БОБО НАБИРАЛАРИ УЧУН 31 МЛН СЎМ АЛИМЕНТ ПУЛЛАРИНИ ТЎЛАБ БЕРДИ
Тақдир сўқмоқлари қизиқ. Кимдир фарзандга зор, кимдир эса бир қучоқ болаларини таъминлаш учун маблағга муҳтож.
Бувайда туманида яшовчи Мамажоновлар оиласида ҳам бир-биридан ширин 2 фарзанд дунёга келди. Бироқ, улар ҳам эр-хотиннинг ажралишини тўхтатиб қололмади.
Болаларни боқишга қийналган С.М. алиментга берган. Қарздорота алимент пулларини қисман-қисман тўлаб борди. Бироқ, болаларнинг бобоси ва бувиси бунга қаноат қилмади. Ахир, улар ҳам ўзларининг жигарпоралари, дилбандлари эди.
Халқимизда “Данагидан мағзи ширин” деган ибора борки, бунинг маъноси сифатида инсоннинг ўз фарзандидан кўра набираларига кўпроқ меҳр кўрсатишар экан.
Набираларини яшаш тарзини яхшилаш мақсадида бобо 31 млн сўм алимент пулларини олдиндан набиралари учун 20.01.2025 йил куни тўлаб берди.
✍🏻Бюронинг Бувайда туман бўлими давлат ижрочиси Озодбек Хасанов
📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram