Бундан аввалги сайлов жараёнида орқада мункайиб ўтирган бобойга (Жо Байден) қарсак чалган одамлар, энди Трампнинг ҳар бир нутқидан кейин қўлларини қарсак томон олиб боришяпти.
Сиёсат ростдан ҳам қизиқ ва алдамчи жараён. Бугун сен энг зўри бўлсанг – эртага ҳеч кимга айланишинг ҳам мумкин.
Трамп нутқини кўриб ўтириб, биздаги яқин 50 йиллик сиёсатда ҳам кузатилиш эҳтимоли деярли имконсиз бўлган бир ҳолатни ўзим учун анализ қилиб ўтирибман.
Яъни, айни пайтда мана шу залда Американинг 3 та Президентини кўриш мумкин. Биринчиси, саҳнадаги Дональд Трамп (АҚШ’нинг 45 ва 47 Президенти), Жо Байден (АҚШ’нинг 46 Президенти) ва Билл Клинтон (АҚШ’нинг 42 Президенти).
Қачондир биз ёки атрофимиздаги айрим қўшни давлатларда шундай ҳолатни кўрганмисиз? Албатта, йўқ!
Яқинда Бекзод ака Ҳошимов битта зўр гап ёзгандилар: “Американинг яхши тарафи – нима бўлишига қарамасдан, ҳокимият ҳар тўрт йилда ўзгаради”.
👉 @melievuz