"Markaziy Farg'ona" gazetasi | Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Туманимиздаги янгиликларни онлайн кузатиб боринг! Веб-сайт: markaziyfargona.uz
– интервьюлар,
– энг сўнгги янгиликлар
Боғланиш
тел: +99890-272-34-19;
+99897-501-39-40.
Бухгалтерия +99891-117-50-01

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri




Бир далилга турли нуқталардан ёндашиш ҳам фожиани тўлароқ тушуниб олишга, ҳам миллатимиз учун қадрли ва азиз бўлган улуғ шоир шахсиятини аниқроқ тасаввур қилишга ёрдам беради. Шубҳа йўқки, ўн йиллик ижоди билан адабиётимизнинг номдор вакилига айланган Усмон Носирнинг аччиқ қисмати ҳар бир ўзбекни қайғуга солади. Унинг ёрқин ижоди эса ифтихор ҳисларини жўштиради.

Ҳаким САТТОРИЙ,

Республика Маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси


“Правда” газетасининг 1937 йил 10 февраль сонидаги “Рус халқининг шон-шуҳрати” сарлавҳали бош мақола билан юбилей тадбирлари бошланиб кетган. Шу куни Большой театрда Бутуниттифоқ Пушкин комитети ва жамоат ташкилотларининг ташаббуси билан тантанали юбилей кечаси ўтказилган. 14-15 февраль кунларида Союзлар уйининг Колонна залида СССР Фанлар академиясининг Пушкинга бағишланган илмий сессияси бўлиб ўтган. 22–26 февраль кунларида эса худди шу жойда СССР Ёзувчилар уюшмасининг IV пленуми ўтказилиб, Ойбек, С. Вурғун, Т. Жароков, Н. Зарян, Ю. Тинянов, В. Инбер, С. Маршак, А. Тўқомбоев, С. Чиковани ва бошқалар маърузаю нутқлар билан қатнашганлар.

Нодира Рашидованинг “Янги Ўзбекистон” газетасида эълон қилинган суҳбатида айтилган сўзларда бирорта ҳам ҳақиқат зарраси йўқ. 1920–1930-йилларда “комсомол шоир” сифатида машҳур бўлган А.И.Безименский ҳеч қачон СССР Ёзувчилар уюшмасига раис бўлмаган. СССР Ёзувчилар уюшмасининг биринчи раиси М.Горький вафотидан кейин (1936) В.П.Ставский (Кирпичников) уюшмага бош котиб этиб тасдиқланган. Аммо юқорида тилга олинган пленум ишида на Ставский, на Безименский маъруза қилган. Нотиқлар рўйхатида уларнинг исм-фамилияси умуман учрамайди. Бинобарин, Безименскийнинг немис шоири Гёте шеърини ўқигани ҳам, у билан Усмон Носир ўртасида бўлиб ўтган диалог ҳам Нодира Рашидованинг навбатдаги фантазиясидан бошқа нарса эмас.

Ойбек 1937 йил 25 февралда Москвадан рафиқаси Зарифа Саидносировага йўллаган хатида бундай ёзган: “...Эртага эрталаб соат қарамоқчимиз. Олтин соатлар жуда қиммат. Бугун Усмон Носир ўзига бир олтин соатни 1400 сўмга олибди. Бир “цепочка”нинг 100 сўмга сотилганини кўрибди. Демак, сенга соатни “цепочка”сиз олишга тўғри келади... Пленум 22-да очилган эди, давом этаётир, эртага битса керак. Кеча Пушкин таржималари ҳақида мен сўзга чиқдим. Докладни ёзиб олган эдим, дуруст бўлди... Қизиқиб тинглашди...”

“Янги Ўзбекистон” газетасида чиққан суҳбатнинг давоми билан танишганимизда ҳам тафсилотнинг ҳақиқатдан анча йироқлиги маълум бўлади. Одатда бундай хотираларнинг қаердан ва кимдан олингани айтилиб, аниқ манба кўрсатилади. Юқорида тасвирланган воқеани Усмон Носир билан Москвага бирга борган ва пленум вақтида ёнма-ён ўтирган ва суратга тушган (орқадаги ўриндиқда эмас!) на Раҳмат Мажидий, на Ойдин, на Ойбек ёзиб қолдирган. Усмон Носирнинг ҳам бирорта дўсти шундай воқеа рўй берганини эсламаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 1937 йили бўлиб ўтган IV пленуми стенограммасида эса Усмон Носирнинг дўстлари билан чойхоналарда, Лаврентьев билан эса поездда уришиб қолгани ҳақидаги маълумотларни топамиз, холос.

