ТАРОЗИ ТЕКШИРИЛМАГАЧ...
Солиҳлардан бири айтади: «Бир беморни кўргани бордим. Ўлими яқинлашиб, ўзини билмай ётган экан. Унга ҳар қанча шаҳодат калимасини талқин қилсам ҳам, тили ҳеч айланмасди. Ўзига келгач:
– Биродар, шаҳодатни шунча талқин қилсам ҳам тилингизга сира келмади-я, тинчликми ўзи? – деб сўраган эдим:
– Тарозининг тили (палласи) тилимни босиб, гапиртирмай қўйди, – деди.
– Нима, тарозидан уриб қолармидингиз? – деб сўраган эдим:
– Йўқ, Аллоҳга қасамки, ундай эмас. Бироқ тарозимнинг тўғрилигини вақтида текшириб турмас эдим, – деб жавоб берди у.
Азизлар, энди бир ўйлаб кўринг, тарозига шунчаки эътиборсизликнинг оқибати шу бўлса, атайлаб тарозидан урувчининг холи не кечаркан.
Аллоҳ сизу бизни ўзининг хақ йўлидан адаштирмасин.
Ангор туман Маърифат жоме масжиди имом хатиби Мансур домла Раҳимқулов.
http://t.me/marifat_manzili