MA'RIFAT INSAYT


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


@peshqadam_karvoni a’zosi
@ayollarga_komak loyihasi psixologi
Ayollar, bolalar va oilaviy munosabatlar bo’yicha 7 yillik tajribaga ega psixolog Nilufar Eshmurodova .
Ushbu sahifa sizga manfaatli ilm ulashadi.
Konsultatsiya uchun: +998917700776

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қанча атрофдан шодонлигу, бахтни қидирмайлик,қалб ўзи қуним топган масканидан ҳузур топмас экан бари бефойда.
Уйинг сиғдирин деган нақл эшитгандим. Қалб излаган севги ўз уйингда ҳаётингни ёритсин дегани назаримда.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👜"Аёл-қизларга маънавий кўмак" лойиҳасининг 3️⃣ нафар малакали спикерлари сиз билан суҳбатлашиш учун йўлга отланишмоқда!

22 февраль куни "Фойдали тушлик"да оилавий муносабатлар ҳақида мароқли суҳбат бўлиб ўтади. Тезроқ жойларингизни банд қилинг👇

+998 91 770 07 76
@visola_oripova


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👜"Аёл-қизларга маънавий кўмак" лойиҳасининг 3️⃣ нафар малакали спикерлари сиз билан суҳбатлашиш учун йўлга отланишмоқда!

22 февраль куни "Фойдали тушлик"да оилавий муносабатлар ҳақида мароқли суҳбат бўлиб ўтади. Тезроқ жойларингизни банд қилинг👇

+998 91 770 07 76
@visola_oripova


Bintu Sodiq dan repost
📣📣Навоийлик мухлисларуууууууууу!

👜"Аёл-қизларга маънавий кўмак" лойиҳасининг 3️⃣ нафар малакали спикерлари сиз билан суҳбатлашиш учун йўлга отланишмоқда!

22 февраль куни "Фойдали тушлик"да оилавий муносабатлар ҳақида мароқли суҳбат бўлиб ўтади. Тезроқ жойларингизни банд қилинг👇

☎️Мурожаат учун: 917700776

👤@Visola_Oripova

@ayollarga_komak
@BintuSodiq


#Психологиянинг сохта йўналишлари.

Тета Хилинг (Theta Healing) медитация усули бўлиб, у сохта илмий амалиёт ҳисобланади. 1995 йилда Вианна Стибал томонидан яратилган. Унинг издошларининг таъкидлашича, бу усул одамларнинг мия ритмини тета тўлқинларига ўзгартириб, табиий сезгини ривожлантиришга ўргатади, бу усул яратувчисига кўра, "ҳиссий энергия" га таъсир қилади ва одамни даволайди.

Тета-шифо фалсафасининг асоси - Вианна Стибал томонидан ихтиро қилинган "Мавжудликнинг Етти Режаси" концепциясидир. Унинг сўзларига кўра, бу мавжудлик режалари "Барча нарсанинг Яратувчиси" билан контактга киришни таъминлайди. Тета тўлқинлари гўёки Яратгувчи билан алоқада бўлиб, касалликларни даволайдиган ҳамма нарсанинг энергиясидир.

Тета Хилинг фалсафаси ўзининг эзотерик асоси, шунингдек, унинг самарадорлиги тўғрисида илмий исботи йўқлиги учун танқид қилинган. Усул яратувчиси Вианна Стибал Айдахо судида фирибгарликда айбланган. Стибалнинг таъкидлашича, ушбу усул ёрдамида у саратон касаллигидан даволанган. Аммо унинг собиқ эри судда уни ҳеч қачон саратон касаллигига чалингани йўқлигини айтиб ўтган.


Психологик хизматга бугунги кунда инсонларнинг эҳтиёжи кун сайин ортиб бормоқда. Оилавий зиддият, қайнона ва келин, ота- она билан фарзанд ўртасида оғриқлар бизнинг миллатимиз ичида бисёрдир.

