БИЗДА ТАКЛИФ БОР!
Шу ўринда ҳақли савол туғилади? Хўш, чиқинди тўпловчилар етишмас экан, унда қандай қилиб ҳудудларни самарали тарзда тозаласа бўлади? Одамлар ўртасида бу масалага оид тушунчаларни қандай шакллантириш мумкин? Тарғибот-ташвиқот ишлари натижа берадими?
Биз мамлакатимиздаги турли бозор, истироҳат боғлари, жамоат транспортлари тўхташ жойлари ва бошқа одамлар гавжум масканларда экологик хавфсиз, қуёш энергияси асосида ишловчи чиқинди банкоматларини ташкил этишни таклиф қилмоқчимиз!
Ана шу амалиёт орқали мамлакатнинг экологик ҳолатини яхшилаш мумкин. Айниқса қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўлами кенгаяди, экологик хавфсиз чиқиндини қайта ишлаш тизими жонланади. Қолаверса, аҳолини Европа ёки бошқа ривожланган давлатлардагидек, фақат белгиланган жойгагина чиқинди ташлаш кўникмаси пайдо бўлади.
Агар ҳозирги кундагидек турли тўловлар ёки нақд пул олиш банкоматларига ўхшаш махсус қурилма-яшиклар фақат катта шаҳарларда эмас, балки аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда ҳам кўпроқ ўрнатилса, одамлар чиқиндиларни алоҳида тоифаларга, мисол учун қоғозни қоғозга, пластмассани пластик бўлмага ажратиб солишни ўрганадилар. Шунингдек, ушбу қурилмаларнинг шарофати билан қайта ишлашга йўналтирилган материаллар ҳажмини сезиларли кўпайтиришига эришиш ҳам мумкин.
Ушбу лойиҳани тўрт босқичда амалга ошириш мумкин. Илк босқичда Ўзбекистон Республикаси бўйлаб чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизими таҳлил қилиниб, аҳоли ва коммунал хизматлар билан интервьюлар ҳамда саволномалар ўтказилиши лозим. Бундан ташқари, ҳудудларда чиқинди ажратишга қаратилган тизимнинг ишлаши учун зарурий инфратузилма фаолиятини ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Кейинги босқичда, чиқиндини саралаш учун контейнерлар турлари ва локациялари белгиланади. Лойиҳа муҳокамага қўйилиб, ҳужжатларга керакли тўлдириш ва ўзгаришлар киритилади. Ушбу йўналишда аҳолини тренинглар, семинарлар, тарғибот кампаниялари орқали ўқитиш мақсадга мувофиқ.
Лойиҳанинг навбатдаги босқичида “Эко-чиқинди банкоматлари” ўрнатилиб, чиқиндилар тоифаларга ажратилиб, ташиш жараёнида аралаштириб юбормаган ҳолда қайта ишлаш пунктларига етказилади. Ушбу босқичда “Эко-чиқинди банкоматлари”дан фойдаланиш бўйича турли ижтимоий ролик ва бошқа тарғибот материаллари ишлаб чиқилади ҳамда ОАВ орқали узлуксиз намойиш этиб борилади. Бундан ташқари, хусусий ва шерикчилик асосидаги Чиқиндиларни қайта ишлаш марказлари фаолиятини турли имтиёзлар ва преференциялар орқали рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир.
Лойиҳанинг охирги босқичида “Эко-чиқинди банкоматлари”нинг самарадорлиги баҳоланади. Ушбу жараёнда аҳоли иштироки ўрганилиб, банкоматларнинг мамлакат атроф-муҳитига ва экологик натижаларга таъсири таҳлил этилади.
Лойиҳа учун бюджет, давлат ва хусусий сектордан грантлар ва сармоялар ажратилиб, “Эко-чиқинди банкомат”лари ва ушбу лойиҳани фаол ишлаши учун зарур бўлган бошқа техник материалларни маҳаллий бозорда шакллантириш, шу соҳага яқин тадбиркорлар орасида тендер эълон қилиш орқали, “Эко-чиқинди банкоматлари”ни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш самарали натижа беради.
Лойиҳа раҳбари, экологлар, коммунал хизматлар ходимлари, ўқитувчилар, жамоатчилик билан ишлаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва мавжуд кадрларни қайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш жараённи сифатли амалга оширилишида муҳим омил ҳисобланади.
Чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини замонавийлаштириб, рақамли смарт шаклига келтириш учун Адлия, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, давлат Солиқ қўмитаси, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва бошқа тегишли мутасадди ташкилотларнинг ҳамкорликдаги кўмаги ниҳоятда зарур.
БАНКОМАТЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?
“Эко-чиқинди банкомат”лари чиқинди кўп тўпланадиган ҳудудларга ўрнатилади. Улар қуёш батареялари ва шамол варраклари асосида қувват олишга мўлжалланади ҳамда узлуксиз ишловчи симсиз маҳаллий тармоқ (Wi-Fi) билан таъминланади. Даставвал мижозлар пластик идишларни “Эко-чиқинди банкоматлари”нинг тегишли қутисига жойлайди.