Нодира Рашидованинг яна ёзишича, шу воқеадан кейин “эртасига рус тилида чиқадиган кўплаб газеталарда ўзбек шоири Усмон Носирнинг расми ва шеърлари чоп этилади”. Аммо қани ўша нашрлар?.. Қани ўша “Шарқда иккинчи Пушкин пайдо бўлди”, деган сарлавҳали мақолалар?..

Усмон Носир 1936-1937 йилларда ёзган шеърларидан фақат иккитаси бизгача етиб келган. Бу икки шеър ҳам шоир қамоққа олинганидан кейин Тошкент турмасида ёзилган. 1936-1937 йилларда бирорта газета ёки журналда Усмон Носирнинг шеърлари босилмаган. Бу аччиқ ҳақиқат!..”

Муҳтарам устознинг далилларга асосланган фикрлари учун миннатдорлик билдирган ҳолда бир ҳолга эътиборни тортмоқчимиз. Умуман олиб қаралганда, улкан фожиа қаршисида юқоридаги тафсилотлар майда масаладек туюлиб қолиши мумкин. Аслида, йирик воқеликни тушуниш (пайдо бўлиши, ривожи ва амалиёти)да ҳар бир унсурнинг рад этиб бўлмас ўрни бор. Гарчи “иккинчи Пушкин” иборасида самимиятдан кўра қитмирлик аломати кучлироқ бўлса-да, бундай сунъий эътироф иқтидорли шоир фожиасида нечоғлик роль ўйнади? Адабиёт учун Усмон Носир қадрлими ёки “ўзбек Пушкини”?! Билмадик, биздами ёки умумэътирофда борми, ижодкорларни соҳанинг улуғ намояндасига қиёслаш (“Беҳзод – Шарқ Рафаэли” каби) ҳоллари учрайдики, ўша йилларда иқтидорли шоирларни Пушкинга ўхшатиш урф бўлган экан (масалан, шоир Боту ҳақида ҳам).


#ТАРИХДА_БУГУН
9 МАРТ- АТОҚЛИ ШОИР, ТАРЖИМОН ВА ДРАМАТУРГ УСМОН НОСИР ВАФОТ ЭТГАН КУН. 1912-1944
~~~~~~~~
Усмон Носир қадрлими ёки “ўзбек Пушкини” – шоир шахсияти сохта эътирофларга зор эмас

Адабиёт оламида умри чақиндек кечган Усмон Носирнинг ҳаёти синоатларга тўла. 25 ёшида қамоққа олинган, 32 йил яшаган шоир ижодининг ҳали ўрганилиши керак бўлган, аниқлик киритишни талаб қиладиган саҳифалари етарли. Ҳа, бу қисқа умр, ташвишларга тўла ҳаётнинг замирида Яратганнинг буюк марҳамати – бир истеъдоднинг дунёга келишию, нечоғлик қадрланиши ҳамда даврнинг қаттол тартиби, ношукур авлоднинг шўришлари мужассам.

Наманганда туғилган Усмон Носиров Қўқонда интернатда тарбияланади. Сўнг ўқитувчилик қилади ва шу асноларда унинг иқтидори намоён бўлади. 17 ёшида биринчи шеъри чоп этилади. Уни Москвага, кино институтига (олдин техникум, кейин ВГИКка айлантирилган бўлса керак) жўнатадилар. У ерда бир йил таҳсил олгач, саломатлиги туфайли Ўзбекистонга қайтади ва Самарқанд педакадемиясида ўқий бошлайди. Кейин Тошкентга кўчиб келиб, фаол ижод билан шуғулланади. 1937 йил 27 январда ижодининг 10 йиллиги катта байрам қилинади. Олти ой ўтиб, шоирнинг “ахлоқи” уюшмада муҳокамага қўйилади ва аъзоликдан чиқарилади. Икки кундан кейин, 13 июлда қамоққа олинади. Шу билан умрининг сўнгигача, 1944 йил баҳоригача қамоқхонама-қамоқхона, лагерма-лагер сарсон бўлади.

