Тарих такрорланмоқда
Мен, Дональд Трамп 2016 йил биринчи марта Америка Президенти этиб сайланган пайтда, унинг инауграция маросимини томоша қилганим кечагидек эсимда турибди.
Инауграция маросими 2017 йил, январь ойида бўлган. У вақт эндигина IELTS курсига бораётган даврларим эди.
Менга кўпроқ инглиз тилидаги маълумот ва ресурслар кераклиги ҳамда сиёсатга ҳам бевосита қизиққаним учун Трамп инауграциясини кўриш энг оптимал вариантлардан бири эди.
Ўшанда маросимни UzReport телеканалида жонли эфирда узатишган, афсуски, маросимни ўзбек тилида шархлаб бориш учун Америкадаги ўзбек шархловчисини чақиришганди (бу шархловчи Навбаҳор Имомова эди).
Инауграция маросимини ҳеч қанақа таржима ва шарҳларсиз бошқа тармоқларда кўриш учун менда “доступ” деярли йўқ эди, чунки, уйимизда ҳали wi-fi уланмаган, мобил интернетим миқдори эса чекланганди.
Хозир YouTube’га кирсам, яна Дональд Трамп инауграцияси жонли эфирда узатиляпти экан. Эфирга кирдиму, ўша 2017 йилги хотиралар бирров ҳаёлимда айланди.
👉 @melievuz