ЗАКОТ БЕРИЛАДИГАН МОЛЛАР
– Қандай молларга закот берилади?
– Ушбу уч турли молдан закот берилади: биринчиси – олтин ва кумушдан; иккинчиси – сотиладиган молдан; учинчиси – саҳрода ўтлайдиган ҳайвонлардан.
– Ушбу уч турли молдан бошқа ўз ҳожатидан ортиқ бўлган моллардан закот бериладими?
– Берилмайди.
– Истиқомат қилинадиган ҳовлига ва ҳовлида бор бўлган мато ва асбобларга закот бериладими?
– Берилмайди.
– Ижарага қўйиладиган ҳовли ва қўралар учун ва яна ўз мулки бўлган пичанлик ва экинлик ерлар учун закот бериладими?
– Ушбу ҳовли ва ерларнинг ўз баҳоларидан закот берилмайди, аммо улардан пайдо бўлган ҳосил нисобга етса, закот берилади.
– Олтин-кумушдан қай тарзда закот берилади?
– Хоҳ ўтга солиб танга ясалган бўлса ҳам, хоҳ бир асбоб қилинган бўлса ҳам, хоҳ ҳеч бир нима ясалмаган ва ўз ҳолича турган бўлса ҳам, ҳар қайсисидан закот берилади.
– Мис ёки бирор нарса қўшилган олтин-кумушдан закот бериладими?
– Мис қўшилган олтин-кумушда олтин ва кумуш кўп бўлса, закот берилади, миси кўп бўлса, берилмайди.
– Мис пулдан закот бериладими?
– Мис пул олтин-кумуш пул ўрнига бадал бўлиб юргани учун албатта берилади.
– Қоғоз пулга закот бериладими?
– Қоғоз пул ҳеч бир важҳдан пул эмас, балки хазинага қарз учун берилган кумуш ёки олтин пулнинг санад ва ҳужжатидир. Шу сабабдан қағоз пулнинг ўзгинасидан закот берилмайди. Лекин шу қоғоз пулнинг устига ёзилган сўм миқдорича хазинада сақланадиган кумуш ёки олтиндан берилади.
– Қайси моллар сотиладиган моллардир?
– Қанақа мол бўлса ҳам, сотишга ният қилинган молдир.
– Закот бериладиган ҳайвонлар қайси ҳайвонлардир?
– Қўй, ечки, ҳўкиз, сигир, туя, от сингарилар, агар улар олти ойдан зиёд саҳрода ўтлайдиган бўлса, закот бериладиган ҳайвонлар қаторига ўтади. Хачир, эшак, оҳуга ўхшаш ҳайвонлардан закот берилмайди.
– Ҳовлида хизмат учун ёки сути учун ёки жуни учун сақланадиган ҳайвонлардан ҳам закот бериладими?
– Берилмайди.
– Даштда ёки тоғда бўлган экин ва пичанга ўхшаш ва ҳам асал учун закот бериладими?
– Уларга ўхшаш ердан чиқадиган нарса учун ва ҳам асал учун закот берилмайди.
"Ибодати исломия"дан.
http://t.me/marifat_manzili