“Янги Ўзбекистон” газетасида Мухтасар Тожимаматованинг Нодира Рашидова билан суҳбати эълон қилинган (“Юрак созин чалган шоир ёхуд зоғлар орасида қолган булбул ноласи”). Шоирнинг жияни таъкидлайдики, 1937 йили Москвада Пушкинга бағишланган пленум бўлади. СССР Ёзувчилар уюшмаси раиси Безименский маърузасида Пушкиннинг немис шоири Гёте шеърларини таржима қилганини айтиб, намуналар ўқийди. Шунда “энг орқадаги ўриндиққа ўтирган” номаълум иштирокчи луқма ташлайди: “Кечирасиз, Николай Александрович, бу Гётенинг эмас, Шиллернинг мисралари!”. Ана шу журъатли шоир Усмон Носир эди.

Айни шу парчада аниқлик киритилиши лозим бўлган бир қанча ўринлар бор. Аввало, Александр Ильич Безименскийнинг уюшма раиси бўлгани далили хато. Шу йилларда бу вазифани Алексей Толстой (1936–1938) бажарган. Ҳайъатнинг бош котиби эса Владимир Ставский (1941 йилгача) бўлган.

Воқеага қайтамиз. “Шунда уюшма раиси довдираб қолади ва уни саҳнага таклиф қилади. Тоғам ўзини таништиргач, Николай Александрович (?) ундан сен Шиллерни ўқиганмисан, деб сўрайди. Усмон Носир эса нафақат ўқиганман, ҳатто ёд олганман, дея Шиллернинг достонини ёд ўқиб беради”.

Албатта, ҳаяжонли лаҳзалар. Империя адабиёт ўрдусида бир ўзбек шоирининг журъати ҳаммани ҳушёр торттирган, эсдан чиқмайдиган воқеа бўлган. Суҳбатнинг давомидан ўқиймиз: “Безименский ҳайратда қолади. Тоғамнинг елкасидан маҳкам қучиб, залга қараб, “Ҳамма кўриб қўйсин! Шарқда Пушкин пайдо бўлди!” дейди... Ўша куни эртасига рус тилида чиқадиган кўплаб газеталарда ўзбек шоири Усмон Носирнинг расми ва шеърлари чоп этилади”.

Воқеа умумий тарзда шундай кечади. Фақат баъзи мулоҳазалар туғилади. Яҳудий миллатига мансуб Александр Ильич Безименскийнинг Николай Александрович деб ёзилиши бу ерда қандайдир чалкашликлар борлигига ишора қилади. Умуман, эсласа эслагулик эътирофнинг бутун тафсилоти рўй-рост тикланиб, кенг жамоатчиликка билдирилса, яқин тарихимиздаги мавҳум бир нуқтага ойдинлик киритилган бўларди.

Ана шундай илинж ва умид билан академик, қатағон даврини атрофлича ўрганган олим Наим Каримовга мурожаат қилдик. Адабиётшуноснинг мулоҳазалари тасаввур ва таажжуб доирасини яна ҳам кенгайтириб юборди. Жавоб қуйидагича бўлди:

– Бизга шу нарса маълумки, 1937 йил 9 февралда СССР Марказий Ижроия Комитети А.С.Пушкин вафотининг 100 йиллигини нишонлаш ҳақида қарор қабул қилади. Пушкин юбилейи тадбирларида қатнашиш учун Ўзбекистондан Раҳмат Мажидий (Ёзувчилар уюшмаси раиси), Ойдин (уюшма раҳбарларидан бири), Ойбек, Усмон Носир, А.Лаврентьев ва яна бир рус ёзувчиси таклиф этилган.




АМЕРИКА ҲИНДУЛАРИНИНГ ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ

• Орқамда юрма, йўлбошчинг эмасман. Олдимга ўтма, муридинг эмасман. Сенга эргашиб юра олмайман. Ёнимда юр. Сени кўриб турай, шунда иккимиз тенг бўламиз.
