1-2 ёшдаги бола кўпроқ онасига талпиниши рост. Чунки оналар
фарзандларини суйиб, эркалайдилар, бўлар-бўлмасга койимайдилар. Бу эса
боланинг онага нисбатан ишончини мустаҳкамлайди. Бу жараён узоқ давом
этиши учун ўғлингиз билан қандай муомала қилишни биласизми? Отаси-чи,
тарбияда унинг ўрни қандай?
Муаммо нимада? Эътибор берган бўлсангиз, бола 3 ёшга етгач, секин-
аста ўз «мен»ини олға сура бошлайди. Бу вақтга келиб, унинг болаларча
шўхлигу, қайсарликлари сизга эриш туюлиб, феъл-атворини синдиришга
урина бошлайсиз. Бу ишингиз тўғри эмас!.
Она:
Ўғлингизни асраб-авайлашга ҳақлисиз, бироқ унинг «мен»и
шаклланишига тўсқинлик қилманг. Бу вақтда у билан дўстона муомала
қилиб, эртак қаҳрамонлари орқали яхши-ёмонни тушунтиринг. Унутманг,
болалар кўрганлари ва эшитганлари билангина тасаввурларини бойитиб
боришади.
Ота:
юмушларингиз қанчалик муҳим бўлмасин, ишга отланганингизда ва
уйга қайтганингизда ўғлингизнинг қўлларини қўлингизга олиб, кўзларига
боқинг. 1-2 сониялик сўзсиз муомалангиз болангизда сизга нисбатан
ишончни шакллантиради. Ота-ўғил тарбиясида бу жуда муҳим!
Бу муҳим! Ўғлингизни болалигидан «Сен эркаксан» дея койиманг!
Йўқса, ўйинчоғини синдириб қўйгани ёки синглиси билан уришганига
йиғлагани ҳам «эркакликка» тўғри келмас экан, деган тасаввурга келади.
Ўғлингизнинг болалиги болаларча тасаввур билан ўтсин. Катта бўлишга ҳали
улгуради.