Қизиқ ва ғалати можаро: Бош прокуратура Тошкент шаҳар ҳокимлигини ёлғон маълумот беришда айбламоқда
Аввалроқ Бош прокуратура Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида фаолият юритган ҳоким ёрдамчиси М.Ф. 20 нафар фуқароларга электрон тарзда берган тавсияномаларига асосан, қабул қилиб олган электрон калитлардан фойдаланган ҳолда жами 427,7 млн. сўмлик кредит маблағларини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эди.
Аммо Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу хабарни инкор этиб, М.Ф. ўтган йилнинг ноябрь ойида ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилганини маълум қилди.
Бироқ, Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳокимлик ёлғон маълумот бермоқда. Яъни М.Ф. 2022 йилнинг 7 октябрь кунидан 2024 йилнинг 29 ноябрь кунига қадар Шайхонтоҳур тумани "Камолон Дарвоза" маҳалла фуқаролар йиғинининг маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб, туман ҳокимининг 14.12.2024 йилдаги тегишли қарори билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
М.Ф. айнан ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган даврида муқаддам эълон қилинган хабардаги қилмишларни содир этган.
Қўшилинг: t.me/medianews7