• Овламоқчи бўлсанг энг заиф кийикни овла. Соғломлари насл сурдириши зарур.
• Тинчлик ва бахт ҳар онда мавжуд. Тинчлик ва бахт ҳар одимда бор. Руҳият масалаларида сиёсатга ўрин йўқ.
• Бошқа бировнинг камчилиги ҳақида гапиришдан олдин ўз чориғингнинг ичига боқ.
• Битта душман кўп, юзта дўст оздир.
• Бир марта “мана буни ол” дейиш, икки марта “мен бераман” дегандан афзалдир.
• Агар соя инсон бўйидан узун бўлса, демак қуёш ботаётган бўлади.
• Агар ҳар ким биттадан муҳтожга ёрдам берса, ер юзида эҳтиёжманд қолмайди. Ҳар кун бир кишига ёрдам бер!
• Кўзда ёш бўлмаса, руҳда камалак ҳосил бўлмайди.
• Кўзинг билан эмас, қалбинг билан қарор қил.
• Билим мозийдир, ҳикмат эса истиқбол.


Табассум

МУҲИДДИН ҚИЗИҚ ДАРВЕШОВ ҲАНГОМАСИ

ЭНГ ЗЎР САБАБ

Ҳафизхон исмли бир киши самолётда Сибир томонга учиб кетаётган экан. Ярим йўлда бир барзанги қўлида тўппончаси билан учувчиларга ўшқира бошлабди:
– Ҳозир чет элга ҳайдайсан!
Буни кўриб йўловчилар титрай бошлабди. Ҳафизхоннинг кўзи илинган экан, шовқиндан уйғониб қараса, бир зўравон учувчиларнинг бошини қотиряпти. Жаҳли чиқиб, аста ўрнидан турибди-да, орқасидан секин бориб ҳалиги жиноятчининг қўлини қайирган экан, тўппончаси тушиб кетибди. Қолганлар унга ёрдам бериб, оёқ-қўлини боғлабди. Самолёт ўз вақтида, тинч-омонгина бориб қўнибди. Хабар беришган экан, милиционерлар жиноятчини машинасига солиб олиб кетишибди.
Кетишдан олдин подполковниги йўловчилардан “Орангизда Ҳафизхон ким?” деб сўрабди.
– Мен, – деб ўртага чиқибди.
– Баракалла! – дебди подполковник ва унга мукофот берибди.
Самолётдаги қаҳрамоннинг дарагини эшитиб мухбирлар ҳам келган экан. Улардан бири сўрабди:
– Айтинг-чи, Ҳафизхон, барзангини қандай қилиб қўлга туширдингиз?
– Қарасам, учувчини четга ҳайда деб зўрлаяпти. Зўрлаш мана бундай бўлади, деб икки қўлини қайирдим. Йиқилди.
– Чет элга ҳайдаса нима бўларди, боравермайсизми?
– Чет элда нима бор? Бу шаҳарда помидоримни ўн сўмдан пуллайман. Чет элда бир сўмдан сотаманми?


АФЕРИЗМЛАР – 8

* * *
Одам яшаб қолиши учун учта омил муҳим – сув, ҳаво, нон.
Миллат яшаб қолиши учун эса – сув, ҳаво, нон... ва ҳақиқат.

* * *
Нега одамлар донолардан кўра, дарвешларни кўпроқ яхши кўришади?
Чунки, донолар ҳақиқатни “қоғозга ўраб” ёзишади, дарвешлар яланғоч ҳақиқатни гапиришади.

* * *
Демократик давлат билан авторитар давлатни асосан иккита жиҳат ажратиб туради: бирисида одамлар раҳбар тириклигида кимлигини юзига қўрқмай айтишади, иккинчисида ўлганидан кейин айтишади... қўрқмай.

* * *
Бу кўзойнакнинг ортидаги кўз миллатга неча маротаба хоинлик қилди, ҳануз хоинлигини давом эттирмоқда.
Шу кўзойнакнинг ортидаги кўзга доим кўзим тушса, миямга бир фикр чақмоқдек чақнаб келаверади:
“Тириклигидан уялмасмикин-а?..”

