РАМАЗОН – САХОВАТ ОЙИ
Рамазон саховат, силаи раҳм ва одамгарчилик ойидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойда бошқа ойларга нисбатан янада сахийроқ бўлиб кетар эдилар.
Шу анъанага содиқ қолган ҳолда муборак Рамазон ойининг шарофати билан Mehrob.uz ва «Milliy Cola» ҳамкорлигида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиняпти. Ҳар бир хонадон вакилларига ҳамкорлар томонидан ҳадялар улашилди. Ушбу хайрли ишда «Минор» жоме масжиди ходимлари, маҳалла вакиллари ва «Меҳроб ҳиммати» хайрия фонди жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Бу хайрли ишга ҳисса қўшаётган барчадан Аллоҳ таоло рози бўлсин ва улуғ Рамазон ойида ажрини беҳисоб қилиб берсин!
@mehrob_uz