Оила қанчалик муқаддас маскан эканини ёшлигимиздан эшитиб, уқтирилиб улғайганмиз. Афсуски сохта психологлар сабаб ҳам кўплаб оилалар ва муносабатлар бузилмоқда.


Замонамиз ривожлангани сари руҳий жиҳатдан инсонлар мўртлашиб бормоқда.Табиийки, муносабталарни мустаҳкамлашда кўмак берувчи психологларга мурожаат қилишга тўғри келади. Афсуски бу соҳада чинакам психологлар бирга соҳани тадбиркорликка айлантирган сохта мутахассислар ва сохта йўналишлар ҳам жуда кўп.

Психологга эҳтиёж сезганда унинг олган билими, тажрибаси, олий маълумоти, устозлари, у чиндан ҳақиқий мутахассисми бу каби саволлар ҳар бир инсонни қизиқтириши лозим.

Келинг сизларга баъзи сохта психология йўналишлари ҳақида маълумотлар бериб борамиз.


Ayol-qizlarga ma'naviy ko'mak dan repost
📣📣Навоийлик мухлисларуууууууууу!

👜"Аёл-қизларга маънавий кўмак" лойиҳасининг 3️⃣ нафар малакали спикерлари сиз билан суҳбатлашиш учун йўлга отланишмоқда!

22 февраль куни "Фойдали тушлик"да оилавий муносабатлар ҳақида мароқли суҳбат бўлиб ўтади. Тезроқ жойларингизни банд қилинг👇

☎️Мурожаат учун: 917700776

👤@Visola_Oripova

@ayollarga_komak


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум😍

Шу кинони қачон вақти келар экан деб мен каби яхши кўриб кутганлар борми❓😍


Устозим Мадина Джўраева😊

"Аёл-қизларга маънавий кўмак"
лойихаси бош рахбари хамда
Muslimaat.uz сайти психологи.

20 йиллик тажрибага эга, олий
даражали психолог ва 100 нафардан ортик шогирдлар устози бўладилар.


Ассаламу алайкум. Хайрли кеч!

Учрашув спикерларини сизга таништиришни бошлаймиз😊


Ayol-qizlarga ma'naviy ko'mak dan repost
💥“Тил – суяксиз, лекин суякни синдиради”.
                 Ўзбек мақоли

@ayollarga_komak


Ассаламу алайкум!

"Фойдали нонушта" мизда истаб, аммо катнаша олмаган опа-сингилларимиз диккат килинг- бу имконият айнан сиз учун😍

🗓️22-феврал 13:30 да булиб утадиган учрашувимизни утказиб юборманг.

😊Учрашувда мен билан бир қаторда Одинахон Мухаммад Содиқ томонидан ташкил қилинган "Аёлларга маънавий кумак" психологлари нутқ
сўзлашади.

✅Бу учрашувда 100 нафар опа-сингилларимиз иштирок эта олишади.

Уларнинг сафида сиз хам бўласиз деган умиддамиз🥰

Кейинги постларда учрашув спикерлари билан таништириб ўтамиз.


⚡️Хушхабар ❗️

🔥 Навоийлик опа-сингилларимиз таклифларингизга биноан "Аёл қизларга маънавий кўмак" жамоаси сиз азизаларимиз билан бир дастурхон атрофида дилдан суҳбат қурмоқ учун Навоийга йўл олади.

🍛 🍽 22 феврал куни соат 13.30 да сизларни тушлик дастурхонига таклиф этамиз.

Тушликда сиз азизаларимиз,
👩‍💻📝 Малакали мутахассис психологларимиздан "Оиладаги зиддиятлар" яъни эр-хотин, қайнона-келин муносабатларидаги зиддиятлар, фарзанд тарбиясидаги тушунмовчиликлар ҳақида саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

📱Тушликда онлайн ҳам иштирок этишингиз мумкин.

☎️ Мурожаат учун : 99891 770-07-76.