* * *
Ҳаромдан хазар қилмайдиган эркакдан кўра, ҳаромдан хазар қилмайдиган аёл ўн карра жирканч кўринади.

* * *
Халқнинг кўзи – Ҳақнинг кўзи, халқдан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди.

* * *
Бир қарич ерга минглаб аждодларнинг қони тўкилган. Шунинг учун Ватаннинг ҳар қарич ери – бебаҳо!   

* * *
Маддоҳ билан фоҳишанинг фарқи шундаки, фоҳиша – фақат ўз танасига хиёнат қилади, маддоҳ – бутун бошли халққа!

* * *
Хитой, японларнинг мақтанишларини қаранглар-а, нима эмиш, худди одамга ўхшайдиган робот яратишаётган эмиш. Биздан анча орқада қолибсизлар, ақллилар!
Нима иш буюрсанг, қўли кўксида “хўп бўлади!” деб бажаради, меҳнат қилиб чарчамайди, ҳақини талаб қилмайди, сўксанг кечирим сўрайди, топганини кияди, нима берсанг еб, яна ҳақингга дуо қилади.
Сизларга қанча робот керак, ақллилар?..

08.03.2025.

Носиржон ТОШМАТОВ


“Донишмандлардан бири шундай деди:

Саккизта нарса кишининг обрўсини тўкади:

1. Чақирилмаган дастурхонда бўлиш.
2. Уй эгасига буйруқ бериш.
3. Душманидан яхшилик ёки эҳсон кутиш.
4. Икки кишининг суҳбатига қулоқ солиб, уларнинг гапларини эшитишга ҳаракат қилиш.
5. Султонни камситиш.
6. Ўзи муносиб бўлмаган ерга ўтириш.
7. Сўзини эшитишни истамаганларга гапириш.
8. Аҳил бўлмаган ва нолойиқ кишилар билан дўстлашиш.”

Имом Абу Хомид ҒАЗЗОЛИЙ ҳикмати


Мукофотлаган ҳақида ҳикоялар

ЁЗЁВОН ФАХРИ

    Ижод аҳли турфа, бири яхши ёзади, 
сўзамол эмас, бирови сўзга чечан, 
бир сатр тузукроқ “нарса” ёзолмайди. 
Ўктамхон Солиевага ҳам воизликда, 
ҳам қаламда, хонандаликда истеъдодни 
Аллоҳ юқтирган.
Оддий қишлоқ муаллимаси, бошланғич 
синф ўқитувчиси бугунги Ўктамхон 
Солиева даражасига осонликча 
эришмади. Тинмай ўқиш, ўз касбига 
фидойилик, болажонларга онадай 
меҳрибонлик уни Чўлигулистон 
мактабидан секин-асталик билан 
туман, вилоят миқёсига танитди. Бугун 
Ўктамхонни Тошкенту Самарқандда 
ҳам ўз мухлислари, ижод аҳли орасида 
орзиқиб кутадиган дўсту устозлари 
бисёр.
Таниқли ижодкорлар Муҳтарама 
Улуғова, Қутлибека Раҳимбобоева 
Ўктамхонни ўз сингилларидай 
ардоқлашлари, ижодий 
ҳамкорликларини ўз кўзимиз билан 
кўрганмиз. Ўзбекистон халқ шоираси, 
вилоят ёзувчилари сардори, сенатор 
Энахон Сиддиқова Ўктамхонни ўз 
қизидай авайларди.

       Ўтган ёзда Толқудуқда Фарғона, 
Андижон, Наманган ижодкорлари 
иштирокида “Ёзёвон илҳомлари” 
анжумани бўлди. Анжуманни кузатиб 
ўтириб, ҳудди пойтахтда ўтаётган 
ижодий давралар кўз олдимизга келди.  Телевизордаги кўрсатувлардан кам 
давра бўлмади. Бунда воиз, бошловчи  Ўктамхонни истеъдоди шундоқ кўриниб 
турди.

