Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкентда ёш болалари билан тиланчилик қилган аёл мажбуран ИИБ биносига олиб келинди

Пойтахт ИИББ аёлга куч ишлатган ходимларнинг ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди.Мазкур ҳолат юзасидан Пойтахт ИИББ Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди. 


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Макрон ўзбекча гапирди


“Манчестер Сити” расмий сайти Абдуқодир Ҳусанов ҳақида катта мақола эълон қилди

Мақолани тўлиқ ўқиш учун:
https://www.mancity.com/features/khusanov-story/


Марко Асенсио "Астон Вилла"да сўнгги 5 та ўйинда 7 та гол урди


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикасининг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди. Давлатимиз раҳбарига юксак мукофотни Франция Президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Макрон Мирзиёевга француз рассоми томонидан чизилган Ўзбекистон манзараси акс этган суратни кўрсатди


Макрон ва Мирзиёев


“Парижга хуш келибсиз, ҳурматли Шавкат!”

Франция президенти Эммануэль Макрон инстаграмдаги саҳифасида ўзбекча-французча пост қолдирди. Пост “Парижга хуш келибсиз, ҳурматли Шавкат!” дея бошланиб, “Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция” жумласи билан тугаган.


Бугун Франция Президенти Эмманюэль Макрон Президент Шавкат Мирзиёевга Франциянинг энг юксак давлат мукофоти — Фахрий легион орденини топшириши кутилмоқда


Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида тарихий қарорга келдилар.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ташаббусли бюджет”да овоз йиғишга мажбур эмассиз!

Агар сизни ёки бошқаларни овоз беришга мажбурлашса, 712000600 ишонч телефонига мурожаат қилинг!

Овоз бериш 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

Бу маълумотларни сақлаб қўйинг ва яқинларингизга ҳам жўнатинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кўкдалада 100 дан ортиқ кўк тол дарахтлари ноқонуний кесилган

Кўкдалада 100 дан ортиқ кўк тол дарахтлари ноқонуний кесилган
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат экологик назорат инспексияси ва Бош прокуратура ҳамкорлигида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро О.Н. томонидан Кўкдала тумани "Шўрқудуқ" МФЙ ҳудудидаги ер майдонида 103 туп кўк тол дарахти ноқонуний тарзда бутунлай кесилганлиги аниқланди.

Натижада табиатга 763 миллион 125 минг сўм зарар етказилган.

Ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилди. Туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.


❗️Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомга кўра, мамлакатдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Агарда таътил кунларига ўзгартириш киритилмаса, мактабларда IV чорак 28 март, жума кунидан бошланади.


Парижда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёевни Париждаги Фахрийлар уйида Франция президенти Эммануэл Макрoн кутиб олди.


Ўзбекистон ЖЧ-2026 саралашида Қирғиз (20 март) ва Эронга қарши (25 март) ўйинларни ўтказади. Тимур Кападзе йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.


АҚШ долларининг расмий курси 11,94 сўмга тушиб, 12 920,00 сўм бўлди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказди


Тошкент шаҳар ҳокимлиги мактабларни пул топишга мажбурламоқда

Тошкент шаҳар ҳокими кўрсатмаси эълон қилинди. Унда пойтахтда жойлашган давлатга қарашли 19 та мактаб умуман қўшимча маблағ топмагани баён этилган ва булар қайси ўқув муассасалари экани алоҳида кўрсатилган.

"Ушбу мактабларни ҳам қўшимча маблағ топишга ўргатишимиз зарур", деган шаҳар ҳокимлиги. Пуллик хизмат кўрсатишни мазкур таълим даргоҳлари бир ҳафта муддатда йўлга қўйиши лозимлиги ҳақида кўрсатма берилган.

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.