баъзан сенга қараб, кўзларингда ўзимни кўраман. негадир бу хаста қалб фақат сенга боргиси, сенда эса қолгиси келади. кунлар ўтаркан, тобора ўзингга боғлаб бормоқдасан. сен билан вақтнинг қандай ўтганини сезмай қоламан, гўё соатлар сониядай ўтиб кетади. хоҳ ҳаётимда бўл, хоҳ бўлма - ўзингнинг истагинг. сени олиб қолишга ҳаракат қилмайман. мен фақат дуо қилишим мумкин. бугун дуоларимда, бир кун ёнимда бўларсан, балки..