     Бугун Ўктамхон Солиева кириб борган  давралар чамандай файзли бўлиб  кетади. Ундаги очиқ чеҳра, юзидаги,  кўзидаги меҳр ёшу кексага бирдай  юқади. Яқингача Ўктамхон Солиева  Ёзёвонда ягона Ўзбекистон Ёзувчилари 
уюшмаси аъзоси эди. Иккинчи бўлиб,  аъзоликка шоиранинг шогирди  Қобилжон Шерматов қабул қилинди. Бу  бизнинг фахримиз.

      Яна шоира публицист, воиз Ўктамхонни  бир жиҳати, у ниҳоятда шогирдпарвар. 
Йилт этган истеъдодни у “қулоғи”дан  ушлаб, то элга танитгунча тиним 
билмайди. Энг эрка шогирди Қобилжон  Шерматов ҳозир роман ёзди, олийгоҳни 
тамомлаб, вилоят газетасида ишлаяпти. 
Чекка қишлоқда яшовчи ногирон йигит  Мард Раҳмонни китобини чиқаргунча  қанча елиб-югурди.
Ёш истеъдод Мадаминжон 
Солижоновни қисса ёзганидан ҳудди  ўзи ёзгандай қувонди. Мадаминжонни  етаклаб вилоятдаги шаҳару 
туманлардаги мактабларда китоб  тақдимоти ўтказиш, учрашувлар  ташкиллашдан чарчамади. Эркин  Воҳидов номидаги ижод мактабида 
бугун ўқиётган истеъдодли йигит-қизлар  Ўктамхонни атрофида гирди-капалак 
бўлишини бир кўрсангиз. Бу бағри  кенглик, бундай олийҳимматлилик ҳар 
кимга ҳам насиб этавермаган.

       8 март – Халқаро хотин-қизлар 
куни муносабати билан
мукофотлаш 
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг Фармони эълон 
қилинди.
Юртдошимиз, Эркин Воҳидов номидаги 
ижод мактаби ўқитувчиси, Ўзбекистон 
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира 
Ўктамхон Солиева Президент фармони 
билан II даражали «Соғлом авлод учун» 
ордени билан мукофотланди. 
Юксак мукофот қутлуғ бўлсин! 
Табриклаймиз!
Ўктамхон Солиева билан ҳар қанча 
фахрлансак арзийди.

Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ,
Малик БОЙ МУҲАММАД,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолари.




ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ

Мактабимизда 8 март--Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ,, Оналарга эҳтиром " байрам тадбири ўтказилди. Байрамда фахрий устозлар, маҳалланинг дуогўй онахонлари иштирок этишди. Ўқувчиларимизга ўзларининг бой тажрибалари ҳақида ҳикоя қилиб беришди. Ўз навбатида меҳмонларга болажонлар куй-қўшиқ, рақслари билан байрам дастурларини намойиш этишди.
Эътибор ва эҳтиром учун устозлар, онахонлар миннатдорчилик билдиришиб, дуолар қилишди.

Гулноз МАМАЖОНОВА,
32-мактаб директори.


#ХотинҚизларгаЭътибор
#Ўзбекистон
#ЁзёвонФахри
#ИжодВаМаърифат

Юксак мукофот – юксак эътироф!

Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш, уларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Шунинг ёрқин тасдиғи сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимда юртимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фидойи аёлларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Юртимиз учун муҳим бўлган мазкур маросимда Ёзёвонлик Ўктамхон Солиева – Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқитувчиси, шоира, ютуқлари ва ижодий фаолияти учун II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланди!

Бу юксак мукофот фидойи устоз ва ижодкорнинг меҳнатига берилган муносиб баҳодир. Давлат раҳбари олдида нутқ сўзлаган Ўктамхон Солиева юртимизда аёлларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва имкониятлар учун чуқур миннатдорлик билдириб, келажакда ҳам эл-юрт равнақи учун сидқидилдан хизмат қилишини таъкидлади.

Бу ютуқ – Ёзёвон учун, ижодкор аёллар учун, устозлар учун катта ифтихор!

Юксак мукофотингиз муборак бўлсин, Ўктамхон опа!

Рисолатхон Мамажонова.


Аёл!
Мўжизасан, буюксан, қадрлисан, суюксан! Сен буюклар учун неъмат, мардлар учун қасам, фарзандлар учун ҳикмат-ажиб хилқатсан!
