Тракторчи
Ўтган асрнинг 60-йилларида Италияда Феррари спорт машиналари жуда катта машҳурликка эришган эди. Феррари ўша пайтларда ҳам фақат бойларга хос машина ҳисобланар эди.
Ўша даврда Италияда трактор ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бошқа бир механик ҳам фаолият олиб борар эди. У ҳам фермерлар учун трактор ишлаб чиқарар ва Италияда бу тракторлар анча машҳурликка эришган эди.
Бир куни ўша механик Энзо Феррарига “Феррари” камчиликларини айтади ва уни тузатиш учун унга ёрдам бера олишини билдиради.
Шунда ўзига ишончи баланд Энзо: “Мен энди бир ками бир тракторчидан ёрдам сўрашим қолувди, бор тракторингни ҳайда”, деб жавоб беради.
Бу сўзлар механикнинг нафсониятига тегади ва у Энзога қарата шундай дейди: “Мен сенга ҳали ҳақиқий спорт машинаси қандай бўлишини кўрсатиб қўяман ва бу гапларингга пушаймон ейсан”.
Ўша механикнинг исми Ферручио Ламборжини эди.
Агар кимдир сизга ишонмаса, унга бу ҳикояни кўрсатиб қўйинг, ҳали ҳаммаси олдинда...