Беруний бекатида метродан чиққач, қора камзулимнинг ички чўнтагига қўл суқуб, юрагим шув-в этди; чўнтак таги йиртилиб кетибди-ку?! Демак, боя оёғимга тақ этиб тушган нарса телефоним экан-да, деган ўйга бордим...
Тумонат йўловчилар орасида ортга қайтиб телефонимни излаш бефойда эканини яхши биламан. Буёғи дарсга кеч қолаяпман... Йўрға отдек факультет томон илдам-илдам қадам ташлар эканман, хаёлимда мингта нарса чарх уриб айланарди.
Телефоним йўқолганини эшитган қулоқлар нима деб ўйлашади? Биров бировга ичи ачирмиди?..
Баъзи ичиқоралар қанчалик ҳузур қилишларини тасаввур қилаяпман...
Ижтимоий тармоқларда чиқишларимни кўриб, куюб юрганлар “баттар бўл” дейишини биламан... Ҳатто, дўстларим ҳам енгил тортсалар ажабмас...
Пластик карталарда беш миллион сўмдан зиёдроқ пулим нима бўлади? Мобил телефонимни топиб олган кимса пулларимни ечиб олса-я...
Ўғлим “парол қўйиб берсай” деганида, “менга ортиқча ташвиш бўлади” деб қайтаргандим. Ана энди ўзингдан кўр, Дониш эмас – нодон домла...
***
Мобил телефоним йўқолганини сир тутганим яхши бўлди.
Ўзим учун ҳар чоршанбани – “Телефонсиз кун” деб эълон қилганимга кўпчиликни ишонтира олдим! Қўлимда телефон йўқлигини кўргач, ишонмай бўладими?..
Метродан чиқиб Миллий боғ ёнидаги кимсасиз йўлак бўйлаб одимлай бошладим. Тошкентнинг бетакрор гўзаллигини кўриш ва ҳис этиш учун бир бора мобил телефонидан воз кечиб, ён-атрофга боқиш керак экан! Эрталаб Талабалар шаҳарчаси тароватидан баҳра олган бўлсам, ҳозир ҳу нарида савлат тўкиб турган Тошкент ситининг осмонўпар биноларига, берироқда “Адиблар хиёбони”га боқиб сармаст эдим...
Бироқ, шу тобда чироқлар йўлимни минг чароғон этмасин, барибир ичим ёришмасди. Раҳматли умр йўлдошимдан айрилиб қолгандан буён қанчалик ёлғизланиб қолган бўлсам, мобил телефоним йўқолиб қолганида ундан ҳам баттарроқ ҳолга тушишни дил-дилимдан ҳис этдим... Уйим томон яқинлашар эканман, юрагим қанчалик ҳувуллаб қолганини сўз билан ифода этолмайман.
Залворли эшикда калитим шақир-шуқур қилаётган пайт ичкарида мобил телефон жиринглаётганини эшитиб, юрагим ҳапқириб кетди! Хайрият, уйда қолган экан!..
***
Ҳақиқий томоша кейин бошланди.
Ижодхонамга отилиб кирганча телефон тугмасини боссам, кимдир атай жим турибди. Рақамига қарасам: “Нўл”. Одатда юқоридан казо-казолар, пири комиллар шунақа “Нўл”дан телефон қилишарди. Бу ким бўлдийкин?
– Алёв, эшитаман,– дедим оҳиста.
Бунга жавобан икки-учта шўх-шодон аёлнинг қаҳ-қаҳаси эшитилди:
– Ва-ҳа-ҳаа...
– Кимсиз,– дедим беихтиёр юзимда табассум ўйнаб.
– “Телефонсиз кун” акцияси тугадими? Ярим оқшомгача қарамайман, деган эдингиз-ку?!
Товушидан танидим; бу ўша маҳмадона жувончанинг ўзгинаси!
– Ҳурматингиз учун телефонни кўтардим,– дедим бошқа гап тополмай.– Депутатлар билан суҳбат маъқул бўлдими?
– Ҳаммасидан қизиқроғи “Телефонсиз кун” акциянгиз маҳаллада дув-дув гап бўлаяпти,– деди яна қаҳ-қаҳ отиб маҳмадона жувонча.– Ўзи, хаёлга келмаган гапларни топиб юрасиз-де...
Шу пайт ўртага деканимизнинг ўқув ишлари бўйича муовини Абдунур домла туша бошлади:
– Алёв, эшитаман,– дедим шартта унга уланиб.
– “Телефонсиз кун” акцияси ўтказаётганингиз ҳақида эшитиб қолдим,– деди ўйчанроқ овозда.– Душанба, сешанба, чоршанба кунлари назорат кучли бўлишини яхши биласиз, ундан ташқари малака ошириш марказидан сўраб туришади. Ўша кунлари қўлингизда телефонингиз бўп турсин, келишдикми?
– Келишдик,– дедим тинчгина.– Раҳбарларимиз гапи биз учун қонун!
Суҳбат тугамасдан ўртага деканимизнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича муовини Равшанжон домла туша бошлади:
– Алёв, эшитаман,– дедим энди унга уланиб.
– “Телефонсиз кун” ғояси зўр бўлибди!– Равшанжон домла одатига кўра кўнглимни кўтариб гапирди.– Қанийди шу акцияни талабалар доим давом эттиришса!..
– Албатта,– дедим дилим ёришиб.– Баъзи талабаларга маъқул бўлди. Биз ҳам телефонимизни ётоқхонага ташлаб келамиз, дейишди!..