Ma'rifat manzili


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали
Савол ва таклифлар учун:
@marifat_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


ҚАЙНОНАМНИ НАМОЗГА ЧАҚИРОЛМАГАНИМ УЧУН ГУНОҲКОРМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен келин бўлиб тушганимга 15 йил бўлди. Аллоҳга шукр, мен ҳам фарзанларим ҳам намоз ўқиймиз. Аммо кайнонам намоз ўкимайдилар. Мен келмасимдан олдин ҳам ўқимас эканлар. Мен уларга намоз ўқинг деёлмайман. Қайнонамни қандай қилиб намозга ундасам бўлади? Бир уйда туриб намозга чақиролмаганим учун мен гуноҳкорманми?

💬 ЖАВОБ
: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақ ва тўғри йўлга ҳикмат билан, шаън, обрўларига тегмайдиган, оғир ботмайдиган шаклда етказиш керак бўлади. Бунинг учун намозга чақирувчи китоблар ҳадя қилишингиз ёки кўнгиллари ҳақни оладиган бўлиб, бўшаб турган пайтни пойлаб гапларингизни етказиб олишингиз мумкин. Ёки ёшлари тенг, ҳурмат - обрўлик таниш инсонлари орқали намозга даъват қилишингиз ҳам мукин. Хуллас имкониятдан келиб чиқиб, намозга чақирилади ва албатта, бу йўлда сабр қилинади. Аллоҳ таоло намозга буюришда сабр-қаноатли бўлишга буюрган. Сиз сабабли ҳидоятга келишлари, сиз учун дунёдаги энг қиммат бойликдан ҳам фойдалироқ. Шу билан бирга ҳақларига дуо қилишни ҳам унутманг. Валлоҳу аълам.

`
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

http://t.me/marifat_manzili


“Ким ёмонлик қилиб ёки ўзига зулм қилиб, сўнг Aллоҳга истиғфор айтса, Aллоҳнинг мағфиратли, раҳмли Зотлигини кўради”

Нисо сураси : 110‑оят

Ўтмишингиз ҳар қанча қора бўлмасин, истиғфор туфайли руҳиятингиз янгидан порлайди..

http://t.me/marifat_manzili


Кўк сомса. Ёхуд шифобахш гиёх.

Самат ота анчадан буён кўзлари кўрмай қолди. Ўғли кўрсатмаган доктори қолмади. Фойдаси бўлмади. Келининг эса дойим жахли чиқарди. Худди болаларини ризқини қияёткандек эди қайнота.
- Шу кўр чол ўлмади, мен қутулмадим, дерди доим.
Бир куни Самат отанинг кўк сомса егиси келиб қолди.
- Келин менга кўксомса қилиб беринг, роса егим келяпти, деди келинига.
- Кўк сомса егунча, захар еб ўлгин, деди ичида.
Қайнотасига эса.
- Хўп бўлади дадажон деб ишга тушди.
Келин дуч келган кўкатни тера бошлади. Ажабмас шулар захар бўлиб чолни ўлдирса деб жахл билан терарди.
Самат ота учун алохида, ўзлари учун эса алохида кўкат. Самат ота зўр бир иштиёқ билан сомсаларни паққос тушурди. Келин эса хавотирда эди. Нима бўларкин? дея.
Эрталаб уйғонган келин хайрон қолди. Кайнота ўзи ёлғиз ховли айланар, қувончи чексиз эди.
Келинини кўриб чопқиллаб уни ёнига келди.
- Келин Аллохнинг қудратини қаранг эрталаб турсам кўзларим кўраяпти, менимча кечаги мехр билан тайёрлаган кўк сомсангиз шифо бўлди. Ахир бизни ҳар бир кўкат минг бир дардга даво дейишадику. Раҳмат сизга қизим. Келин оғзи очилиб Самат отанинг ортидан қараб қолди...


http://t.me/marifat_manzili


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен бир кафеда официантлик қиламан. У ерда турли хил спиртли ичимликлар ҳам сотилади. Мен фақат уларни мижозларга етказиб бераман. Гуноҳкор бўлиб қолмайманми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ) борасида ўн кишини лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, етказиб берувчисини, етказиб берилган кишини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, пулини сарфловчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини» (Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар). Демак, ташувчи ҳам гуноҳкор бўлади. Шунга кўра мусулмон одам бундай ишларда ишламаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

http://t.me/marifat_manzili


Ғазабланганда ўқиладиган дуо...

Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Жаҳлим чиқиб турган эди. “Эй Оиша
“Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтони”, деб айт” дедилар.
(Имом Ибн Сунний ривояти)

(Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин)


Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.

http://t.me/marifat_manzili


#Aжойиб_ҳодиса

Суҳайл ибн Aбдуллоҳ доим Aбдуллоҳ ибн Муборакнинг дарсларига келар эди.
Бир куни Суҳайл:
- Эй Aбдуллоҳ, мен сени дарсларинга бошқа келмайман деди.
- Нима учун?
Суҳайл айтдики:
- Сенинг жорияларинг том устида ўтириб, мени чақирдилар, эй Суҳайл бу ёққа кел деб. Уларни нега тарбия қилмайсан?
Aбдуллоҳ ибн Муборак атрофдагиларга айтдиларки:
- юринглар бориб Суҳайлни жанозасини ўқиб қайтамиз. Чунки менда жориялар йўқ, уни чақирганлар хурлар эди. Суҳайл бугун ўлади.
Боришса Суҳайл ибн Aбдуллоҳ ростдан ҳам ўлган экан жанозасини ўқиб ортга қайтишди...🥺😢

http://t.me/marifat_manzili


Урва ибн Муҳаммад Яманга волий бўлиб борганларида, аҳолига қараб: «Эй Яман аҳли, бу менинг уловим. Агар мен бу ердан шундан кўп нарса билан чиқадиган бўлсам, демак, мен ўғриман» дедилар.
У киши Яманда 20 йил волий бўлдилар. Ямандан кетаётганларида, ёнларида Мусҳафлари, қиличлари ва миниб кетаётган уловлари бор эди.

Мана, нима учун салафи солиҳларимизни кўп эслаймиз. Улар тақво, илм, амал, раҳбарлик, қўмондонлик ва бошқа барча соҳаларда бизга намуна бўлганлар.
Аллоҳ таоло салафи солиҳларимизни, биздан олдин иймон билан ўтганларимизни раҳматига, мағфиратига олсин.

Нозимжон Ҳошимжон


http://t.me/marifat_manzili


Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳу!

Яна бир кунни бизларға туҳфа қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

#кун_ҳикмати

Абу Абдурраҳмон ибн Масъуд رضي الله عنه айтади:

«Албатта илм эгаларининг яхши амали, билмаган нарсасида "Аллоҳ билгувчироқ" деб айтишлари».

Абу Ҳайсам ан-Насои «Китабу ал-илм», 49.

http://t.me/marifat_manzili


ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАН БЕМОР ИНСОННИНГ НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мени оёқларим оғрийди ва чап оёгим яхши букилмайди. Ўтирганда оёгимни узатиб ўтираман, табиийки намозни ҳам шу ҳолда ўқийман. Буни ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёғини бука олмайдиган ёки букса қаттиқ оғрийдиган кишилар зарурат юзасидан намозда оёқларини қиблага узатиб ўтирса бўлади. Валлоҳу аълам.

`
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

http://t.me/marifat_manzili


Пайғамбар Иброҳим алайҳиссалом оталари мусулмон бўлишини умид қилгандилар.

Пайғамбар Нуҳ алайҳиссалом ўғллари иймон келтиришини қаттиқ истагандилар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Абу Толиб мусулмон бўлишини орзу қилгандилар.

Лекин Аллоҳ таоло уларга иймонни насиб қилмади.

Сизу бизни эса, бирор каромат кўрсатмаган бўлсакда, мусулмон қилди. Тушуняпсизми? Пайғамбарлар ўз яқинлари учун орзу қилиб етишолмаган неъматни Аллоҳ таоло айнан сизга ва менга ато қилди...

«...Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳ таоло инсонларга нисбатан фазл-марҳамат соҳиби. Лекин одамларнинг аксарияти шукр қилмайдилар».

(Ғофир сураси, 61-оят.)

http://t.me/marifat_manzili


БУЮК ОДОБ

Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Устозим Ҳаммод ибн Аби Сулаймон вафот этганидан кейин ҳар намозимда уни ота-онамга қўшиб дуо қилдим. Бирор марта уни уйи томонга оёғимни узатмадим. Ҳолбуки, мени уйим билан у кишининг уйи орасида еттита кўча бор эди. Кимдан илм ўргансам, ким менга бир нарса ўргатган бўлса унга албатта истиғфор айтдим!".

Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Устозим Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мени ва оиламни 20 йил боқди. Мен у кишига: "Сиздан сахийроқ инсонни кўрмаганман", дедим. Шунда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ деди:
"Сен устозим Ҳаммодни кўрмагансан-да. Гўзал хислатларни у киши каби кўп жамлаган инсонни кўрмаганман!".

Шайх Аҳмад Рабиъ Азҳарий

http://t.me/marifat_manzili


Пайғамбаримиз (с.а.в) Аллоҳ берган умрни роҳатда, ҳузур ичида яшаш ва Аллоҳ ризолигига эришмоқ учун қуйидагиларга мутлоқ амал қилишимизни буюрадилар:

1. Доимо тоза овқатларни енг.

2. Жуда иссиқ ва жуда совуқ еманг.

3. Кўп чайнаб, секин енг.

4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг.

5. Доимо овқатдан иштаҳали бўлиб туринг, кўп еманг.

6. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг.

7. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг.

8. Овқатларингиздан хурмони кам этманг.

9. Узум, хурмо ва зайтун. Аллоҳга шукур этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради.

10. Чарчаган вақтингизда ширинликларни енг.

11. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг.

12. Овқатланаётганда доимо яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг.

13. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг.

14. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин.

15. Асал еб туринг, у минг дардга даводир.

«Илоҳий мўъжизалар» китобидан.

http://t.me/marifat_manzili


НАМОЗДА БОШ КИЙИМИМ ТУШИБ КЕТДИ

CАВОЛ: Намоз ўқиётган пайтимда бош кийимим тушиб кетиб қолди, олмай адо қилдим. Олганимда намозим дурустмиди? Намозга путур етмасмиди ёки олмай адо қилганим яхши бўлганми? Шунақа вазиятларда нима қилиш керак маслаҳат берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳақда "Дурарул ҳуккам" китобида шундай дейилади:

سَقَطَتْ قَلَنْسُوَتُهُ أَوْ عِمَامَتُهُ فِي الصَّلَاةِ فَرَفْعُ الْقَلَنْسُوَةِ بِيَدٍ وَاحِدَةٍ أَفْضَلُ مِنْ الصَّلَاةِ بِكَشْفِ الرَّأْسِ .
وَأَمَّا الْعِمَامَةُ فَإِنْ أَمْكَنَهُ رَفْعُهَا وَوَضْعُهَا عَلَى الرَّأْسِ بِيَدٍ وَاحِدَةٍ مَعْقُودَةٍ كَمَا كَانَتْ فَسَتْرُ الرَّأْسِ أَوْلَى ، وَإِنْ انْحَلَّتْ وَاحْتَاجَ إلَى تَكْوِيرِهَا فَالصَّلَاةُ بِكَشْفِ الرَّأْسِ أَوْلَى مِنْ عَقْدِهَا وَقَطْعِ الصَّلَاةِ ، كَذَا فِي التَّتَارْخَانِيَّة

"Намозда қалпоқ ёки салла бошдан тушиб кетса, бошяланг намоз ўқигандан кўра бир қўл билан уни кийиб олиш афзал. Саллани бир қўл билан ўралган ҳолида бошига қўйишнинг имкони бўлса, бошини ёпгани афзал. Лекин салла ечилиб кетган ва уни ўрашга эҳтиёж туғилса, уни ўраш ва намозни бузгандан кўра бошяланг намоз ўқиган афзал. Татархонияда шундай келган".

Демак, намозда бош кийим тушиб кетса, енгил ҳаракат билан кийиб олиш афзал. Лекин амали касир (кўп амал) қилиб тушиб кетган бош кийимни киймайди. Чунки кўп амал намозни бузади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати.

http://t.me/marifat_manzili


Шайтон йўлдан урди?

Шайтон ҳукмини ўзига ўхшаганларга ўтказади, дейди Аллоҳ. Биров бошқага ҳукмини ўтказиши учун икки томон бир-бирига ўхшаши ва ҳамжинс бўлиши керак. Гапимиз далили:
"Инс ва жин шайтонларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар" (Анъом сураси, 112-оят).

Шайтон ўзига ўхшаган шайтонларни бошқаради. Чунки ўхшашлик ҳукми билангина таъсирланиш ва боғлиқлик юзага келади.

Аммо Аллоҳга бандалик қиладиган инсонлар томон шайтонга йўл йўқдир.
Аллоҳ иблисга айтади: "Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг ҳукмронлигинг йўқдир" (Ҳижр сураси, 42-оят).

Демак, "Мени шайтон йўлдан урди" деганнинг далил-ҳужжати йўқ. Биз ундай инсонга: "Чунки сен ўзинг унга ўхшаган шайтонсан!", деб жавоб берамиз.


http://t.me/marifat_manzili


ОДАМЛАРНИНГ АМАЛИДАН СЎРАЛМАЙСАН
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кишининг жанозасига бордилар. Жаноза ҳозир бўлган эди, Умар (розияллоҳу анҳу):
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бунинг намозини ўқиманг, у одам фожир киши, – деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга ўгирилиб қарадилар ва:
– Бирортангиз бу кишининг Ислом амалини қилганини кўрганмисиз?
– Ҳа, – деди бир киши, – Эй Аллоҳнинг Расули! Бир кеча Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилганини кўрганман.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг жанозасини ўқидилар, қабрига тупроқ тортиб дедилар:
– Танишларинг сени дўзах аҳлидан деб ўйлашяпти. Мен эса сенинг жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман.
Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу)га:
– Эй Умар, сен одамларнинг амалидан сўралмайсан, балки феъл­-атворингдан сўраласан, – дедилар.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

http://t.me/marifat_manzili


Hidoyat yo'li dan repost
💍💍💍💍💍 💍💍💍💍💍💍💍💍

2025-йил 17-Январь
1446-йил 17-Ражаб

INSTAGRAM📷

Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️
http://t.me/hidoyat_yuli


РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ
У зотга саловот айтиш фазилати

Ташқи кўринишлари:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга ўхшайдилар. Узоқдан қараганда ғоят келишган ва кўркам, яқиндан эса ғоят гўзал ва ёқимли, ҳайбатли, виқорли ва салобатли.

Ҳуснлари: хушрўй, кўркам юзли, ойдек, балки ойдан ҳам чиройли, порлаб турган қуёшдек, гўё қуёш у кишининг юзларида юргандек.

Бўйлари: узун-новча ҳам, паст-пакана ҳам эмас, балки ўрта бўйдан бир оз баландроқ.

Қадди-қоматлари, гавдалари: келишган, ўртача, хушбичим, мўътадил ва чиройли.

Елкалари: кенг.

Ранглари: тиниқ рангли, ўта оппоқ ҳам, ўта буғдойранг ҳам эмас, балки оқ-қизилга мойил буғдойранг.

Юзлари: ўртача-юм-юмалоқ ҳам эмас, чўзинчоқ ҳам эмас, бир оз юмалоққа мойил, бироқ гўштдор эмас.

Чеҳралари: нурли, жиддий ва табассумли. Қовоқ солувчи эмас. Хурсанд бўлсалар, юзлари янада ёришиб кетар, юзларидан нур ёғилар эди. Ғазаблансалар, гўё яноқларига анор сиқиб қўйилгандек, юзлари қизариб кетар эди.

Кўзлари: катта, сурма тортилгандек чиройли, кўз қорачиқлари тим қора, оқи тиниқ оқ, баъзан оқида бироз қизиллик пайдо бўлар эди.

Қошлари: ингичка ва ёйсимон, бир-бирига туташмаган.

Киприклари: узун.

Пешоналари: кенг ва очиқ.

Ёноқлари: текис, на озғин ва на сергўшт.

Бурунлари: нозик ва ўртачадан сал узунроқ, бироз баланд ва қирралик.

Қовоқлари: четлари эгикроқ.

Бошлари: ўртачадан каттароқ.

Оғизлари: Мўътадил, ўртачадан кенг (араблар бундай сифатни мақташади, буни фасоҳату балоғатга йўйишади).

Тишлари: Маржондек ялтироқ ва чиройли, гапирган пайтларида тишлари орасидан нур таралаётгандек бўларди.

Бўйинлари: ўртачадан салгина узун.

Баданлари: кўкраклари ўртасидан киндикларига қадар нозик мўйдан бир чизиқ тортилган эди. Кўкрак ва қоринларида бошқа жунлари бўлмаган, аммо елка ва билакларида бир оз бўлган.

Кўкраклари: кенг.

Қоринлари: кўкраклари билан бир текис.

Ҳидлари: мушку анбардан ҳам хушбўйроқ, ҳатто бир йўлдан юриб ўтган бўлсалар, кейин шу йўлдан юрган одам хушбўй ҳидларидан у зотнинг бу ердан ўтганларини билиб олган.

Сочлари: қалин, тўлқинсимон, яъни жингалак ҳам, силлиқ ҳам эмас, балки жингалаклик ва силлиқлик ўртасида бўлиб, қулоғлари ўртасига, баъзан юмшоғига ва баъзан пастига тушиб турган. Сочларининг ранги қоп-қора бўлиб, ўзларига ярашган, бошларининг ўртасидан фарқ очиб, тараб юрганлар. Умрларининг охирида икки чаккаларидаги сочларига бироз оқ тушган.

Соқоллари: бир кафт, яъни бир сиқимдан узунроқ, қалин ва қора. Умрларининг охирида пастки лаблари остидаги соқолларида озгина оқ толалар пайдо бўлган, аммо соч-соқолларидаги оқ туклар сони йигирматага ҳам бормаган.

Қўллари: юмшоқ-мулойим, кафтлари тўла, гўштдор, у зот билан қўл бериб кўришган одамнинг кафти тўлар эди. Бармоқлари мўътадил ҳолда узун.

Билаклари: узун ва залворли.

Оёқлари: оёқ кафтлари ўртача, болдирлари залворли.

Юришлари: залворли, саловатли, худди қияликдан тушиб кетаётгандек тикка зарб билан, шаҳдам, кенг қадам ташлаб, енгил, илдам ва бемалол, хотиржам юрардилар.

Бўйин суяклари: йўғон, бақувват.

Терлари: маржондек.

Уйқулари: кўзлари ухласа ҳам, қалблари ухламасди.

Хуллас, у зотдек инсонни ҳеч ким аввал ҳам, кейин ҳам кўрмаган!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:

إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِيِّ يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб, 56).
Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши таъкидланмоқда. Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор.

"Шамоили Муҳаммадий" китобидан олинди.

Ангор туман "Маърифат" жоме масжиди имом хатиби М. Раҳимқулов.

http://t.me/marifat_manzili


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ.🍃

🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАРИМ🌹

🤲🏻 Аллоҳим, Тонгимизни ғамлардан холи қил...!
Илм билан бизни беҳожат этгин...
Хилм билан безатгин...
Тақво билан мукаррам
айла...
Офият ила гўзал қилгин...!🤲🏻
🍃☘️🌱🌿🍀
Кунимиз ва умримиз давомида қайси амал учун бизни яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилиб қўй...!🤲🏻

🍃☘️🌱🌿🍀

Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма.
Сендан сўрарканмиз бизни маҳрум қилма.🤲🏻

🍃☘️🌱🌿🍀

Аллоҳим...!
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.
Эҳсон бердинг, қоим айла.
Бизни ва яқинларимизни
Жаннату жамолингга мушарраф айла...!🤲🏻

🍃☘️🌱🌿🍀

Модомики Сенга тавба қилар эканмиз, азобингга гирифтор этма...🤲🏻

🍃☘️🌱🌿🍀

Ушбу кунда Сенга суюкли бўлган амалларни қилишимизга бизни мушарраф эт...!
Аллоҳим, дуоларимизни
қабулу - хусну мақбул айлаб
ижобат айла...!🤲🏻

Амийн Я Роббил Аъламийн.🤲🏻


🎬 Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/marifat_manzili


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АЛЛОҲНИНГ БАЙТИДА АЛЛОҲНИ АЛДАМАНГ
____
🎙Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

http://t.me/marifat_manzili

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.