—Ваалайкум ассалом. Мен Шукур Бурҳон бўламан. Саъдулла Аҳмадни чақириб берсангиз, – деди салобатли овоз эгаси.
Азбаройи шошиб қолганимдан, яна “Ассалому алайкум!” деб юборибман, кейин ҳушимни йиғиб:
– Домла, саломатмисиз? Узр, Саъдулла ака йўқ эдилар-а. Навоий кутубхонасига кириб келаман, деган эдилар, – дедим.
Саъдулла Аҳмад – ҳамхонам, театршунос, ўша пайтда журналнинг уч сонида босилиб чиққан, Шукур Бурҳон ҳақидаги “Эдип” номли ажойиб бадиаси қўлма-қўл бўлиб ўқилмокда эди.
– Шундоғми? Бўмаса, Саъдулла келганида айтиб қўйсангиз, мен театрда репетицияда бўламан – деди Шукур ака. – Сизнинг отингиз нима?
Тутилиб-гангиб ўзимни таништирдим.
– Яхши от қўйган экан ота-онангиз, – деди у киши. Билмадим, вақти бемалол эканми, ё суҳбатга майли бор эканми, ҳар қалай, сўзини давом эттириб: – Бўтда нима иш қиласиз? Сиз ҳам шеър ёзасизми? – деб сўради.
Мен шеър-пеър ёзмаслигимни, редакцияда Ваҳоб Рўзиматов ва Маҳмуд Саъдий деган “икки бойга бир қарол” эканимни айтдим.
– “Икки бойга бир қарол”да мен ўйнамаганман, – деди Шукур ака худди ўзига ўзи гапиргандек. – Бахтингиз бор экан, Асқад акамнинг қўлида ишлар экансиз. Эдипни менга Асқад акам тушунтириб берди. Саъдулла яхши бола, театрнинг мулласи. Тушунади. Фақат сал дангаса. “Охун Яккакорд” деган пьеса ваъда қилувди, қанча йил бўлди, ҳеч опкелмайди. Балки тўғри қилар. Санъат бу.
Мана, ўзингиз ўйланг, менким, Шукур Бурҳон – “Народний артист СССР”, бугун шоҳ Эдипни ўйнасам-у, эртага хўроз бўлиб қичқирсам, мушук бўлиб миёвласам... энди сира-а тўғри келмайди-да, окаси...
Шукур ака бу гапларни нега менга – етти ёт бегона, ғўр бир қаламкашга айтди – шуни ўйлаб, қолган сўзлари қулоғимга кирмади.
Орадан бирон ҳафта ўтиб, кечки пайт радиодан бир эшиттиришни тасодифан эшитиб қолдим.
Шукур Бурҳоннинг тенгдоши бўлган, худди у киши сингари “СССР халқ артисти” деган юксак унвони бор машҳур бир артистимиз болалар учун бериладиган эртакда гоҳ товуқ бўлиб қақоғлар, гоҳ эчки бўлиб маърар эди...
Бугун кечқурун театрда Навоий ролини ўйнаб, эртаси маст-аласт даврада тўй олиб борадиган айрим актёрларни, оқшом саҳнада Ўзбек ойим бўлиб кундузи чарларда “келин салом” айтадиган баъзи актрисаларни кўрганда... Шукур Бурҳоннинг ростдан вафот этганига ишонаман.
Хайриддин СУЛТОН,
“Навоий-30” китобидан