@Visola_Oripova


Ayol-qizlarga ma'naviy ko'mak dan repost
Бугунги вебинар эсингиздами? 😊


Ayol-qizlarga ma'naviy ko'mak dan repost
📣ЭЪЛОН!

Жума куни

🗓 31январь
⏰ СОАТ: 20:00

⚠️ "Ўсмирларда онлайн ўйинларга тобелик"

"Аёл-қизларга маънавий кўмак лойиҳаси" психологи Нилуфар Эшмуродова билан овозли суҳбатимиз бўлиб ўтади.

✍️ Мутахассисга саволларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг.

Ҳозироқ мулоқот бошланиш вақтини телефонингизга белгилаб 🔔 қўйинг.

@ayollarga_komak


Ассалому алайкум бугунги кун яхшиликларга бой бўлсин😍


Тест натижаларини таҳлил қилиш.

Ҳар бир саволнинг жавобига ўша вариантга берилган сонларни қўйиб чиқинг. Масалан: «бу менга тааллуқли эмас» - 0 балл; «камдан кам ҳолларда» - 1 балл; «вақти-вақти билан» - 2 балл; «айрим ҳолларда» - 3 балл; «кўпинча» – 4 балл; «ҳар доим» - 5 балл. Қўйилган балларни қўшинг ва умумий сонни чиқариб, қуйидагилардан ўзингизга тегишли бўлган диагностик жавобни топинг:
20-49 балл. Сиз интернетнинг оддий фойдаланувчисисиз ва сизда интернетга тобелик мавжуд эмас. Вақти-вақти билан сиз интернетда ортиқча вақт сарфлаб қўйишингиз мумкин ва бу ҳолларда ҳам ўзингизни назорат қила оласиз.
50-79 балл. Сиз вақти-вақти билан ёки кўп ҳолларда интернетдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар билан тўқнаш келгансиз. Сизда интернетга тобелик мавжуд ва агар вазият шундай давом этса, сиздаги интернетга тобелик юқори даражага ўтиб кетиб, маълум бир симптомларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли, интернет тармоқларининг турмуш фаолиятингизга кўрсатиши мумкин бўлган таъсирларини ўйлаб кўринг ва ундан қутилиш йўлларини қидиринг.
80-100 балл. Интернетдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш оқибатида сизнинг ҳаётингизда аҳамиятли муаммолар юзага келган. Сиздаги интернетга тобелик даражаси жуда юқори. Балки, ушбу муаммоларни бевосита ҳис қилмагандирсиз, бироқ, атрофдаги одамлар буни аллақачон сезган. Чунки сиз виртуал дунёдаги кибермуносабатларга жуда киришиб кетгансиз. Агар шу вазият давом этса, сизда “аутизм” симптомлари пайдо бўлиб, амалий ижтимоий ҳамкорликдан юз ўгиришга олиб келиши мумкин. Шу сабабли ўз ахборот маданиятингизни ва интернет орқали шахсга таъсир қилиши мумкин бўлган таҳдидлар тўғрисидаги билимларингизни ошириш орқали тобелик даражасини минималлаштиришга ҳаракат қилинг.
 


Ассалому алайкум😍

Инсон оддий нарсалар билан ҳам бахтли бўлаолади.Агар руҳий ҳолат, руҳий саломатлик соғлом ҳолатда бўлса, бугун уйғонишдан, яқинлар атрофида эканидан,шунчаки буларга бўлиши керак эди деб эмас, неъмат дея қараб бахтни кўраолади ва ҳис қилаолади.

Ҳозир қаердасиз, ҳозир кимлар бор ёнингизда, ҳозир нима биландир бандмисиз демак шундан роҳат ва мазза қилаолинг.


