилар.
1912 йил (бундан 112 йил олдин) – хивалик тарихчи ва тазкиранавис Ҳасанмурод Лаффасийнинг “Гулшани саодат” асарида қайд этилишича, Хива шаҳрида почта ва телеграф очилди. Бунга қадар хат ёки телеграмма юбориш учун Хивадан Янги Урганчга, 60 верст (тахминан 64 километр) масофага борилар эди, энди халқнинг узоғи яқин бўлди.
Хонлик пойтахтида юз берган ушбу воқеани муаллиф қуйидагича қайд этган: “Ушбу йил йигирма бешинчи моҳи зулқаъда (1912 йил 5 ноябрда) пўшта телеғромхона биноси битиб эрди, хон ҳазратимиз (Асфандиёрхон) хушнуд бўлуб, тамоми уламоларға тўй бериб, пўштахонани обод қилиб, юрт манфаати учун хушнуд бўлдилар...”
1917 йил (бундан 107 йил олдин) – Ҳусайн Макаевнинг ноширлиги ва муҳаррирлиги остида «Фарғона нидоси» газетаси нашр этила бошланди. Бироқ унинг 19-сони чиққач тўхтаб қолди.
1919 йил (бундан 105 йил олдин) – Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитасининг “Архив ишини қайта ташкил этиш ва марказлаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу қарорга асосан 1917 йилга қадар бўлган барча идоравий архивлар тугатилди, архив ҳужжатлари Туркистон Республикасининг Ягона давлат архив фонди(ЯДАФ)ни ташкил қилади, деб эълон қилинди. ЯДАФни бошқариш учун Туркистон Республикаси Архив иши бош бошқармаси ташкил қилинди. ЯДАФга 1917 йил 25 октябргача бўлган барча ҳужжатлар топширилиши керак эди.
1929 йил (бундан 95 йил олдин) – Тошкентда маърифатпарвар Мунавварқори Абдурашидхонов бошчилигидаги 38 киши қамоққа олинди. Орадан кўп ўтмай қамоққа олинганлар сони 87 кишига етди. Уларга “Миллий Иттиҳод” ва “Миллий Истиқлол” ташкилотларининг аъзолари деган айб қўйилди. Тергов жараёни кейинчалик, Москвага кўчирилди.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 1931 йил 25 апрелда Москвада бўлиб ўтган суд мажлисида Мунавварқори бошчилигидаги миллатнинг 15 фидойиси бўлган “Миллий Истиқлол” аъзолари отиб ўлдиришга, қолган 72 киши эса узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ўзбек халқининг 15 фарзанди Москва атрофида отиб ташланди. Қамоқдан ҳам деярли ҳеч ким Тошкентга қайтиб келмади.
1956 йил (бундан 68 йил олдин) – Ўзбекистонда телевизион кўрсатувлар расман эфирга узатила бошланди. Тошкент телевизион студияси ташкил қилинди. Бу студия ўз кўрсатувларини шу йили бунёд этилган 180 метр баландликдаги Тошкент телевизион минораси орқали эфирга узатган. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, телемарказ 1958 йил кўчма телестанцияга эга бўлиб, ўз ишини Алишер Навоий номидаги Катта академик театрдан 8 мартга бағишланган тантанали йиғилишни олиб кўрсатишдан бошлаган.
1977 йил (бундан 47 йил олдин) – Ўзбекистон Маданият вазирлигининг Санъатшунослик институти, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Археология институти ва Самарқанд таъмир устахонаси мутахассисларидан иборат комиссия томонидан Шоҳизинда ансамбли мақбараларидан биридаги қабр очиб текширилди. Ундан аёл кишининг қолдиқлари топилди. Антрополог олим Тельман Хўжаевнинг аниқлашича, бу скелет 30–35 ёшлар чамасидаги аёл суяклари экан. Ўзбекистон меъморчилиги тарихи, назарияси ва таъмири бўйича етакчи мутахассис Пўлат Зоҳидовнинг қайд этишича, мазкур мақбарага Амир Темурнинг суюкли хотини Бибихонимнинг онаси кўмилган.
Олимнинг хулоса қилишича, онаси қизи Бибихонимга нисбатан анча ёш пайтида вафот этган. Тарихий манбаларда ушбу аёлнинг исми Ўлжаойим деб кўрсатилган. Мазкур қўш гумбазли улкан иморат бунга қадар Улуғбекнинг устози ва сафдоши, йирик математик ва астроном олим, ўз даврида замондошлари томонидан “Афлотуни замон” деб шарафланган Қозизода Румийнинг қабри устига қурилган мақбара сифатида кўриб келинган.
📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram