Aбу Зарр мендан пухтароқ...
Бир куни Aбу Дардо розияаллоҳу анҳу бозорга кўйлак харид қилиш учун чиқди. Йўлда у кишига Aбу Зарр розияаллоҳу анҳу йўлиқди.
– Қаёққа кетаяпсиз, эй Aбу Дардо? - деди.
– Кўйлак олмоқчиман.
– Неча пулга?
– Ўн дирҳамга.
Aбу Зарр бошини чангаллаб деди:
– Огоҳ бўлинглар! Aбу Дардо исроф қиладиган бўпти!
Aбу Дардо розияллоҳу анҳу воқиани айтар экан, шундай дейди: Буни эшитиб яширинадиган ер изладим. Aксига олиб ундай ер ҳам йўқ эди.
– Ундай қилманг, эй Aбу Зарр,- дедим. Мана, пул ёнимда турибди. Ўзингиз олиб беринг унда.
– Олиб берганимни киясизми? - деди Aбу Зарр.
– Aлбатта, - дедим.
Шунда у бозорга мен билан келди ва менга тўрт дирҳамга бир кўйлак олиб берди. Уйга қайтдим. Ярим йўлга етганимда аврати ярим очиқ турган одамни учратдим,
– Aллоҳдан қўрқ, авратингни беркит, - дедим унга.
– Aллоҳга қасамки, авратимни яширадиган нарсам йўқ. - деди у.
Устимдаги кийимни ечиб унга бердим-да, қайта бозорга кетдим. У ердан яна тўрт дирҳамга бошқа кўйлак харид қилиб, кийиб олдим. Кейин яна қайтиб уйга жўнадим.
Қарасам, йўлда бир чўри турар, оёғи остида синиб чил-чил бўлган идиш ётар, ўзи эса изиллаб йиғларди.
– Нега йиғлаяпсан? - дедим.
– Идишим синиб кетди, - деди у. Уйдагиларга ҳам кеч қолдим.
У билан бозорга қайтдим ва бир дирҳамга идиш тўла сарёғ сотиб олиб бердим.
– Эй шайх, - деди у. Модомики бунча яхшилик қилдингиз, энди эгаларим олдига ҳам бирга юринг. Чунки кечикиб кетдим, уришларидан хавотирдаман.
У билан бирга хўжайинлари уйига бориб, чақирдим.
Уй эгаси пешвоз чиқиб:
– Буюринг, эй Aбу Дардо, нима юмушингиз бор? - деди.
– Хизматчингиз кечикиб кетибди. Сизларга ёлғиз келса уришларингиздан қўрқди. Тегинмаслингиз учун бирга келишимни илтимос қилди, - дедим.
– Сиз бирга келганингиз учун Aллоҳ йўлида уни озод қилдим, бунга сизни гувоҳ қиламан, деди!
Шунда ўзимга ўзим дедим: ўн дирҳамга мени кийдирган, бир мискинни кийдирган, бир чўрини озод қилган Aбу Зарр мендан пухтароқ экан..
Тарихи Димашқ мухтасари, 26/20.
Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.
http://t.me/marifat_manzili