Омади келган тулки омад юз ўгирган шердан ғолиб келади.
Изоҳ. Омад келиб-кетадиган муваққат нарса. У зотга эмас, сифатга таъсир қилади. Омади келганда айёр тулки шижоатли, омад юз ўгирганида ғолиб шер мағлуб бўлиши мумкин. Бу билан тулкининг омади юриб шерга, шернинг иши юришмай тулкига айланиб қолмайди. Балки айни ҳолатда омад ўздан кетиб қолмаслик учун бир синовдир.
Шеър:
Иноят кўзлари сенга қадалган,
Ухла, хавф-хатарлар чекинган.
Иноят – дом, Анқо қушини овла,
Хоҳла, Жавзо юлдузини жиловла.
Изоҳ. Иноят сўзининг луғавий маъноси – "эътибор", "диққат қилиш". "Илоҳий иноят" дейилганида Оллоҳнинг бандалари фойдасига қиладиган тадбири тушунилади. Қалқашандийнинг "Субҳул аъшо фи синоъатил иншо", Абдулмалик Осимийнинг "Симтун нужумил аволий" китобларида "иноят" дейилганида "бахт-саодат" ҳам англашилиши айтилган. Ҳар ҳолда эътибор ҳам, бахт-саодат ҳам Оллохдан. Шу маънода Оллоҳнинг ҳимояси остидаги инсонга на чақмоқ, на бўрон, на довул таъсир қилади. Ҳатто бу лаҳзаларда Оллоҳнинг сенга қаратилган эътиборини тузоқ қилиб, ўзи йўғ-у номи бор Анқо қушини овлашинг, сендан қанча йироқларда жимирлаётган Жавзо юлдузини жиловлашинг мумкин.
"Унвонул баён"дан.
@mehrob_uz