Maybe


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


хатосиз инсон бўлмас, севсанг хатоларим билан сев.

Bog‘liq kanallar

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Kanali nima qilsak aktiv boʻlasla etila shuni 🤩

353 0 0 21 31

Ҳаётда ҳамма нарсани йўқотишдан қўрқма.

Баъзи инсонлар кетади — сен кучлироқ бўласан.
Баъзи муносабатлар тугайди — ўзингни яхшироқ англайсан.
Баъзи эшиклар ёпилади — олдингда бошқа йўллар очилади.

Энг муҳими — ўзингни йўқотиб қўйма.
Чунки кетган ҳар бир инсон ўрнини топиши мумкин,
лекин йўқотилган хотиржамликни қайта топиш қийин. 🖤


“Ba’zan sukut saqlash — aytadigan gaping yo‘qligidan emas, hammasini tushuntirishdan charchaganingdandir.” 🥀🖤


Ҳаётда ҳеч нарса инсонларнинг фикридек тез ўзгармайди.

Бугун — сен яхши инсонсан.
Эртага эса — улар учун душманга айланишинг мумкин.

Чунки ҳаммага яхши бўлиб кўриниш учун баъзан ниқоб керак.
Самимийлик эса ҳар доим ҳаммага ҳам ёқавермайди…

Ҳақиқатни айтганингда кимнидир йўқотишинг мумкин,
лекин ўзингни йўқотма. 🖤


Tez tugeydigan konkurs

https://t.me/+xSx6MqW-znE1Mzli

Zayaf tashab "+" qoldiringlar
Random qib 3ta odamga gift


Севги худди сигаретага ўхшайди…🩷

Аввалига — ширин, ёқимли ва завқли.
Ундан воз кечгинг келмайди, ҳар сафар яна бир бор ҳис қилишни хоҳлайсан…
Аммо вақт ўтиб, у сен сезмаган ҳолда юрагингни емириб боради.
Ва охир-оқибат, сенга энг ширин туюлган нарса энг оғриқли хотирага айланиши мумкин… ❤️


: севги бу “сени севаман” дейиш эмас, айтолмасанг ҳам қалбинг билан ҳис қилдиришдир…




:)


- оила қачон саодатга эришади?


қачонки эр ҳам, хотин ҳам Аллоҳ розилиги учун ҳаракат қилса. чунки инсон бу дунё матоҳларидан бир вақт келиб зерикади. масалан, янги машина олса, бир ҳафта хурсанд бўлиб юради, кейин эса у оддий ҳолатга айланиб қолади. лекин оилада фарзандлари кичиклигидан намоз ўқимоқчи бўлса, яхши амалларга интилса - бу инсон қалбини доим қувонтиради. қисқача айтганда, агар оила Аллоҳ розилиги учун яшаса ва ҳаракат қилса, Аллоҳ уларнинг қалбига таскин ва ҳақиқий бахт бериб қўяди.


рашк инсонни ҳеч қаерини оғритмайди деди-ю, йиғлаб юборди...


ҳа, унда оғир ва мураккаб характер бор:


— жуда кўп эътибор талаб қилади.
— яқин кишиларнинг кетишини оғир қабул қилади, аммо дардини ҳеч кимга кўрсатмайди.
— ўзига кераксиз фикрларни кўп ёпиштириб олади.
— ҳақиқий ҳисларини ҳар доим ҳам намоён эта олмайди.
— қимматли вақтини ва муҳаббатини шунга арзимайдиган одамларга ҳадя қилади.


юрак тубига кўмилган ҳислар бор)


- унда нимани кўрдинг?


мени кўрганда қувончга тўлган кўзларни, самимият ила қилинган табассумни, мамнуният билан қилинган муомалани, нигоҳларидаги ишончни, ўзига бўлган қатъиятни ва ўша маъноли қарашларни...


инсон эмасми ўликни қабрига гул экиб, тирикнинг боғини вайрон қилган.


баъзан ҳаётда ҳамма нарса ўзгариб кетгандек туюлади. кеча муҳим бўлган нарсалар бугун аҳамиятсиз, қўрқитган ўзгаришлар эса кейинчалик керакли қадам бўлиб чиқади. эҳтимол, ҳамма нарсани дарров тушуниш шарт эмасдир. баъзи жавоблар вақт билан келади, баъзи нарсаларнинг маъноси эса фақат кейинроқ англашилади. баъзан шунчаки вақтга қўйиб бериш керак.


бугунга реклама буш✅


"🍓" 50 та киламизми ерталабгача)


мени нигохларимда сизни кўришди дада)


ҳамма сендан жаҳл қилишингни кутган пайт жим туриш нақадар гўзал. ва ҳамма сени йиғлаб юборади деб ўйлаганда уларга қараб жилмайиш нақадар гўзал.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.