"XXI ASR" ГАЗЕТАСИНИНГ 2025 ЙИЛ 30 ЯНВАРЬ СОНИДА!!!
ЖАМОАТЧИЛИККА КУТИЛМАГАН ТАКЛИФ ЎРТАГА ТАШЛАНЯПТИ!
***
Диққат:
жамоатчилик муҳокамасига таклиф
ЧИҚИНДИ ҚАБУЛ ҚИЛУВЧИ БАНКОМАТЛАР КЕРАК...МИ?
Чиқиндилар сув тошқини ва авария сабабчиси
Таҳлилларга кўра, инсон бир кунлик фаолияти давомида ўртача 1-1,5 кг чиқинди ҳосил қилар экан. Ўзбекистонда ҳар йили 5,2 миллион тонна маиший чиқинди тўпланади ва ушбу чиқиндиларнинг 4,7 миллион тоннаси мавжуд корхоналар томонидан қайта ишланади. Содда қилиб айтсак, бу хизмат чиқиндихоналар ҳажмини нақд беш баробарга қисқартиради.
Аммо, шунга қарамай йўл четлари, лоток ва бошқа гавжум ҳудудларда ҳали тонналаб турли ичимликларнинг елим, тунука ва қоғозли идишлари сочилиб ётибди. Айниқса, автомобиль йўллари, халқаро аҳамиятга молик трассанинг икки томони узра елим халталар худди қизғалдоқ баргидай ҳилпираб турганини сиз ҳам кўргандирсиз!?
Эътибор беринг: ҳар йили дунё бўйлаб 2 миллиард 12 миллион тонна чиқинди ҳосил қилинар экан. Бу салкам Япониянинг Фужи тоғи ҳажмига ёки 200 мингта Эйфель минораси оғирлигига тенг. Ушбу чиқиндиларнинг 1,3 миллиард тоннаси озиқ-овқатдан иборат бўлиб, бу инсон истеъмоли учун ишлаб чиқарилган барча озиқ-овқатнинг тахминан учдан бир қисми деганидир.
Масаланинг яна бошқа томони ҳам бор. Дунёда чиқиндиларнинг тури кўп. Масалан, уй-жой хўжаликларидан чиқадиган маиший чиқиндилар ҳамда газеталар, журналлар, китоблар, картон ва бошқа қоғоз маҳсулотларини ўз ичига олган қайта ишланадиган чиқиндилар нисбатан хавфсиз чиқиндилар сирасига киради. Электрон, қурилиш-таъмирлаш, саноат ташланмалари, энергетик ичимлик қутилари, алюминий, пўлат каби металл, шиша, елим идишлар ҳамда бошқа шу турдаги пластмасса чиқиндилари хавф даражаси юқори чиқиндилар ҳисобланади.
Хўш, қандай омилларга кўра чиқиндиларнинг хавф даражаси бундай белгиланган?
Озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа хавф даражаси нисбатан кам органик чиқиндилар бошқаларига қараганда тезроқ парчаланади. Аммо, металл, шиша ва пластмасса чиқиндиларининг нураш муддати узоқ. Жумладан, темир бир неча йилдан 10-20 йилгача, никель, хром ва бошқа қоплама металллар эса 50-100 йил ёки ундан ортиқ вақтда деградацияга учрайди. Пластмасса чиқиндиларининг парчаланиши 20 йилдан 500 йилгача давом этиши мумкин экан. Шунга қарамай, у бутунлай йўқолиб кетмайди. Шиша эса табиатда таназзул ёки бузилишга учрамасдан, минимум 4000 ёки 5000 йил давомида сақланиши мумкинлиги исботланган.
Энди танганинг бошқа томонига назар ташлайлик: юқорида пластмасса чиқиндилари бутунлай йўқолмаслигини айтдик. Хўш, унда улар қаерга ғойиб бўлади? Гап шундаки, пластмасса чиқиндилари деградация якунида кўз илғамас заррачаларга айланади ва енгиллиги боис ҳавода эркин кезиб юради. У инсон танасига нафас йўллари орқали ўтиб, жуда оғир асоратли касалликларни чақираркан. Сизнинг миянгизга ҳам пластик чиқиндиларни шунчаки кўмиб қўя қолса бўлмайдими, деган фикр келган бўлса ажаб эмас. Пластмасса тупроққа кўмилгач, вақт ўтиб ўзидан зарарли кимёвий моддалар ишлаб чиқара бошлайди. Ушбу моддалар нафақат тупроқни, балки ер ости сувларини ҳам зарарлайди. Оқибатда ўша ҳудуд узоқ йиллар яроқсиз ҳолатга келади, экотизими ишдан чиқади.
Афсуски, пластмасса чиқиндиларининг бу каби салбий оқибатлари маълум бўлса-да, дунё саноати пластик ишлаб чиқаришни камайтиргани йўқ. Аксинча, инсоният яралгандан буён ишлаб чиқилган 8,3 миллиард тонна пластмассанинг тенг ярими охирги 13 йилда қадоқланган.
Қайд этиш жоизки, сўнгги вақтларда Ўзбекистонда ҳам шиша, металл ва пластмасса буюмлари миқдори кўпайиб бормоқда. Бунга ушбу маҳсулотларнинг арзонлиги, чидамлилиги ва бошқа қулайликлари сабаб бўлмоқда. Чиқинди йиғувчиларнинг етишмаслиги, соҳадаги моддий-техник таъминотнинг етарли даражада эмаслиги ва аҳолининг маданий-маиший маданияти шаклланмаганлиги яна бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Мисол учун, асосан куз ва баҳор ойларида йўл четидаги лоток ва бошқа сув йўлларига чиқинди ташланиши оқибатида йўлларни сув босади. Автомобилларнинг қатнов йўлларига улоқтирилган шиша, металл ва пластик идишлар сабаб, турли авария ҳолатлари ҳам кузатилади.