#Хотира
ЁЗЁВОНПАРВАР ИНСОН ЭДИ
Бу сурат бир неча йиллар илгари шу кунларда олиниб, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган. ,,Маҳалла" жамғармаси туман бўлимига берилган машина калитини Абдулҳамид Саидов ўша пайтдаги вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев қўлидан олганди. ,,Кобольт" машинасини туман ҳокимлиги биноси олдига миниб келиб, калитни бўлим мутахассиси Азизбек Мамарасуловга топширган. Бу хизмат машинасини Абдулҳамид Саидов ўшанда биринчи ва охирги марта минган.
Воқеани бежиз эсламадик. Бугун Абдулҳамид Саидов ҳаёт бўлганида 75 ёшга кирарди. Раҳматли қаерда, қайси лавозимда ишламасин, астойдил бўларди.
1992 йил 27 июнда Саидов туман ҳокими сифатида ҳали республикада матбуот куни расмий бўлмаган пайтда ,,Марказий Фарғона" газетаси таҳририяти жамоасига байрам қилиб берган.
Саидов билан боғлиқ эсда қоларли воқеалар жуда кўп. У ҳақиқий ЁЗЁВОНПАРВАР инсон эди. Бугунгидек туманни обод бўлишини кўп гапирарди, раҳматли.
Аллоҳ раҳмат қилсин!
Бош муҳаррир.