Ayol-qizlarga ma'naviy ko'mak dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👧Мен нега туғилдим?
👩‍🔧Ўчир, овозингни ичингга ют!
👩‍🔧Ҳеч нарсани эплолмайсан?
👧Мен ҳеч нарса қилолмайманми?💔💔

❓Болаларимиз билан қилинган бундай суҳбатлар сизга ҳам танишми?💔
❗️Болаларни ўзимиз қўрқоқ қиламиз!


@ayollarga_komak


Психологик тест
Интернетга тобемисиз?
 
Диққат билан саволлар билан танишиб чиқинг ва сизнинг фикрингизга мос келадиган жавобга белги қўйинг. Жавобларни белгилашда қуйидаги 5 баллик шкалага риоя қилинг: 0 б. – “бу менга тааллуқли эмас”; 1 б. – “камдан кам ҳолларда”; 2 б. – “вақти-вақти билан”; 3 б. – “айрим ҳолларда”; 4 б. – “кўпинча”; 5 б. – “ҳар доим”.
Илтимос, битта саволга фақат битта жавобни белгиланг.
 
1.On-lineда ўзингиз ўйлагандан ҳам кўпроқ қолиб кетиш ҳолатлари сизда кўп кузатиляптими?

2 Сиз кўпинча режалаштирилган ишни қилиш ўрнига интернетда ўтиришни истайсизми?

3 Сиз кўпинча интернет орқали суҳбат қилганингизда жинсий фаоллигингиз ошадими?

4 Интернетдан фойдаланувчилар билан янги муносабатлар ўрнатяпсизми?
 
5.Танишларингиз ва яқинларингиз сизни компьютерда жуда кўп ўтираётганлигингизни уқтиришяптими?

6.On-lineда кўп ўтирганингиз ўқиш, иш ёки бошқа соҳадаги бирор-бир ишни ўз вақтида қилолмасликка сабаб бўлганми?

7Зарур ишларни бошлашдан аввал тез-тез электрон почтангизни  текшириб турасизми?
 
8.Ўз ишингизнинг маҳсулсизлигига интернет сабаб бўлганми?

9 Сиздан бошқа кишилар интернет тармоқларида нима иш қилаётганлигингиз ҳақида сўраганда, ўзингизни сир-саноатли тутишга ёки ўзингизни ҳимоя қилишга уринасизми?

10.Сиз ўз ҳаётингиз тўғрисидаги мудҳиш ўйларни интернетдаги тинчлантирувчи фикрлар билан алмаштириб турасизми?

11.On-line сеансларида сиз лаззатланасизми?
 
12.Сизда интернетсиз ҳаёт зерикарли, ғамгин ва аҳамиятсиз ҳаёт бўлиши тўғрисидаги хаёллар шаклланиб турадими?

13.On-lineда ишлаб турганингизда сизга биров халақит қилса бақириб, койиб ва бошқа ҳаракатлар орқали ўз назоратингизни йўқотасизми?

14.Сиз интернетга кирмаган пайтларингизда интернетга кириш ёки қўшилиш ҳақидаги фикрлар сизни қанчалик забт этади?

15.On-lineда ишлаб турганда ўзингиз-ўзингизга “ҳозир, тўхтаб тур, яна бир дақиқа” деб айтиб турасизми?

16.Интернетда ишлаш вақтини чеклаб кўришга ҳаракат қилса ҳам, барибир қисқартира олмаслик ҳоллари сизда бўлиб турадими?

17.Интернетда ишлаш вақтини бошқалардан сир тутасизми?

18.Одамлар билан интернет орқали мулоқот қилишни афзал деб биласизми?
 
19.Интернетда ишламаган ёки интернет ўчиб қолган пайтларда сизда ғазабланиш, маъюслик ҳолатлари юзага келадими?
 
 
 Бу тестни ечиб, интернет билан муносабатингиз қандайлигини таҳлил қилиб олинг.

Жааобларини эса 21:00 да юборамиз.
Бу тест сизга ёқдими фикрингизни билдириб қўйинг😍
 
 
 
 

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.