Сени мўжиза билганлар камол топди, қадр-қимматга эришди... Дуоингни олган фарзандлар қоқилмай қадам ташлаб, юксак марраларга эришди, эл назарига тушди.
Бугун сизни мадҳ этар эканман, калбимда факат энг гўзал туйғулар уйғонмоқда...
Аёл--она, опа, сингил, бутун борлиғимиздир!
Бугун шундай  чиройли кунда гўзаллик, садоқат тимсолларини эътироф этар эканмиз, уларнинг жамиятимизнинг ҳар бир жабҳаларида жонбозлик қилаётгани қувонарли.
Бошка барча касб эгалари бўлган аёл-қизларга ҳурмат сақлаган ҳолда, бизга елкадош булаётган,  Янги Ўзбекистоннинг келажаги бўлмиш ёш авлодга таълим ва тарбия бериб, жамиятимизнинг асосий негизини шакллантираётган, туманимизнинг азиз ва мўътабар устозаларини, гузал ва латофатли, матонатли ўқитувчи-мураббийларни 8 март-- Халкаро хотин-қизлар куни муносабати билан чин дилдан қутлайман!
Сиз нозик хилқат, нафосат соҳибаларига сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, бунданда мустаҳкам ирода, нурафшон кунларни тилайман!
Ҳамиша биз эркакларнинг, азиз фарзандларнинг, буюк халқимизнинг ардоғида, роҳат-фароғатда умр кечириш насиб этсин. Буюклигингизнинг ойнаси бўлган латофат, ибо-ҳаё, меҳр-муҳаббат, садоқат ва вафо умр бўйи сизга ҳамроҳ бўлсин! Ҳар кунингиз байрам бўлсин.

Сизга чексиз ҳурмат била,
Хайрулло АҲМАДАЛИЕВ,
мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи.




Ёзёвон тумани ҳокими
Дилшоджон Джалиловнинг
8 март -- Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам табриги


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёзёвонликлар фахри, иккинчи даражали  ,, Соғлом авлод учун" ордени соҳибаси Ўктамхон Солиева эътибор ва эътироф учун Президентимизга миннатдорчилик билдирди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёзёвон туманида 8 март--Халқаро хотин-қизлар куни тантанали нишонланди.


Yozyovon tumani 38- maktab 1- sinf oʻquvchilari 8- mart bayrami arafasida "Onalarga ehtirom" bayram tadbirini tashkilladilar.


Ака-ука – бир тану бир жон

Ака-ука – инсон учун энг яқин ва қадрли кишилардир. Улар бир оилада туғилиб, бирга ўсиб, ҳаётнинг турли синовларини биргаликда енгиб ўтадилар. Биродарлик – нафақат қон алоқаси, балки қалблар боғлиқлиги ҳамдир.

Ака – сенинг таянчинг
Ака – кичик укаси учун ҳар доим ҳимоячи, устоз ва ёрдамчи бўлиб қолади. У ёши катта бўлгани учун ҳаёт тажрибаси кўпроқ ва кичиксига тўғри йўл кўрсатади. Укаси хатога йўл қўйса, уни тўғри йўлга бошлайди, қийинчиликка учраса, унинг ёнида бўлади.

Ука – акага суянч
Ука эса акасига доимо суянч ва далда бўлиши керак. У акасига ҳурмат билан муносабатда бўлиши, унинг маслаҳатларига қулоқ солиши муҳимдир. Ака-ука бир-бирига дўст ва ишончли ҳамроҳ бўлиши керак.

Биродарликни асраш – оила бирлиги гарови
Ҳаётда турли ҳолатлар бўлиши мумкин, аммо ҳақиқий ака-ука бир-биридан узоқлашмайди. Улар кексайганда ҳам бир-бирларига меҳр билан муносабатда бўлиши, оилавий муносабатларни сақлаб қолиши муҳим.

Ака-ука – бир дарахтнинг икки шохи, бир қалбнинг икки парчаси. Уларнинг дўстлиги ва ҳамжиҳатлиги – ота-она учун энг катта бахт!

#все

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.